Аҳоли даромадлари ва давлатнинг ижтимоий сиёсати режа


-расм  Турмуш сифатининг шаклланишига таъсир



Download 221,21 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/7
Sana21.02.2022
Hajmi221,21 Kb.
#69287
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
aholi daromadlari va davlatning izhtimoij siyosati

1-расм 
Турмуш сифатининг шаклланишига таъсир 
кўрсатувчи омиллар 
 
Шунингдек, мустақилликка эришилгач, аҳоли уй-жойлари ва хонадонларни 
газлаштиришга катта эътибор қаратилди. Айниқса, бу борада шаҳар ва қишлоқларнинг 
газ билан таъминланиш даражаси ўртасидаги тафовутни кескин қисқартиришга аҳамият 
берилди. 
Бунинг натижасида 2010 йил 1 январь ҳолатига республикамиздаги 
хонадонларнинг газ билан таъминланиш даражаси шаҳар жойларда 85 фоизни, қишлоқ 
жойларда эса 78,7 фоизни ташкил этди. Шу кунга қадар жами газлаштирилган 
хонадонлар сони 4270,6 мингтани ташкил этиб, шундан 2419,8 мингта хонадон шаҳарда, 
1850,8 мингта хонадон қишлоқда жойлашган. 
Турмуш сифатининг шаклланишига таъсир 
кўрсатувчи омиллар
Инфляция даражаси ва сиёсий 
барқарорлик 
Аҳоли даромадлари даражаси ва 
бандлик даражаси 
Табиий муҳитнинг ҳолати 
Аҳолининг саломатлиги ҳолати ва 
соғликни сақлаш ва тиклаш 
имкониятининг мавжудлиги 
Аҳолининг уй-жой билан 
таъминланиши 
Аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотлари 
ва маиший хизматлар билан 
таъминланиши
Таълим олиш имконияти 
Маънавий муҳитнинг ривожланиши 
ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги 


12 
Юртимзда оилаларнинг сифатли ва узоқ муддат фойдаланадиган истеъмол 
товарлари билан таъминлаш даражаси сезиларли равишда ошди. Жумладан, бугунги 
кунда ҳар 100 та оилага ўртача 132 та телевизор, 99 та холодильник, 18 тадан зиёд 
кондиционер, 12 та шахсий компьютер, 27 тадан ортиқ енгил автомобиль тўғри 
келмоқда. 
 
Асосий тушунчалар 
Даромадлар – иқтисодиёт субъектларининг ўзларига қарашли ресурсларининг миқдори 
ва самарали фойдаланганлигига қараб ҳар бир иқтисодий субъектга тегадиган даромад. 
Бозор даромадлари – ҳар бир субъект ўз қўлидаги ишлаб чиқариш омили ёрдамида товар 
ва хизматлар яратишга қўшган ҳиссасига қараб оладиган даромад. 
Нобозор даромадлари – инсонпарварлик қоидаларига асосланган даромадлар. (Давлат 
томонидан қарилик ва ногиронлик ёки боқувчисиз қолганларга бериладиган пенсия, 
нафақалар, бир йўла ёрдам пуллари, стипендиялар ва турли натурал тўловлар). 
Ахоли даромадлари – ахолининг маълум вақт давомида пул ва натура шаклида олган 
даромадлари . 
Номинал даромад – ахоли томонидан пул шаклида олинган даромадлар суммаси, 
миқдори. 
Ихтиёрида бўлган даромад – номинал даромаддан солиқлар ва мажбурий тўловлар 
чиқариб ташланиб, шахсий истеъмол ва жамғаришга сарфланадиган даромад. 
Реал даромад – нархнинг ўзгариши натижасида ахоли ихтиёридаги даромадга зарур 
бўлган моддий ва номоддий неъматларни сотиб олишга етадиган қуввати ёки ахоли 
даромадининг харид қуввати- қобилияти. 
Ижтимоий сиёсат – давлатларнинг бозор шароитида даромадлар тенгсизлигини
юмшатиш, иқтисодий субъектлар ўртасидаги зиддиятларнинг олдини олишга қаратилган 
сиёсати. 
Такрорлаш учун саволлар 
1. 
Даромадлар тушунчаси нима? Бозор ва нобозор даромадларига таъриф беринг. 
2. 
Ахоли даромадлари ва унинг даражасига таъсир этувчи омилларни санаб кўрсатинг. 
3. 
Турмуш даражаси тушунчаси, унинг кўрсаткичларини санаб беринг. 
4. 
Даромадлар тенгсизлигининг асосий сабаблари нима? Уларни тушунтириб беринг. 
5. 
Ижтимоий сиёсат нима ва унинг асосий йўналишларини санаб беринг. 

Download 221,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish