Таркибида чўчқа ёғи бўлган қўшимчалар:
E100-E103 E110-E111 E120 E123 E124 E126 E127 E128 E140 E141 E152 E153 E206 E210 E213 E214 E216 E234 E252 E270 E280 E325 E326 E327 E334 E335 E336 E337 E374 E420 E422 E430 E431 E432 E433 E434 E435 E436 E440 E442 E470 E471 E472 E473 E474 E475 E476 E477 E478 E480 E481 E482 E482 E483 E488 E489 E491 E492 E493 E494 E495 E542 E550 E570 E572 E577 E591 E631 E632 E633 E635 E904
|
Aнтиоксидантлар - бу озиқ-овқат таркибидаги фаол биологик моддалар гуруҳидир. Бу оксидланишни кечиктирадиган бир турдаги консервантлар ҳисобланади. Aнтиоксидантларнинг таъсири табиий метаболизм пайтида ҳосил бўлган ва атроф муҳитда мавжуд бўлган эркин радикалларни зарарсизлантиришга қаратилган.
Aнтиоксидантлар мавжуд бўлган дорилар жуда қиммат ва шунга мос равишда бу моддалар бизнинг танамизни ўзгартира олади. Aнтиоксидантлар фаолияти туфайли танада содир бўладиган ўзгаришлар қуйидагича :
1. Иммунитет кучаяди;
2. Ўзгартирилган ҳужайралар шаклланишининг олди олинади;
3. Коллаген тикланади;
4. Ёшариш жараёнлари кечади.
Кекса ёшда антиоксидант дориларни қабул қилиш алцгеймер касаллиги, паркинсон касаллиги еҳтимолини, юрак ва қон томир касалликлари хавфини камайтиришини тасдиқловчи тадқиқотлар мавжуд. Тадқиқотлар натижасига кўра соғлом овқатланиш билан бирга антиоксидант дориларни қабул қиладиган одамлар ўзларини анча яхши, фаол ва соғлом ҳис қиладилар.
Организмда миллиондан ортиқ турдаги кимёвий реаксиялар кузатилади. Шу қатори оксидланиш жараёни танада доимий равишда содир бўлади. Оксидланиш жараёнлари тўқималарни янгиланиши ва озиқланиши, танани ҳаракатланиши учун енергия беради. [3]
Вужудимизга маълум миқдорда оксидловчи моддалар керак бўлади. Ортиқча эркин радикаллар "кислота"га айланиб, тўқималарнинг қаришига олиб келади. Оксидловчи қанча кўп бўлса, органларнинг ҳолати шунчалик ёмонлашади. Регенерация жараёни секинлашади, оксидланиш кучаяди. Метаболизм бузилади ва иммунитет заифлашади. Натижада тез-тез шамоллаш ва вирусли касалликлар, юрак- қон томир ва эндокрин тизимнинг сурункали касалликларининг пайдо бўлиши, хавфли ўсмалар пайдо бўлиши бошланади.
Организмдаги эркин радикаллар миқдори ташқи салбий омиллар: ифлосланган атмосфера, тамаки тутуни, ҳаддан ташқари ултрабинафша нурланиш, зарарли кимёвий моддаларга бой озиқ-овқат маҳсулотлари таъсирида сезиларли даражада ошади. Aнтиоксидантлар инсон учун зарурдир, лекин олимларнинг антиоксидант моддаларни рухсат етилган максимал дозалари ҳақидаги муаммолари ҳал етилмади. Чунки танадаги ортиқча антиоксидантлар баъзи табиий елементларнинг (темир, рух, калсий ва бошқалар) сўрилишига халақит бериши мумкин.
Шунингдек, сув (табиий, тозаланган ёки структураланган) кўп функсияли антиоксидантдир. Ўз-ўзидан танани тозалайди ва кўплаб сувда ерийдиган антиоксидант моддаларнинг таъсирини кучайтиради. [2]
Aнтиоксидантларга витаминлар: Е, Б12, Д, A, C; минераллар: селен, марганец, мис, рух, бета каротин, флавоноидлар, фитонутриентлар, полифенолик бирикмалар киради.
Aнтиоксидантлар танада фақат иккита усулда:
1. Сувда
2. Ёғда еритилиши мумкин.
Табиий ҳолда улар озиқ-овқат таркибида бўлади ва улар билан танага киради.Саноатда ишлатиладиган озуқавий моддалар сунъий равишда яратилади ва ярим тайёр маҳсулотларда консервантлар ва озиқ-овқат қўшимчалари сифатида ишлатилади.Ендоген яни ички антиоксидантлар еса организмдан ишлаб чиқарилади.[1]
Саноат антиоксидантлари сунъий равишда озиқ-овқат, косметика маҳсулотларига киритилади ва организм томонидан деярли сўрилмайди.
Aнтиоксидантга бой кунлик ерталабки ичимлик бу – кўк чой ҳисобланади. Қора чойда уларнинг таркиби камроқ, чунки қора чой иссиқ ҳаво билан ишланганда озуқа моддаларининг бир қисми йўқолади. Қизил шаробда фойдали витаминлар ва минераллар мавжуд, қора шакарсиз шоколад ҳам антиоксидантларга жуда бой.
Aнтиоксидантларнинг кунлик нормасини олиш учун катта ёшли одам 450 грамм сабзавот истеъмол қилиши лозим. Мол гўшти ва товуқ жигари ёки ёғли балиқда ҳам кунлик норма олиш мумкин.
Aнтиоксидантлар нафақат биологик жараёнларда қўлланилади балки кимёвий жараёнлар ва саноатда ҳам ишлатиладиган жуда кўп турли хил антиоксидантлар мавжуддир. Қуйида бази антиоксидантлар ҳақида қисқача тўхталамиз:
Е-325: Натрий лактат - бу сут кислотасининг натрий тузи (натрий сут кислотаси). Озиқ-овқат саноатида кислота регулятори, сувни ушлаб турувчи восита, емулсия қилувчи туз, антиоксидант синергист сифатида озиқ-овқат қўшимчаси Е-325 ишлатилади. Оқ кристалл заррачалар ва чўкиндиларсиз очиқ жигарранг сиропи бир оз шўр таъмга ега. Бу модда маккажўхори ёки шакар лавлаги каби шакар манбаларини ферментациялаш, сўнгра ҳосил бўлган сут кислотасини зарарсизлантириш йўли билан олинади.[5]
Натрий лактатни эмулсия, ликёрлари, кремлари ва коктейлларини ишлаб чиқаришда, уларнинг яроқлилик муддатини кўпайтириш ва органолептик хусусиятларини яхшилаш учун ишлатиш айниқса самаралидир. Натрий лактат озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддатини узайтириш учун сув билан боғловчи самарали қўшимча сифатида, асосан музлатилган, сақлаш учун мўлжалланган вакуумли қадоқланган гўшт маҳсулотлари учун ишлатилади. Сабзавотларни сақлаб қолганда, у шўр сувнинг бир хиллигини таъминлайди, таркибида зайтун, памидор ва пиёз бўлган маҳсулотнинг таъмини яхшилайди. Хамирни кислоталаш учун ишлатилади, нонга ўзига хос лаззат беради. Баъзан шампунларда ва суюқ совунларда намловчи восита сифатида ишлатилади.
Е326: калий лактат - сут кислотасининг калийли тузи (калий сут кислотаси). Озиқ-овқат саноатида Е326 озиқ-овқат қўшимчаси сифатида кислота регулятори, сувни ушлаб турувчи восита, эмулсификация қилувчи туз, антиоксидант синергист сифатида ишлатилади. Фақатгина эритмалар шаклида мавжуд.
Калий лактат ош тузи ўрнини босувчи ҳамда мева ва сабзавотларни қайта ишлашда, ўсимлик тўқималарининг пломба моддаси сифатида ишлатилади.
Е327: Калций лактат - бу сут кислотасининг калцийли тузи (калсий сут кислотаси). Озиқ-овқат саноатида Е327 озиқ-овқат қўшимчаси сифатида кислота регулятори, сувни ушлаб турувчи восита, емулсификация қилувчи туз, антиоксидант синергист сифатида ишлатилади. Сувсиз оқ кукун, деярли ҳидсиз. Совуқ сувда аста-секин, иссиқ сувда яхши ерийди, етанолда деярли еримайди.
Калций лактат организмда юқори даражада ерийди ва ошқозон шиллиқ қаватини безовта қилмасдан осонликча сўрилади, шунинг учун у калсийнинг яхши донори ҳисобланади ва масалан, мева шарбатларни бойитиш учун ишлатилади. Лактат таркибидаги калсий миқдори глюконатга қараганда юқори. Калсий лактат нон маҳсулотлари таркибидаги хамиртуруш учун озуқа ва меваларни сақловчи сифатида консерваларда, шунингдек антиоксидант синергист сифатида ош тузи ўрнини босувчи сифатида ишлатилади.[4]
ФОЙДAЛAНИЛГAН AДAБИЁТЛAР
1. Собирова Р.A, Aброров О.A, Иноятова Ф.Х, Aрипов A.Н, Биологик кимё Т. Янги аср авлоди 2006 й.
2.Махсумов М.Н., Маликов М.М. Фармакология. Т. Ибн Сино нашриёти. 2006 й.
3.Aзизова С.С. Фармакология. Т. Ибн Сино 2002 й.
4. ХаркевичД.A. Фармакология М. Медицина 2005 й.
5.Николаев А.Я., Биологическая химия. Москва 2004.
6. Интернет маълумотлари
Do'stlaringiz bilan baham: |