Аник маркетинг тадкикотларини ташкил килиш айрим коидаларга бўйсунади. Тадкикот объективини танлаш, тадкикот субъективини ажратиш, тадкикот предметини шакллантириш зарур


Маркетинг тадкикотларида тизимнинг ахамияти



Download 133 Kb.
bet2/6
Sana18.03.2022
Hajmi133 Kb.
#499698
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Маркетинг тадкикотларида тизимнинг ахамияти

Маркетинг тадкикотларида тизимнинг ахамияти
Маркетинг тадкикоти иккита тизимдан бири бўйича: матрицали, вазифавий ёки уларнинг бирикмаси бўйича ташкил килиниши мумкин. Одатда, бунда маркетингнинг ўзини ташкил килишнинг тегишли тамойилларидан келиб чикилади.
Маркетинг тадкикотини ташкил килишнинг матрицали тизими куйидаги аломатларга асосланади:
1) географик (бунда тадкикот белгиланган минтакалар билан чекланади ёки тадкикотда маркетингда хисобга олиниши керак бўлган минтакавий фарклар ва хусусиятлар ажратилади);
2)истеъмол (бунда истеъмолчиларнинг кандайдир ўзига хос гурухлари талаби, харидга доир хулкларининг хусусиятлари тадкик килинади ёки бу гурухлар ўртасидаги маркетинг тадбирларини ўтказишда хисобга олиш зарур бўлган фарклар аникланади);
3)товарли (бунда аник товарлар ва хизматларга талаб ва таклифнинг хусусиятлари тадкикот килинади, улар бозор томонга харакатланиши ва сотилишининг ўзига хослиги ўрганилади).
Вазифавий тизим маркетингнинг тегишли вазифаларини ахборотли – тахлилий таъминланишига каратилади: маркетинг стратегиясини ишлаб чикишга; буюртмалар ва инвестициялар портфелини шакллантириш; янги товарларни ишлаб чикиш ва уларни позицияларига жойлаштириш; товарни дистрибуциялаштиришни ташкил килиш; нархни ташкил килиш; фойдани шакллантириш; талабга таъсир килиш; рекламани ташкил килиш.
Маркетинг ахборотини йигиш ва ишлаб чикиш маркетинг тадкикотининг кўпрок унинг натижавийлигини белгиловчи энг масъул боскичлардан биридир.
Маркетинг тадкикоти – бозор жараёнлари ва ходисаларни таърифловчи ва маркетингнинг тахлилий ва башоратли таъминланиши учун зарур ракамлар, далиллар, хабарлар ва бошка маълумотлардир.
Ахборотни олиниши ва тахлил килиниши умуман, маркетинг хизматининг, унинг айрим бўлинмалари ёки юкорида таърифланганидек, ихтисослашган маркетинг фирмаси томонидан тижорат асосида амалга ошириладиган вазифа бўлиши мумкин. Кейингиси тўлик маркетинг даврасини амалга ошириши ёки кандайдир маълумотларни йигиш ва тахлил килиш бўйича айрим операцияларни бажариши мумкин. Одатда, маркетинг фирмаси нафакат хулосалар киладилар, балки у ёки бу маркетинг тадбирларини ўтказиш бўйича аник тавсиялар беради. Ахборотларни йигиш, ишлаб чикиш ва тахлил килиш маркетинг хизматлари ходимларидан махсус малакани ва юкори ахборот маданиятини талаб килади.
Маркетинг тадкикотининг ахборот тизими мураккаблиги ва турли-туманлиги билан фаркланади. У фирманинг коммуникатив тизими билан якиндан богликдир. Етказиб берувчилар, савдо воситачилари ва маълум даражада истеъмолчилар билан ахборотларни ўзаро фойдали алмашуви содир бўлади (хусусан, истеъмолчи товар ва хизматлар хакидаги, уларни сотиш шартлари хакидаги тўлик реклама ахборотини олиши керак, аммо унинг ўрнига ўз шахсий эхтиёжлари ва афзалликлари хакидаги ахборотни хар хил турдаги сўровларга жавоблар кўринишида такдим этади). Банкнинг кредит муассасалари билан тижорат муносабати ўзаро хабардор килмасликсиз мумкин эмас. Биз кўрганимиздек, хар хил тузималарнинг давлат статистикаси муассалари билан ахборотли алокалари бир томонлама бўлмайди: давлат статистикаси идораларига мажбурий хисоботни такдим эта туриб, фирма ахборотни тижорат асосида харид килишни мўлжаллаши мумкин.
Ракиблар, мижозлар, савдо воситачилари хакидаги ахборотни олиш жуда мураккаб муаммо бўлади. Бу ахборотларнинг бир кисми (мижозлар ва воситачилар хакида) товар харакати каналининг манфаатдор иштирокчилари орасида ахборотлар билан ихтиёрий алмашув натижасида олиниши мумкин. Баъзи мамлакатларда бундай алмашувнинг эхтимоли намунавий контрактлар ва хатто конунчилик хужжатларида кўзда тутилади.
 Ахборотларнинг белгиланган кисми очик, шу жумладан, реклама характеридаги нашрлардан олиниши мумкин. Ракиб фаолияти устидан очик турдаги доимий кузатиш ўрнатиш фойдалидир: чакана савдо жараёнларини кузатиб бориш, ракиб корхоналар кувватини тахминан бахолаш, юк ташишларнинг такрорланиш тезлиги ва микдори устидан кўз оркали кузатиш, ракобат килувчи фирмалар мижозларидан сўраш ва х.к. Ракиб, мижоз ёки воситачи имкониятларининг энг самарали усулларидан бири – махсус эксперт тадкикоти, маълум маълумотлар асосида воситали хисоб – китоблардир. Аммо ракиблар, мижозлар ва воситачилар хакида ахборот олишнинг ёпик тизими хам бундан истисно эмас. Бундай фаолият маркетинг разведкаси (marketing intelligence)деб аталади. У жорий махфий ёки ярим махфий ахборотларни йигиш бўйича доимий фаолиятни камраб олади. Маълумки, ривожланган бозор иктисодиётига эга мамлакатларда иктисодий жосуслик усуллари кенг таркалган. Умуман, уларнинг баъзи бирларидан воз кечмасдан, конунларни бузилиши ва тижорат этикаси бошланадиган чегарадан ўтмаслик керак. Европа томонидан ижтимоий фикр ва маркетингни ўрганиш бўйича кабул килинган маркетинг ва ижтимоий тадкикотлар бўйича халкаро кодекс тадкикотчилар, буюртмачилар, респондентлар ва информаторларнинг хукукларини химоя килади. Унда хусусан, кўрсатиладики, хар кандай текширишлар респондентларнинг анонимлиги ва тадкикотларини боришида олинган ахборотларнинг сирлилиги кафолатланади.

Download 133 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish