Аҳоли ихтиёридаги қўшимча томарқаларни тортиб олинишига сабаб нимада?



Download 21,49 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi21,49 Kb.
#41688
Bog'liq
Аҳоли ихтиёридаги қўшимча томарқаларни тортиб олинишига сабаб нимада


Аҳоли ихтиёридаги қўшимча томарқаларни тортиб олинишига сабаб нимада?
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 17 августда қабул қилинган “Қишлоқда яшовчи ҳар бир оилани томарқа билан таъминлаш, уларга якка тартибда уй-жой қуриш учун барча шарт-шароитларни яратиб бериш ҳақида”ги қишлоқда яшовчи ҳар бир кишига ўртача 25 сотихдан ер ажратиб бериш ва томарқа майдонларини қарийб 4,5 баробар кўпайтириш кўзда тутилган эди.
Шу томарқа ерларидан шу кунларга қадар фойдаланиб келиб, одамларимиз учун қўшимча даромад орттирди ва оилаларнинг моддий эҳтиёжларини лозим даражада таъминланишига эришиб келинди ҳамда шу даромадлар ҳисобидан фарзандларини тарбиялаб, ўқитди, уйли-жойли қилди. Ўз навбатида белгиланган солиқларни вақтида тўлаб келди.
2018 йилнинг май ойи бошларида Шофиркон туман ҳокимлиги, туман ИИБ, туман прокурори, Ер ресуруслари ва кадастр хизмати ходимлари ва маҳалла вакиллари Юқсун қишлоғига келиб, 30 йиллардан буён фойдаланиб келаётган қўшимча томарқа ерларда парваришланиб келаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етилмаган бўлса-да, йиғиштириб олишни кутмасдан, пайҳон қилиб зўравонлик билан тортиб олинди. Бунинг оқибатида аҳоли жуда кўп миқдорда моддий зарар кўрди.
Туман ҳокимлиги ва бошқа орган вакиллари аҳоли ихтиёридаги қўшимча томарқа ерларни бу тарзда тортиб олишларига бирор бир қонуний асос бўлмаса керак. Шундай ғайриқонуний йўллар билан томарқа ерлари тортиб олинишига бирор бир қонунимиз йўл бермайди. Қолаверса, қишлоқ аҳолиси томонидан етиштириб келинаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозорларимизда етарли ҳамда арзонроқ бўлишини таъминлайди.
–Айни вақтда озиқ-овқат муаммоси бутун дунёда бўлиб турган бир пайтда аҳоли ихтиёрида қўшимча томарқа ерларини зўравонлик билан тортиб олиниши бизларнинг фуқаролик ҳуқуқларимизни бузулишига олиб келди. Ҳеч кимга сир эмас, қишлоқ аҳолисининг кўпчилиги ишсиз, аксарият қишлоқда яшовчи фуқароларнинг ягона даромад манбаи шу қўшимча томарқа ери эди. Даромад келтириб турган шу томарқа ери олингандан кейин бизнинг аҳволимиз қандай бўлишини таасаввур қилинг. – дейди О.Жалолова. –Қишлоқда яшаб, сигир сақламаса бўлмайди, чунки гўшт ва сут маҳсулотларини истеъмол қилиш учун чорва молларига эҳтиёж кўпроқ заруратга айланади. Бозорда гўштнинг таннархи 48-49 мингга қимматлашди. Бу чорва озуқасининг нархи кескин кўтарилди дегани. 1телижка сомон 400 минг сўм,1телижка силос 700-800 минг сўм атрофида. 1телижка ўтин 500-600 минг сўмга баҳоланди. Фермер буғдойни йиғиштириб сомонини сотади. Маккажўхори экиб дони ва поясидан фойда кўради. Лекин шунга яраша даромад солиғи тўлаяптими...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 5199-фармони, 2018 йил 20 апрельдаги “Фуқароларни ижтимоий қўллаб- қувватлаш қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида” ги ПФ 5421- сонли қарорида аҳоли томарқа ерларини тортиб олиш назарда тутилмаган. Ушбу қарорда ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонларидан самарали фойдаланмасдан қурилиш ишларини амалга ошириш, маҳаллий ҳокимликлар, ер кадастри, архитектура ва қурилиш соҳасидаги ваколатли органларнинг бепарволиги сабаб, фермер ва деҳқон хўжаликларининг ер майдонлардан бошқа мақсадларда фойдаланиши юзасидан ноқонуний ҳолатлар кўрсатиб ўтилган.
Дарҳақиқат, айрим давлат мутасадди идораларининг мансабдор шахслари ф/хўжаликлари раҳбарлари билан тил бириктириб экин майдонларини талан-тарож қилган билан боғлиқ кўплаб жиноят ишларига аралашиш оқибати учрамоқда. Биргина “Гулистон” мфй Комил Тойиров раислигида суғориладиган ер майдонлари ва давлат таасаруфидаги иншоотларини пуллаш билан боғлиқ ҳолатларни тилга олиб ўтмаслик мумкинми. Ҳолатни тумандаги Ҳовлипоён, Шўрабод ва Маҳалла қишлоғларида кузатиш мумкин. К.Тойиров каштачилик корхонаси раҳбари Зуҳра Обллобердиева билан жиноий тил бириктиришади. Улар туман ҳокимининг қарорини олиб бериш эвазига шу ҳудудга қарашли Ҳовлипоён қишлоғидан фуқароларга бино-иншоатлар қуришга майдони бўшатиб берилган бўлса, Шўрабод қишлоғидан колхоз даврида қурилган Молхона биноси жойини аҳоли иморатига қўшиб юборганлар. Худди шундай ҳолатни ҳозирги “Нурафшон”маҳалла фуқаролари йиғинидаги вақтинчаликка ижарага берилган Давлат биносини ижро шартномасини тузиш орқали туман ер тузиш кўчмас мулк кадастр корхонасида ишловчи танишлари ва “Нурафшон”мфй раиси котибаси Ҳокима Шукурова ёрдамида жинойи тил бириктириб фуқаро Шуҳрат..евга 30 миллион сўмга пуллашган. Турар жойга айланган 2-қаватли ушбу бинодан тикув сехи ва кутубхона заллари мавжуд бўлгани айни ҳақиқат. Бинонинг биринчи ва иккинчи қаватлари сотилган бўлсада, кириш эшигидан уч хонаси Маҳалла вакиллари ихтиёрида хизмат қилмоқда. Унинг юқорисида “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини жойлашган. Пахта экин майдонидан иссиқхона қилиб, иссиқхонага кирсангиз бир қисми шўр босиб бегона ўтлар билан босган. Иссиқхона орқасида отхона учун ҳам тагир тўлдириб қўйган. Ҳатто маҳалла фаоллари ўзбошимчалик билан фарзандларига уй-жой қилиб кириб олганларини атрофдагилар билмаган бўлиши мумкинми. Фаоллик кўрсатиб намуна, ибрат бўлиш ўрнига иншоотлар ўбошимчалик билан эгаллаб олинган. Ўзбошимчалик билан эгалланган экин майдонларнинг ноқонуний қурилиш майдонига айланса-ю, бундайлар пишигини пишт демаса, аҳвол шу зайилда давом этади-да. Ўн йил муқаддам мамлакатимиз ҳам дунё бўйлаб ҳукум сураётган иқтисодий инқирозга қарши курашаётган бир пайтда, К.Тойировни қўл остида бўлган колхоз молхонасидан 600 мингга яқин зотли қорамолларни таг-туги билан йўқ қилди. Шофиркон туман прокуратурасида мавжуд ҳолатни текшириш учун иш охирига етмай ёпиғли қозон ёпиғича қолдирган. Ана сизга муттасидаларнинг жиноятга шерик бўлиб панжа ортидан қараб келаётгани. Ким ҳосилдор экин майдонларини талан-тарож қилиб бериб юборса яна кимдир элга нафи тегадиган иншоотларни сотиб бойлик ортириш билан овора.
Бухоро вилояти, Шофиркон туманидаги суғориладиган унумдор ерларни нопок фермерлар ва фуқаролар томонидан бериб, сотиб юбориш ҳолатлари кузатилмоқда. Масалан , Юқсун қишлоғидаги А.Навоий номли ш/хўжалиги собиқ райиси Эргаш Ёқубов томонидан шу ҳудудда яшовчи танишларига уч гектар пахта майдонидан бўшатиб беришга ваъда қилиб 4 сотихдан фуқароларга тақсимлаб берган. Эргаш Ёқубов томонидан берилган пахта ерида одамлар иморат қуриб ҳар хил мақсадлар учун уй-жойлар, молхоналар ва ҳар хил иншоотлар қуриб олишган. Фуқаролар Райим Азимовнинг ўғли Назар Азимов 17/сотих пахта ерга участка қурган. Шамсиддин Садриддинов, Ўлмас Жумаевнинг участкасини қуриб қўйиб, ўзлари шаҳарда яшайди. Жумаев Мухтор ва Ражабов Шириннинг турар уй-жойи тайин бўлсада, бири 10 сотих/ экин майдонидан тагир тўлдириб атрофидан чорва озуқаси оласа, яна бири чорва озуқасини экиб ўзига пахта еридан ажратиб олишга ҳимоя қозиғи тортган. Ушбу фуқаролар уч гектар сувли экин майдонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилмалар қилинган бўлишса, Эркин Кенжаев фермер хўжалигига қарашли пахта майдонидан қўрқмай уй-жой ва кушхоналар учун бериб юбоганиничи? Нега ушбу фуқароларга ноқонуний тарзда берилган ерларни давлат захирасига қайтарилмади?
Мавжуд ҳолатни кузатганда аҳолининг томарқаларидан ноқонуний фойдаланишга асосан қўйи бўғин раҳбарларнинг масуллари сабабчи бўлган. Ўз ишига совуққонлиги, эътиборсизлиги сабаб фермер билан тил бириктириш оқибатида масалан, “Олимбобо” ф/хўжалигининг собиқ райиси бўлган Шариф Азимов яшаётган уй-жойига жияни Илёс Латиповни киритиб ўзи икки гектар ўрикзор майдонидан келиб ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилмалар қилиб эгалланган бўлса-да, унга огоҳлантириш берилмаган. Аксинча, кадастр қилиб берилган. Укасига қараб Халлоқ Азимов ҳам бир гектар сувли экин майдонидан ўзининг фойдасига чорва озуқаси экиб ерларни шу тарзда ўзлаштириб олганлар. Лекин, “балиқ бошдан” деганлари шуда! Ҳукуматимиз берган имкониятни тўғри мақсадларда фойдаланишни билмай, экин майдонларини пуллаш билан боғлиқ жиноий ҳаракатларда бош қўшган ишбилармон фуқаролар ҳам топилмоқда. Носиров Мустафо, Санобар Нарзиевалар ўз ихтиёридаги яшаш уй-жойидан ташқари бўлган бобо-бувиси номидаги 40 сотихдан зиёд томарқа ерини асоссиз сотиб юборган. Мажидова Бибижон яшаётган уй-жойидаги йўлдан ўтиб Болалар боғчаси ёнидаги давлат тутзорини талан-тарож қилган ҳолда ўғли Авез Мажидов учун иморат қурган. Даладаги 8/сотих томарқасини Ҳамза Муқимовга сотиб юборган. Б.Мажидованинг ўзи яшаб келаётган уй-жойи ҳам бировга тегишли бўлсада, ўзбошимчалик билан ҳужжатсиз кириб олган. Томарқафурушлик орқасидан шахсий даромадларини кенгайтириш мақсадида Ҳожиев Идибой, Юсуф Камоловларнинг сафида Мавлонов Нуриддин 10/сотих қўшимча томарқасини 10 миллион сўмга қишлоқ фуқароларга бериб юборилиши-ю, Нурали Остонов эса ўз фойдасида 8 сотих томарқасини сотиб пахта ерига туташ 13/сотих экин майдонига тагир тўлдириб ичидан чорва озуқаси олиб келмоқда. Ҳисобидаги мозордан ҳам 10/сотих томарқаси бор. Исмат Зиёдов 13 сотих томарқа майдонини Мирфайз Содиқовга уй-жой учун пуллайди. Акаси Раҳмат Зиёдов эса Шаҳоб Ҳамроевга пуллаб у қайниси Аслон Мажидовга иморат қуришга сотади. Ана томарқафуришликн касбини эгаллаган ишбилармонларнинг аҳволини кўринг. Файзуллаев Рўзиқул ўзининг 15 сотих томарқасини Ахмедов Саъдуллога пуллаган. С.Ахмедов тагир тўлдириб иморат кўтарган. Лекин унинг ўзини яшаш жойи бор. Жалол Азимов ҳам бундан мустасно эмас. Хукумат томонидан яшаш уй-жойга туташ бўлган қўшимча томарқа ерини 22 миллион сўмга сотиб Сирдарё вилоятига кўчиб кетган.
Ўз вазифасини суистеъмол қилиб виждони билан бирга иймонини пулга сотган “амалдорлар”дан ранг олаётган аҳолининг қилмишларини оқлаб бўлмайди. Лекин, бу нокасларнинг касрига қолиб келаётган бегуноҳ фуқароларимизнинг азият чекаётганидан виждоним қийналади. –Биз ҳеч кимдан ер сотиб олмаганмиз, уй қурмаганмиз ва сотмаганмиз. Айбимиз вақтида фойдамизни кўзлаб томарқамизни сотмай ватанимиз ва виждонимиз олдида хиёнат қилмаганимизми? –дейди З.Ашурова.
Серунум ва серҳосил ерларимизни талон-тарож қилиш туманнинг “Озод Юқсун” фермер хўжалигида бегона эмас.
Масалан, Ҳодибой Азимов ўзи яшаб турган пахта ерига туташ олти гектар суғориладиган ер майдонида ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб бир гектарига, тўйхона ва турар-жой, қолган қисмига эса, молхона, иссиқхона ва балиқхонага қўшиб олиб, ўз ҳисобида 8-9 гектар атрофидаги экин майдонларини чорва озуқасига айлантирган.
Анча йиллар Ҳ.Азимов ўзининг уй-жойини қаровсиз қолдириб дала майдонига ҳали кўчиб келмасидан аввал шу жойдан колхозчиларнинг дам олиш далашийпони эди. Кейинчалик Ё.Эргашовнинг раислигида А.Навоий ш/ хўжалигининг идораси бўлган. Ҳ.Азимов томонидан идора биноси жойида қайтадан ўзгартириб таъмирланди. Лекин, Супасида анорзор, олмазорлар жойидан ёзги ва қишки тўйхона қурилган. Ушбу тўйхонанинг ёнидан ўғли Озод Олимовга икки қаватли яшаш уйи кўтарган. Колхоз давридан қолган Амборхона ва ҳовузни кўмиб жойига ёзги ва қишки молхона қурган. У бу билан чекланиб қолмай, қурилиш ишларини давом этириб 20 гектарлик пахта майдонидан ҳам тагир тўлдириб икки қаватли дам олиш биноси ёнида балиқхона қурилган. Бинонинг орқа ва олд томонидан мол озуқаси учун тўрт гектар дала майдонига чорва озуқаси экилган. Хужаликда колхоз-совхозлар даврида қурилган электр насосдан пастда ва юқорида ҳам бедапоя экилганлиги шундоқ кўриниб туради. Ваҳоланки, ҳозирда ҳам уни ихтиёридаги икки гектар питовник майдони чорва озуқасига айлантирилган экан хўш, молхона қуриб чорва қилгани билан одамларга нима берияпти, қани дўконларда гўшт ва сут маҳсулотлари ярмаркага чиқарилаётгани? Битта одам шунча ишни қилиши мумкинми, 3та мошина қайердан, кимни ҳисобидан пайдо бўлди – деб ҳеч ким сўрамайди. Ўзига хон кўланкаси майдон Ҳ.Азимовни бир ўзи ҳисобида салкам 8-9 гектар экин майдонига турли-туман иншоотлар қилиб ғайримақсадларда фойдаланган. Қовун-қовундан ранг олишини исботлаган деҳқон хўжалиги ширкати аъзолари ҳам ихтиёридаги саккиз гектар эгалланган ер майдонидан ҳар бири 4 ёки 0,5 сотихи ерни озиқ-овқат ва сабзавот маҳсулотлари учун ажратиб қўйган. Қолган умумий ер майдонлари ўз эгалари томонидан мол боқишда чорва озуқасидан фойдаланганлик бўйича эса ҳеч ким пишигини пишт демайди ҳатто. Наҳотки, ҳолатни маҳалла, туман масабида ўтирган масъуллар эътибордан четда қолдирган бўлишса.
Ҳудуддаги Талисафет масивига қарашли фермер ҳўжалиги раҳбари ўрикзорларни пахта ерларига қўшиб юборди. Бироқ, Озод-Юқсун фермер хўжалигида эса, бунинг мутлоқо акси бўлди. Асли колхоз ўрикзори бўлган ер майдонларда эгалик қилаётган хўжалик аъзолари фермер билан тил бириктириб одамларнинг ҳақиқий томарқачилар ерига очиқдан-очиқ даҳл қилишди. Сабаб: Фермер Ҳ.Азимов одамлардан тортиб олган ерда бир йил пахта экди. Пахтаси яхши ҳосил бермади. Сўнг, ўрикзор аъзоларидан унга ерни бўшатиб бериш талабини қўйди. Улар эса бунга кўнмасдан Ҳ.Азимов билан ўзаро келишиб туман ҳокими Ш.Равшановга учрашдилар.
Ҳолбуки, Шофиркон туман собиқ ҳокими Ш.Равшановга қариндошлиги бўлган Ҳ.Азимовни туман заҳирасига бўшатган аҳоли томарқа еридан ҳосил олмаганлигини важ келтириш асосида у одамларнинг томарқасидан деҳқон хўжалиги учун жой ажратиб беришга, эвазига ўрикзор эгалари жойини ўз тасарруфига ўтказиш таклифини олдига қўйган эди. Мақсад, эса у одамларни атрофидан четлаштириш орқали собиқ туман ҳокими Шавкат Равшанов ҳамда А.Навоий ш/хўжалиги собиқ райиси Ёқуб Эргашов ҳамкорлигида талон-тарож қилинган ерларни хаспўшлаш масадида Юқсун қишлоғида томарқа ерлари уч маротаба алмаштирилди ва ниҳоят туман захирасига қайтарилди. Шу тарзда томарқа ерлар ҳақиқий эгалари қўлидан тортиб олингач, деҳқон хўжалик эгалари қўлига ўтди: Хўш нега деган саволга, табиийки, фермернинг ҳисобида мақсадсиз фойдаланиб келинаётган олти-етти гектари чора озуқаси учун ажратилган экин майдони бор. Жойига-жой беришда ўз ихтиёридаги ердан берса бўлардику. Исматилло Зиёдов, Аслон Мажидов, Рўзиқул Файзуллаев, Гулбой Ёдгоров, Обид Ражабов ва хўжалик раҳбари бўлиб кирган Бурхон Икромовларнинг фермер Ҳ.Азимов томонидан қурилган тўйхонасига туташ ўрикзор майдонларини тарк этганларидан кейин зардоризорни бўшатиш учун кундаларни чопиб ҳар бошини 400 мингдан сотдилар. Бунга сабаб аҳоли томарқасини шудгорлаб текислашга кетган зиённи қоплаб бериш эвазига фермер 8 миллион сум пулни уларнинг гарданига қўйган эди-да. Ҳолбуки, мазкур хўжаллик аъзолари Рўзқул Файзуллаевнинг қўшимча томарқасини сотиб дала тутзоридан 10 сотих томарқасини ўрикзор жойига Ҳ.Азимов билан алмаштириб олган. Исмат Зиёдовни жиноятларини асло инкор этиб бўлмайди. У13 сотих томарқасини сотиб, қолган 12 сотихи далада турибди. Яна, экин майдонидан ўғлига солган 15 сотих иморат жойи ташландиқ майдонга айланган. Унинг акаси Раҳмат Зийдовга хўжалик боғидан 9 сотих экин майдонинг бедасини сотиб жиғилдони урса кимга ёқмайди дейсиз. Халқни мулкига кўз олайиб қараган мазкур хўжалик раҳбари Бурхон Икромов ҳақида гапиришга ҳам уяласан киши. Битта чўпни жойидан олиб қўймаган одам қандай қилиб ерга қарасин. Обод қилсин. худуднинг Юқори юқсундан мардикор йўллаб ишини қилдиради. Шу экин майдонидан унга ҳам хизматига ер ажратиб берганини қандай тушуниш мумкин. Дамас, матиз автомашиналарни қайси ҳисобидан олияти, ёки ўғлини шартнома билан кимни ҳисобидан ўқитияпти. Турар- жойини 25 сотихига солиқ тўловини қилар, Опалари номида турган экин майдонлари ҳисобга киритилганми албатта йўқда! Бу очиқчасига қонунга чап бериб жавобгарликдан бўйин товлаш-ку.
Ҳодибой Азимов фермер бўлди тамом.Ака- укалар эса ундан нимадир олиш пайида ёнади. Холиқ Азимов бу қишлоқ худудидан томарқа ери йўқ. Аммо, У деҳқон хўжалигига кириши билан майдонига 5-болорлик уй қуриб қўйган. Қолган майдонини чорва озуқасига айлантирган. Укаси, Мавлон Азимовни 25 сотих қўшимча берилган томарқа ерига 1985 йилда туғилган ўғли М.Азимовга ноқонуний иморат қуриб молхонасига пахта еридан ажратиб олиб ҳужжатлаштириб берган. Ана холос. Иморат қурмасдан ҳосил олаётган аҳолининг томарқалари нега дават захирасига бўшатилди. дейсизми? Бу ерда ака –укалар Мавлон, Холиқ, Шариф, Жалол, Халлоқ , Райим Азимовларга ўхшаган нопок кимсалар томонидан ҳар қайердан ер олиб экин майдонларини талон-тарож қилаётганини кўраётган қишлоқ фуқаролари Искандар Ражабовнинг ҳам қилмишини оқлаб бўлмайди. У ўғли 1986 йилда туғилган Санжар Ражабовга қўшимча томарқасини ҳатлаб бериб қайнонасини уй-жойини Қобил Жўраевга сотиб юборган.
Райим Азимов эгалигида бўлган экин майдонларини чорва озуқаси майдонига айлантириб ўғли Назар Азимовга ўзбошимчалик билан қурган иморатига озуқабоп экин майдонидан йўл чиқариб халқ мулкини талантарож қилинганини кечириб бўлмайди.
Олтинга тенг, ерларимиз кимларнидир қўлида хор бўлиб ётган экан хўш ушбу экин майдонларидан ғаразли мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари кузатилаётгани ташвишли эмасми. Одамларни томарқаларида етиштирган ҳосилини кутмасдан, пайҳон қилиб шудгоратишдан мақсад, Ерни деҳқон хўжалигига айлантириш эмасмиди. Қани “боғ” эгаларининг етиштираётган озиқ-овқат маҳсулотлари, қани сувли, унумдор ерларимиздан мақсадли фойдалинаётгани. Шуни ҳисобига халқ ерини олишмадими? Ушбу суғориладиган экин майдонлари сабзавот-маҳсулотлари етиштириш учун ҳақиқий эгаларига қайтарилиши зарур.


Ҳ.Нарзиева
Download 21,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish