Аник маркетинг тадкикотларини ташкил килиш айрим коидаларга бўйсунади. Тадкикот объективини танлаш, тадкикот субъективини ажратиш, тадкикот предметини шакллантириш зарур


Маркетингда фойдаланиладиган ахборот манбалари



Download 133 Kb.
bet3/6
Sana18.03.2022
Hajmi133 Kb.
#499698
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Маркетинг тадкикотларида тизимнинг ахамияти

Маркетингда фойдаланиладиган ахборот манбалари

Маркетинг фойдаланиладиган ахборот манбалари аввало истеъмолчилар (хам якка тартибда  - ахоли, хам оммавий – корхоналар, муассалар, фирмалар ва х.к)дан иборат. Улардан уларнинг эхтимол бўлган фаркларнинг бутун диапозонидаги эхтиёжлари, харид кобилиятлари хакидаги ва ўзлари хакидаги - улар кимлар ва кандай синфга (иктисодий, ижтимоий ва бошка гурухга) кирадилар, уларнинг бозор сохасидаги хулкини белгиловчи кандай аломатлар борлиги хакида маълумотлар талаб килинади. Якка тартибдаги истеъмолчини ўзи ва ўзининг эхтиёжлари хакидаги маркетнинг зарур маълумотларни беришга ишонтириш учун, якуний натижада ушбу ахборот унга зарар эмас, фойда келтиришини исботлаш учун жуда катта харакатлар ва ўзига хос сиполик талаб килинади. Бу кўпрок мамлакатдаги умумий ахлокий ва ижтимоий – иктисодий вазиятга, ахолининг маданий даражасига, рухий хусусиятларига боглик. Омавий истеъмолчи етказиб берувчи фирманинг доимий мижози бўлиб, коидага кўра, ахборотли алокага жон деб рози бўлади. Савдо корхоналари ва фирмалари ахборотнинг манбалари бўладилар, улар товар харакати, нархни ташкил килиш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, етказиб берувчилар ва харидорлар билан ўзаро муосабатли савдонинг йигма таърифларига эгалар. Ва нихоят, товарнинг сифати, ишлаб чикаришнинг салохияти, замонавийлаштириш ва диверсификациялашнинг истикболлари, илмий – техник тараккиётнинг имкониятлари, товар таннархи хакидаги эга маълумотларга эга ахборот манбалари бўладилар. коидага кўра, контрактларни тузишда ишлаб чикарувчи фирма ва савдо фирмаси ўзларига зарур ахборотларни алмаштириш юзасидан ўзаро мажбуриятлар оладилар.


Фирманинг барча корхоналари ва бошка бўлинмалари белигланган муддатларда режа ва дастурга мувофик фирма рахбариятига хисоботлар такдим этадилар. Конъюнктурали ва сигналли ахборотлар фирманинг барча корхоналари, бўлинмалари ва хизматларидан маркетинг хизматларига келиб тушади, бундан ташкари, даврий равишда конъюнктурали мажлислар ўтказилади. Уларда, одатда, фирма корхоналари, бўлинмалари ва хизматларининг рахбарлари ва энг тажрибали мутахассислари иштирок этадилар. Савдо ва хизматлар корхоналарида аввалрок эслатиб ўтилган савдо мухбирларининг тармоги тузилади. Савдо мухбирлари бу хар хил мутахассисликларнинг малакали ходимлари, улар алохида тўловлар учун саволларнинг кенг доираси (конъюнктура, талаб, сифат, корхоналар, харидорлар хулки ва х.к.) бўйича ахборотни тайёрлайдилар ва такдим этадилар. Талабни ўрганиш ва кузатиш учун махсус таянч пунктлари – савдо фирмасининг ваколатли (намунавий) корхоналари ташкил килинади. Улар асосида бозрнинг асосий параметрлари ўлчови ўтказилади. Хизматлар сохасида хам худди шундай тизим кўлланилади. Маркетинг ахборотининг манбаалари орасида истеъмолчиларнинг панелли тадкикотлари энг мухим ўрин эгалайди. Панел – фирманинг маркетинг хизмати томонидан ишлаб чикилган дастур бўйича алохида хак учун батафсил маркетинг ахборотларини мунтазам такдим этучи оилалар, уй хўжаликларининг доимо фаолият юритувчи танлаб олинган мажмуасидир.
Истеъмолчилар ва савдо воситачиларининг сўрови (коидага кўра, танланма) маркетинг ахборотларининг мухим манбасидир. Кўпинча уларни ярмаркаларда, савдо кўргазмаларида, янги товарларни таништиришда, мавсумий ва бошка савдоларда ўтказадилар. Бундан ташкари, сўровлар истеъмолчиларнинг яшаш ёки ишлаш жойларида хамда ижтимоий жойларда ўтказилади.
Маркетинг ахборотларининг барча манбалари, шу жумладан, статистик фирма ичидаги хисобот, олиш усули бўйича иккита катта гурухга: ички ва ташкига бўлинадилар. Ички ахборотлар – ушбу фирманинг ходимлари томонидан йигиладиган ва ишлаб чикиладиган маълумотлар. Ташки ахборотлар – бу, фирма доирасидан ташкарида йигиладиган, аммо у томонидан шахсий маркетинг максадлари учун фойдаланиладиган ахборотдир. Ички ахборотлар фирма ичидаги хисоблар ва хисоботларнинг маълумотларидан, улар хам шахсий фойдалиниш, хам давлат статистика идоралари, солик хизмати, кредит-банк ва сугурта тизими, бизнес бўйича шериклар ва жамоатчиликни хабардор килиш учун йигилади хамда фирманинг ўзи ёки унинг буюртмаси бўйича, хизмат ахбороти учун ўтказиладиган хар хил тадкикотларнинг маълумотларидан вужудга келади.
Маркетинг максадаларида фойдаланиладиган фирма ичдаги хисоботни ташкил килиш статистик методологиянинг умумий талабларига бўйсунади. Унинг мазмуни тадкикот объекти ва унинг максадларига богликдир. Умуман, фирма ичидаги маркетинг ахбороти статистик кўрсаткичларнинг куйидаги минимумни камраб олиши керак: махсулотлар ва хизматларни (навларда) ялпи ва соф товар оборотига, албатта таксимланган улгуржи ва чакана савдоси; товар захиралари (навларда); фирманинг молияси, муомала харажатлари ва фойда; ходимларнинг сони ва таркиби, мехнатга хак тўлаш, иш унумдорлиги. Бундан ташкари нархлар хакидаги ахборотлар зарур. Сотиш ва захиралар хисоботининг тўликлиги ва оперативлиги кўпрок даражада хисобнинг компьютерланиши даражасига богликдир.  Маркетинг ахборотини олиш, унинг тахлили ва башорат килишнинг мустакил ва жуда махсулли шакли бўлиб эксперт тадкикотлари ва бахолари хизмат килади.


Download 133 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish