Андижон вилояти Булоқбоши тумани халқ таълими бўлими вояга етмаганлар орасида суицид ҳолатларининг барвақт олдини олиш бўйича 2021 йил учун тузилган йўл харитаси бўйича олиб борилган ишлар бўйича
Х и с о б о т
Булоқбоши тумани халқ таълими бўлими тасарруфида жами 32 та умумий ўрта таълим мактаби, 2 та ИДУМ, 1 та СМИ таълим муассасалари мавжуд. Ушбу таълим муассасаларида 59,5 та штат бирлиги мавжуд бўлиб, 68 нафар амалиётчи психологлар фаолият юритиб келмоқдалар. Шундан 29 нафари мутахассис, 8 нафари тугалланмаган олий, 13 нафари мутахассислик бўйича қайта тайёрлов курсида ўқиган ва 18 нафар номутахассис олий маълумотли педагоглардир.
Туманда вояга етмаганлар орасида суицид холатларини барвақт олдини олиш, танглик вазиятига тушиб қолган вояга етмаганларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш бўйича ишчи гурух тузилган ва уларга ёрдам кўрсатиш борасида методологик базиси яратилган. Ўқувчилар орасида суицид холатларини барвақт олдини олиш, танглик вазиятига тушиб қолган вояга етмаганларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш мақсадида 2021 -йил март ойида “Вояга етмаганларга ижтимоий психологик ёрдам кўрсатиш” марказлари учун тренерлар тайёрлаш мақсадида 36 соатдан иборат ўқув семинари ташкил этилди.Ушбу ўқув семинарида 19-умумий ўрта таълим мактаби амалиётчи психологи Мирзаолимова Наргиза хамда 32-умумий ўрта таълим мактаби амалиётчи психологи Абдазова Мамлакатлар фаол иштирок этди. Туманимиздаги 31-умумий ўрта таълим мактабида 1 та хона ажратилиб жихозланди ва “Вояга етмаганларга ижтимоий психологик ёрдам кўрсатиш” маркази ташкил этилди. Мактаб амалиётчи психологларининг саводҳонлигини ошириш мақсадида “Стресс-менеджмент” номли кисқа муддатли ўқув-семинарлари ташкил қилинди.
Таълим муассасаларимиздаги танглик вазиятига тушиб қолган вояга етмаган ўқувчилар аниқлаш мақсадида 5-11 синфлардан “Ижтимоий сўровнома” тести олинди. Натижалар тахлил қилинди. Мойиллиги аниқланган ўқувчилар рўйхати шакллантирилди.(Бунда ахборот хавфсизлигига қатъий риоя қилинмоқда). Ушбу тоифадаги ўқувчилар билан ишлашга қаратилган Дастур ишлаб чиқилди. Ўқувчилар билан машғулотлар ўтказиш билан бир қаторда уларнинг жорий психологик холатлари аниқланиб борилди. Мойиллиги аниқланган ўқувчиларни мойиллик даражаларига ажратиб олинди. “Хавф гуруҳи” ҳамда хулқ-атворида ўзгариши мавжуд ўқувчилар доимий назоратга олиниб, улар якка тартибла сухбатлар, сўровномалар ўтказиш орқали уларнинг ҳолатлари таҳлил қилиниб, психокоррекцион ишлари амалга оширилмоқда. Ўқувчилар билан психологик тренинглар олиб бориш, ўзини-ўзи бахолашга оширишга, хаётда ўз ўрнини топишга қизиқтиришга, эмоционал холатини яхшилашга қаратилган машқлар ташкил қилинди. Ота-оаналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан биргаликда болаларнинг мойиллик сабаблари ўрганилди. Уларнинг психологик-емоционал ҳолатини яхшилаш мақсадида коррекцион ишлар амалга оширилди. Бундай тадбирлар ўтказилган ўқувчиларнинг кунлик натижалари таҳлил қилиниб, мониторинги олиб борилди.
Ўқувчиларнинг қизиқиши, иқтидори ва имкониятидан келиб чиққан ҳолда , уларни Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та мухим ташаббусга, китоб ўқишга, бадиий ва техник ижодиётга, санъат ва мусиқага, спорт ва меҳнатга қизиқтириш максадида мактабларда турли мусобақалар, тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Мактабларнинг вояга етмаган ўқувчилари орасида хуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил этилди. Вояга етмаган ўқувчилар орасида хуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ўқувчиларни эрталабки психологик кузатиш ишлари йўлга қўйилди ва ўқувчилар ўртасида “Кактус”, “Хавотирланиш даражасини аниқлаш ” методикалари ўтказилди.
Мактабларда ота-она қарамоғисиз қолган вояга етмаганлар мактабда тарбияланувчи ўқувчилар ўртасида суицид ҳамда суицидал хулқ-атворнинг олдини олиш, уларнинг юзага келиш сабабларини бартараф этиш мақсадида профилактик тадбирлар ташкил этилди.
2021 йил март ойида ўзи ҳақида ғамхўрлик қилиш, шахсий хавфсизлик ва гигиена кўникмаларини ривожлантириш ва ўзига хослик, ўзини англаш ва ижобий “Мен” образини англаш-ижтимоий алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш малакалари ҳамда коммуникатив кўникмаларини ривожлатириш мақсадида юқори синфлар ўртасида “ Менинг оилам” тренинг машғулотлари ўтказилди.
Мактабларда педагогик тарбияга мухтож ўқувчиларнинг хар бирига педагоглар ва маҳалла фуқоролар йиғинлари раисларидан мураббийлар бириктирилди. Мактабларда вояга етмаган ўқувчилар орасида хуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида 8-синф ўқувчиларидан “Мулоқатчанликнинг умумий даражасини аниқлаш “ методикаси, 7- синф ўқувчиларидан “Ташкилотчилик қобилиятини аниқлаш“ тести, 6-синф ўқувчиларидан Г.Гарднер томонидан ишлаб чиқилган “Интелект типлари” анкеталари олиниб таҳлил қилинди. Туман ИИБ профилактика инспекторлари ва худуд нозирлари билан ҳамкорликда ўқувчилар ўртасида давра сухбатлари ва учрашувлар ташкил қилинди.
Оиладаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш орқали соғлом ҳамда баркамол шахсни тарбиялаш ва ундаги салбий мойилликларнинг олдини олиш мақсадида 2021 йилнинг март-май ойларида “Юрак яшаш завқи билан банд” марафони ўтказилди. Марафонда расмлар танлови, “Эркин фикрлар”, “Яшаш учун 100 сабаб” тадбирлари ўтказилди.
Маҳалладаги ижтимоий-маънавий муҳити носоғлом вояга етмаган фарзандлари бор оилаларни аниқланди ва маълумотлар базаси шакллантирилди.
Булоқбоши тумани “Қақир” МФЙ ҳудудидаги Оромбахш кўча 8-уйда яшаган, вояга етмаган, 30-умумтаълим мактаби 9-“А” ўқувчиси 2005 йил 25 июнда туғилган Хошимова Сарвиноз Махсудбек қизи 2021 йил 22 март куни яшаш хонадонидаги томнинг тўсин қисмига ромол билан сиртмоқ ясаб ўзини ўзи осиб, ўз жонига қасд қилганлиги аниқланди. Мактаб амалиётчи психолог Умрзақова Азиза Омонбоевна 9-“А” синф ўқувчиси, 2005 йил 25 июнда туғилган Хошимова Сарвиноз Махсудбек қизи билан бир неча бор суҳбат олиб борган. Бу ўқувчи 30-мактабига 2012-йил 30-умумий ўрта таълим мактабининг 1-синфига қабул қилинганлиги, боланинг мактабда хулқ-атвори яхши бўлганлигини, кийиниш маданиятига риоя қилганлигини, мунтазам мактабга мактаб формасида келганини, синфдошлари ўртасида алоҳида ҳурматга эга эканлигини, маҳалладошларига ҳам яқиндан қўлидан келганича ёрдам кўрсатгани ҳақида кўрсатма бериб ўтди. 9-“А” синф ўқувчиси, 2006 йил 25 июнда туғилган Хошимова Сарвиноз Махсудбек қизи яхши баҳоларга ўқиган, дарсларга мунтазам қатнашган, сабабсиз дарс қолдирмаган, тенгдошлари орасида фаол, бола жисмонан соғлом, соғлиги хақида мактаб маъмурияти, синф раҳбарига шикоят қилмаган, ҳуқуқбузарлик ва майда безорилик бўйича мактаб ички рўйхатига олинмаган. Вояга етмаган 9-“А” синф ўқувчиси, 2006 йил 25 июнда туғилган Хошимова Сарвиноз Махсудбек қизининг ота-онаси Холматов Максуд Хошимжович ва Холматова Шоирахон Умаркуловналарнинг оиласи ўрта хол оила бўлиб, оилада 2 нафар фарзандлари бор, Хошимова Сарвиноз Махсудбек қизи оиланинг биринчи фарзанди эди.
Булоқбоши тумани халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларида фаолият олиб бораётган амалиётчи психологларнинг маълумотлар базаси шакллантирилиб, тегишлилиги бўйича вилоят халқ таълими бошқармасига тақдим қилинди.
Маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳити носоғлом вояга етмаган фарзанлари бор оилалар аниқланди ва уларнинг маълумотлар базаси шакллантирилди.
Ўқувчиларни мактабга мунтазам қатнашларини назорат қилиш ва улар орасида жиноятчилик ва хуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида мактаб, маҳалла ва оила ҳамкорлигида ўқувчиларни оилавий муҳитини ўрганиш мақсадида “Оила расми методикаси” ўтказилди ва тахлили қилинди.
Мактабларда 2021 йилда Маҳаллада оилаларни тоифага ажратган ҳолда (шу жумладан, ота-она қарамогидан маҳрум бўлган тоифа вакилларини) рўйхати тузилди ва профилактик ишларни олиб борилди. Оила – мактаб – махалла ҳамкорлиги концепсиясига асосан МФЙ лар билан ҳамкорликда нотинч, жанжалкаш, кам таъминланган оилаларнинг “Хавф гурухи” ва хулқида ўзгариши бор ўқувчиларни доимий равишда кузатилиб борилди. Улардаги ҳолатларни вақтида аниқлаб, ота – оналар билан биргаликда сухбатлари олиб борилмоқда.
Хар хафта профилактика куни МФЙ профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда “Тиғ, Давомат” тадбирлари ўтказилди ва “Ёшлар ўртасида хуқуқбузарлик, жиноятчиликни олдини олиш” мавзусида давра сухбатлари ўтказилди.
Профилактик ҳисобда турган нотинч оила, ҳуқуқбузарликка мойил шахслар, шу жумладан вояга етмаганлар билан индивидуал профилактик тадбирлар тизимини самарали ташкил қилиш мақсадида мактаб чора-тадбирлари тузилди ва ижроси таъминланди. Мактабнинг ички тартиб қоидаларига бўйсинмайдиган ва хуқуқбузарликка мойиллиги бор ўқувчилар аниқланди . Бундай ўқувчилар билан самарали ишларни йўлга қўйиш мақсадида мактабларда ММИБДЎлар, мактаб психологлари, ёшлар иттифоқи раисидан иборат ишчи гуруҳлари ташкил қилинди ва бу ўқувчиларни мактабда ташкил этилган фан, ижодий ва спорт тўгаракларига жалб этилди.
Ахборот ёзувчи: М.Каримова
Do'stlaringiz bilan baham: |