Аҳоли даромадлари ва давлатнинг ижтимоий сиёсати режа



Download 221,21 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/7
Sana21.02.2022
Hajmi221,21 Kb.
#69287
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
aholi daromadlari va davlatning izhtimoij siyosati

Номинал даромад – ахоли томонидан маълум вақтда пул шаклида олган 
даромадларининг миқдори. 
Ихтиёридаги даромад – номинал даромаддан солиқлар ва турли мажбурий тўловлар 
чиқариб ташлангандан сўнг, ахоли ихтиёрида шахсий истеъмол ва жамғариш учун 
қоладиган даромад. 
Реал даромад – ахолининг ихтиёрида қолган даромадга қанча товар ва хизматлар сотиб 
олиши билан аниқланади, даромаднинг харид қобилиятини англатади ёки реал даромад – 
бу истеъмол этиладиган товар ва хизматларда ифода этилган даромад бўлиб, муайян 
нарх-наво шароитида пул даромадларига бозорда нима берилишини билдиради. 
Реал даромад икки нарсага боғлиқ бўлади. 
А) қўлда мавжуд бўлган пул даромадининг ёки ахоли ихтиёрида қолган даромаднинг 
миқдорига тенг. 
б) пул бирлигининг харид қобилияти. Бу бозорда нархга боғлиқ бўлади, яъни нарх 
қимматлашса у камаяди, нарх арзонлашса ортади. 
Масалан, ўқитувчининг бир ойлик қўлга теккан ёки ўз ихтиёрида қолган даромади 200 
минг сўм. Шу пулга 100 минг сўмлик кийим-кечак, 60 минг сўмга озиқ-овқат товарлари, 
40 минг сўмига рўзғор учун зарур товарлар, уй-жой анжомлари, болаларига мактаб 
товарлари харид қилиш мумкин. Нарх пасайса 90 минг сўмга кийим-кечак, 50 минг сўмга 
озиқ-овқат товарлари, 30 минг сўмга уй-рўзғор анжомлари, болалар учун турли хил ўқув 
қуроллари харид қилса (200-170-30) 30 минг сўм қолади. Шу пулга қўшимча равишда 
товарларни харид қилиш мумкин. Бу истеъмолни орттиради, нархлар ошса истеъмол 
қисқаради. Шунинг учун реал даромад аниқланганда нархларнинг ўзгариши ҳисобга 
олиниши зарур. Бунинг учун истеъмол товарлари нархининг индексидан фойдаланилади. 
Бу товарлар таркибига кўпчилик истеъмол қилинадиган товарлар тўплами кирадики, у 
истеъмол савати деб юритилади. Истеъмол савати ишлаб чиқаришни ривожланиши ва 
кенгайиши билан ўзгариб кенгайиб боради, янги товар ва хизматлар кириб келади. 
Масалан, бир вақтлар шахсий автомобилга эга бўлиш, телевизор, компьютерлардан, уяли 
телефон алоқасидан фойдаланиш харажатлари истеъмол саватига кирмаган. Бугун эса 
булар одатдаги истеъмол товарларига айланиб бормоқда ва истеъмол саватига киради. 
Аҳоли даромадлари “турмуш даражаси” ва “турмуш сифати” тушунчалари билан 
чамбарчас боғлиқ. Аҳоли даромадлари ошиб борган сари халқ яшаш шароитлари 
яхшиланиб боради. Турмуш даражаси, деганда кишилар фаровонлигининг миқдорий 



меъёри тушунилади. Даромадлар ва истеъмол даражасининг ўсиши, умр ёшининг ўсиб 
бориши, иш ҳафтаси ва таътилнинг узунлиги уни ифодаловчи асосий кўрсаткичлардир.
Турмуш сифати кишилар турли шароиталри ҳақидаги умумий тушунчалар бўлиб, 
меҳнат шароитлари ва хавфсизлиги, маданий даража, жисмоний ривожланиш кабилар 
билан характерланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида даромадларнинг табақаланиши ёки тенгсизлиги 
ҳукм суради. Бозор шароитида ҳамма бир хил тенгликка асосланган даромад ололмайди. 
Чунки кимдир кўп пул топса, кимдир кам топади. Чунки пулни кўп, оз топиш энг аввало 
инсоннинг иш қобилиятига, ижтимоий-иқтисодий муҳитга боғлиқ. Бу муҳит ҳар бир 
шахснинг иш қобилиятини тўлароқ юзага чиқара олса ишлаб пул топиш кўпаяди, агар 
акси бўлса камаяди. 
Бозор иқтисодиёти пул топиш учун, қонуний равишда тенг имкониятлар беради, 
лекин бу имкониятдан фойдаланиш ҳар хил бўлади ва бу ўз навбатида турмуш 
даражасида фарқланади ва бу даромаднинг ҳар хиллигида юз беради. Кишилар
турмушини фарқлантирувчи яна бир омил ижтимоий-демографик ҳолат бўлиб, оила 
таркибининг ҳар хиллиги билан юз беради. Оила таркибида меҳнат қилиб пул топарлар 
кўп бўлса, боқимандалар оз бўлса, албатта у жон бошига ҳисобланганда кўп бўлади. 
Шунинг учун кўп болали оилаларда ихтиёридаги даромад ҳажми катта бўлсада, у жон 
бошига ҳисобланганда кам чиқади. Мисол учун икки оилани олиб кўрайлик. Биринчи 
оилада 5 киши бор 3 киши пул топади. Ҳар бирининг даромади ойига 100 минг сўм 2 
киши боқиманда. Бу оиланинг жами даромади 300 минг сўм бўлиб, жон бошига 60 минг 
сўмдан тўғри келади. Иккинчи оилада 6 киши бор улардан фақат 2 киши ишлаб ойига 200 
минг сўм даромад топади, лекин бу ерда боқиманда 4 киши, жон бошига даромад 33 минг 
сўмга тўғри келади. Даромадларнинг фарқланиши (60>33) пул топишга эмас балки, оила 
аъзолари сонига, боқимандалар сонига боғлиқ. 
Даромаднинг фарқланиши унинг табақаланиши-дифференциацияси, деб юритилиб 
даромадлардаги тенгсизликни кўрсатади. 
Даромадлардаги тенгсизлик аниқланганда хонадонлар 5 та квинтелга (гуруҳга) 
бўлинади. Бунда хонадонлар қуйидан юқорига, яъни паст даромаддан юқори даромад 
сари жойлаштирилади (1 квинтель – ўта камбағаллар, 2 квинтель – камбағал, 3 квинтель – 
ўртаҳол, 4 квинтель - бой, 5 квинтель – ўта бойлардан иборат бўлади). 
Турли квинтелдаги хонадонларнинг умумий хонадонлар сонидаги ҳиссаси (% 
ҳисобида) уларнинг жами даромаддаги ҳиссаси билан таққосланади. Бу билан
хонадонларнинг қандай даромадларнинг қандай қисмини олинганлиги аниқланади. 
Одатда қуйи квинтеллардаги хонадонларнинг даромаддаги ҳиссаси кичик бўлади, яъни 
масалан 10 % хонадон 5-6 % даромадни олади. Ваҳоланки, юқо-ри квинтелларда 
хонадонлар сони кам бўлсада, улар даромаднинг катта қисмини оладилар. Айрим 
мамлакатларда оз миқдордаги 4-5 фоизни ташкил этган бой оилалар даромадларнинг 
катта қисмини оладилар. 
Бугунги кунда ривожланаётган мамлакатларда ишлаб чиқаришни ўсиши, ахолининг 
турмуш даражаси кўтарилаётганлигига қарамай, энг бой ва энг камбағаллар ўртасидаги
тафовут ошиб бормоқда. БМТ нинг маълумотига кўра, дунёдаги энг бой 3 одамнинг 
бойлиги Африка, Осиё, Лотин Америкаси қитъасидаги 48 та кам ривожланган 
мамлакатларнинг йиллик ялпи ички маҳсулотидан ортиқ. Сайёра-мизнинг 225 энг бой 
одамларининг умумий даромади 1 трлн дол-лардан ортиқ. Шундай бир вақтда 
ривожланаётган мамлакатларда яшаётган 4,4 млрд. ахолининг 3/5 қисми канализациядан 
фойдалан-май, 1/3 қисми тоза ичимлик сувидан истеъмол қилишдан, 1/3 қисми соғлиқни 
сақлаш хизматидан фойдаланишдан маҳрум этилган. Европаликлар бир йилда 11 млрд. 



долларлик истеъмол қилган музқаймоқнинг қиймати, дунёда тоза ичимлик суви ва 
канализацияга муҳтож бўлганлар эҳтиёжини тўла қондириш имконини беради
1
.
Даромадлар тенгсизлиги даражасининг миқдорини аниқлаш учун Лоренц
2
эгри 
чизиғидан фойдаланилади. 

В 
100 
80 
60 
40 
20 А
Х 
0 20 40 60 80 100 
Ахоли ҳиссаси,% 
“Оилалар” улуши ётиқ чизиқда, даромадлар улуши эса тик чизиқда жойлашган. 
Назарий жиҳатдан даромадларнинг мутлоқ тенг таъминланиши имконияти (бурчакни 
тенг иккига бўлувчи) чизиқда ифодаланган бўлиб, у оилаларнинг ҳар қандай тегишли 
фоизи даромадларнинг мос келувчи фоизини олишини кўрсатади. 20% оилалар барча 
даромадларининг 20 %, 40% ахоли 40% даромадни, 60% ахоли 60% даромадларни 
олишни билдиради. 
Мутлоқ тенгликни ифодаловчи чизиқ ва Лоренц эгри чизиғи ўртасидаги тафовут 
даромадлар тенгсизлиги даражасини акс эттиради. Бу фарқ қанчалик катта бўлса 
тенгсизлик катта ва даромадларнинг ҳақиқий тақсимланиши мутлоқ тенг бўлса, бунда 
Лоренц эгри чизиғи ва биссектириса ўқи бир-бирига мос келиб, фарқ йўқолади. 
Даромадлар табақаланишин аниқлашнинг кўп қўлланиладиган кўрсаткичларидан бири 

Download 221,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish