Антропоген омиллар ва уларга таьсниф Режа


Табиат ва жамиятнинг ўзаро муносабати



Download 26,83 Kb.
bet2/5
Sana03.06.2022
Hajmi26,83 Kb.
#631823
1   2   3   4   5
Bog'liq
Antropen omillar va ularga tasnif

2. Табиат ва жамиятнинг ўзаро муносабати
Табитада барча нарса ва ҳодисалар ўзаро чамбарчас боғланган. Ўлик табиат элементлари ўзаро бир бири билан таъсирда бўлиши билан бирга, тирик табиат билан ҳам боғлангандир. Табиатдаги ўзаро таъсир жараёнларида тирик организмлар активроқ бўлади. Академик Вернадский таъбири билан айтганда “ Тирик модда қуёш энергиясининг кимё боғлар энергиясига айлантирувчи асосий ва ягона маъбадир.” Ер шарининг тирик организмлар тарқалган қисми биосфера деб аталади. Биосфера таркибига атмосферанинг тропосфера деб аталувчи 10-16 км қалинликдаги пастки қисми, бутун гидросфера ва литосферанинг устки қисми киради.
Табиат билан шу табиатнинг бир қисми бўлган инсон жамияти ҳам ўзаро таъсирда бўлади. Инсон жамияти ривожланиб борган сари унинг табиатга таъсири ҳам кучайиб бормоқда.
Инсон жамиятининг табиатга таъсири онгли ва онгсиз бўлиши мумкин. Инсоннинг табиатга онгли таъсири деганда, олдиндан режалаштирилган, маълум максадни амалга ошириш учун табиатга таъсири тушунилади. Масалан, ўрмонларни кесиш, балиқ овлаш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва ҳакозо. Инсоннинг табиатга таъсири кўп холларда табиий ресурслардан фойдаланишга қаратилган ва бу таъсир табиий ресурсларнинг камайишига олиб келиши мумкин. Инсоннинг табиатга онгли таъсири табиий ресурсларни тиклашга ва кўпайтиришга қаратилган бўлиши ҳам мумкин. Масалан, ўрмон барпо қилиниши, балиқларни кўпайтириш ва ҳакозо. Инсоннинг табиатга таъсири онгсиз ёки стихияли равишда ҳам бўлиши мумкин. Инсоннинг табиатга онгсиз таъсири олдиндан режалаштирилмаган ва ҳар хил йўналишда бўлади. Бундай таъсирнинг натижаси кўп ҳолларда сезилмайди. Лекин бу таъсирларнинг ҳаммаси бирга қўшилса, оқибати ёмонроқ бўлиши мумкин. Дам олувчилар томонидан ўрмоннинг оёқ ости қилиниши, ифлосланиши ўрмонларнинг кўримсиз бўлиб қолишига, нест нобуд бўлишига олиб келади.
Инсоннинг табиатга таъсирини бевосита ва билвосита таъсирига ажратиш мумкин. Кўмир қазиб олганда, ёғоч кесганда инсон кўмир ёки ўрмонга нисбатан тўғридан тўғри ёки бевосита таъсир кўрсатади. Инсоннинг табиатга бевосита таъсири кўп ҳолларда онгли таъсир бўлади, баъзан онгсиз таъсир ҳам бўлиши мумкин.
Билвосита таъсирда инсон табиатнинг муайян объектига эмас балки бутунлай бошқа объектларга таъсир қилади. Инсоннинг табиатга билвосита таъсири онгсиз таъсир бўлиб, у кутилмаган ва зарарли оқибатларга олиб келади. Масалан, ўрмоннинг кесилиши ўрмонга нисбатан тўғридан тўғри таъсир бўлсада, бу ўрмондаги ҳайвонот дунёсининг ўзгаришига, сизот сувлари сатхининг пасайишига, тупроқ эрозиясига олиб келади. Зараркунандаларга қарши захарли химикатларнинг қўлланилиши фойдали хашаротларнинг ўлимига, тупроқ микрофлорасининг ўзгаришига олиб келади. Бу инсектицидларнинг тупроқдаги ва ўсимликлардаги қолдиқлари ўсимлик маҳсулотлари орқали одам саломатлигига ҳам таъсир қилади.
Инсон жамиятининг табиатга таъсири, асосан, инсоннинг табиий ресурсларга бўлган эҳтиёжини қондирилишига қаратилган.
Жамият ҳаётини табиий ресурсларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Инсоннинг ҳаёти, хўжалик фаолияти учун зарур бўлган барча табиий жисмлар, ходисалар ва жараёнлар табиий ресурслар деб тушинилади. Табиий ресурслар реал ва потенциал табиий ресурсларга ажратилади. Жамият тараққиётининг муайян босқичида инсон томонидан фойдаланиладиган барча ресурслар реал табиий ресурслар дейди. Потенциал табиий ресурслар деганда табиатда мавжуд, лекин жамият тараққиётининг муайян босқичида айрим сабабларга кўра инсон томонидан фойдаланилмайдиган ресурслар тушунилади. Масалан, денгиз ва океан сувлари тозалаш техник воситаларининг мукаммал эмаслиги натижасида ичимлик суви сифатида фойдаланилмайди.


Download 26,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish