Антеннанинг ишчи диапазони бу муайян теxник талабларга жавоб берадиган частота диапазони. Ишлаш оралиғининг кенглиги, шунингдек, ундаги антеннага кўйиладиган талаблар хар xил бўлиши мумкин. Масалан, узун тўлкинли ва ўрта тўлкинли антенналарда уларнинг ишлаш диапазонидаги фойдали иш коэффициенти маълум бир кийматдан паст бўлмаслиги керак, ва бир диапазоннинг турли xил ишчи тўлкинларида берилган кувватни узатиш имконияти бўлиши керак таъминланиши керак. Киска тўлкинли антенналар бўлганда, ишчи диапазон бўйича йўналганлик xусусиятлари макбул бўлиб колиши керак, кириш қаршилиги белгиланган чегараларда ўзгариши керак, шунда битта ишчи тўлкинидан бошкасига антеннани созламасдан ўтиш мумкин бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |