Аэ = l2D / 4p .
Антеннанинг эквивалент схемаси. Антеннанинг эквивалент схемаси 3.3-расмдаги кўринишга эга. Бу ерда қабуллаш антеннаси юкламага нисбатан (Эпр.) ЭЮК ҳосил қиладиган ва бу антенна узатиш режимида ишлагандаги кириш қарилигига тенг бўлган ички қаршиликка эга бўлган генератор сифатида қаралади. Маълумки, генератор, агар юклама қаршилиги ва генераторнинг ички қаршилиги комплекс уйғунлаштирилган ҳисобланса юкламаган максимал қувватниберади
3.3-расм. Антеннанинг эквивалент схемаси
Бу ҳолда юкламга максимал қувватни узатилиши шарти Zкириш = Zюклама кўринишга эга бўлади, яъни антеннанинг кириш қаршилиги ва юклманинг қаршилиги (фидернинг тўлқин қаршилиги) тенг бўлиши керак.
Антеннанинг шовқин ҳарорати. Юқори сезгирликли қабуллагичларга уланган ўта йўналтирилган қабуллаш антенналари учун кўпинча антеннанинг ТАШ шовқин ҳароратини билиш зарур бўлади. У қабуллгичнинг киришига уланганида унда антеннанинг ўзидаги каби ўша қувватни ажратадиган антеннанинг кириш қаршилигига тенг бўлган қаршиликли резисторнинг ҳарорати сифатида аниқланади. Ўз иссиқлик шовқинларига боғлиқ бўлган антеннанинг шовқинлар қуввати унчалик юқори эмас. Антеннанинг шовқинлари асосан қабуллагичнинг киришига келадиган космик манбалардан радионурланишлар, шунингдек ер атмосфераси ва антенна яқинида жойлашган предметлардан иссиқлик нурланишлари орқали аниқланади:
РАШ = КТАШ D f ,
бу ерда К = 1,38 10-23 Вт с/град;
D f – қабуллаш тракти чизиқли қисмининг ўтказиш полосаси, Гц.
Тиккага йўналтирилган ўткир йўналтирилган антенна учун ТАШ 100 0Кга ва ҳатто ундан кичикка етиши мумкин, шу билан бир вақтда ер сиртига йўналтирилганда ТАШ ≥3000К бўлади.
РРЛда ишлатиладиган антенналар. РРЛ учун антенна турини танлаш асосан ишчи тўлқинлар диапазони, ишчи частоталар кенгиги боғлиқ бўладиган линиянинг сиғими, частоталарнинг тақсимланиши (икки частотали, тўрт частотали) схемаси орқали аниқланади.
Одатда кичик сиғимли линияларда ишлатиладиган метрли тўлқинлар диапазонида кўп вибраторли синфаз антенналар қўлланилади. Дециметрли тўлқинларда, шунингдек кичик сиғимли линияларда бу турдаги антенналар, шунингдек параболасимон антенналар қўлланилиши мумкин.
Параболасимон антенналар ўртача сиғимли линиялардаги дециметрли диапазонда кенг қўлланилади. Кичик ва ўрта сиғимли сантиметрли диапазонда асосан параболасимон антенналар қўлланилади.
Сантиметрли диапазонда ишлайдиган катта сиғимли ва катта масофали магистрал РРЛларда параболасимон, рупор-параболасимон, нурлантиргичи чиқарилган параболасимон ва икки ойнали антенналар қўлланилади. Битта РРЛ антеннаси бир вақтда ҳам узатиш, ҳам қабуллаш учун ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |