_______________________________________________________________ _____________________
Андижон шаҳар “Наврўз” МФЙ, Махжурий кўча 134-уйда яшовчи фуқаро Хусанова Ярқинойдан
Тел +998 91 617-06-50 . +998 90 542-52-40
А Р И З А Мен Хусанова Ярқиной 1958 йилда Андижон шаҳрида туғилганман. Узоқ йиллар ўқитувчи бўлиб ишлаганман, ҳозирда нафақадаман. Турмуш ўртоғим вафот этган. Ўғлим йўқ, икки нафар қизим бор. Ўзим ота эшигимда яшайман. Кичик қизим турмушидан ажраган, 8 ёшли қизчаси бор. Улар ҳам мен билан биргаликда яшашади. “Наврўз” МФЙнинг “Темир дафтар” ида рўйхатда турамиз. Узоқ йиллардан бери Қанд касаллиги билан “Д” назоратида тураман. Ундан ташқари узоқ йиллардан бери қон босимини ошишлиги ва бел умуртқаси грижаси билан ҳар йили тез-тез даволаниб тураман.
Ариза ёзишдан мақсадим шуки 2021 йил 14 октабрь куни кечаси бехосдан ётган уйимизнинг деворлари қирсиллаб ёрилиб уйимизнинг пол қисмини чўкаётганини сездим. Ваҳима ичида зўрға тонг оттирдим. Азонда бир девор қўшнимиз Джумабоева Хамидахонни чақириб бу ҳақида айтсам, у ҳам кечаси деворлари қирсиллаб ёрилиб ётган уйининг яримини поли кетганини, нима қилишни билмай боши қотиб турганини айтди.
Биз дарҳол МФЙ раисимиз Анваракага ва маҳалла оқсоқоли Ғуломжонларга хабар бердик. Улар зудлик билан етиб келишди. Қўни қўшнилар йиғлишди. Бу ҳолатнинг сабабини кўчага ётқизилган сув қувирини ёрилишидан деб топишиб, тезда шаҳар сув таъминотига хабар берилди. У ердан вакиллар Булдозерь билан келишиб, гумон қилинган жойни кавлаб пластмасса қувурининг ёрилган жойини топишиб, вақтинчалик сувини тўхтатишди ва кўча қисмга йиғилган сувни сув тортар машина билан тортиб олишди.
2017 йилда кўчамизга ичимлик суви учун қора пластмасса қувур ётқизилган эди. Махжурий ва Уйғур кўчаларининг кесишган жойида худди шу қувур ёрилган экан. Буни ёрилишига сабаб, октабрь ойининг бошларида Гидролиз заводи ёнида Осма кўприк қурилиши бошланганлиги сабабли йўл беркилиб барча катта-кичик, оғиру-енгил автомобиллар, юк машиналари бизнинг кўчдан тинимсиз юра бошлади ва шунинг натижасида оғирлик туфайли сув қувури ёрилганлиги. Шу уч кўчада 4 хўжаликни уйига зиён етди. Энг жабр кўрганлар мен билан бир девор қўшним Джумабоева Хамидахон бўлди. Аммо меники қўшнимникидан ҳам аянчлироқ аҳволга келиб қолди. Эртасига 15 октабр куни аҳвол янада ёмонлашди. Уй деворлари кўчиб ёриқлар янада катталаша бошлади. Мен ваҳимада ухлай олмадим. Тунги соат 03:00 ларда МЧС га қўнғироқ қилиб, ҳолатни айтдим. Улар зудлик билан етиб келишиб 8 нафар ходимлар бор мебелларим, кўрпа тўшакларим ва бошқа оғир кўтариб бўлмайдиган буюмларимни ташқарига олиб чиқиб беришди ва уй ичига кирмаслигимизни, уй босиб қолишини айтиб огоҳлантириб кетишди.
Эртасига шаҳар хокимига ва ҳудудий депутатларимизга ариза билан мурожаат қилдик.
Депутатимиз Диёрбек ҳам келиб аҳволни ўрганиб ўз фикр мулоҳаза ва маслаҳатларини бериб кетди. Бу орада Президент порталига ҳам ёздик. Мени шароитим оғирлиги учун Ўзбекистон Мусулмонлар идорасидаги “Вақф” хайрия жамоат фонди Андижон вилоят филиалига ҳам бориб ариза бериб келдим.
Мени ҳозирги кундаги аҳволим жуда ачинарли. Қаерга боришни, кимга мурожаат қилишни билмаяпман. Барча келганлардан ҳеч қандай натижа бўлмаяпти. Эски бўлса ҳам бош панам бор эди. Энди эса уйимда умуман яшаб бўлмайди. Бу ёғи қиш кириб келяпти, бошимни қайси тошга уришни билмаяпман.
Кўч кўронимни кеннаямни уйига ташиб қўйдик. Кичкинагина авария ҳолатидаги ошхонамизда минг ҳақдик билан яшаб турибмиз. Босиб қолармикан дея ваҳима ичидамиз. Ейиш-ичиш ва ётиш-туришда маъно қолмади. Неварам 2-синфда ўқийди. Уни дарс қилшига ҳам умуман шароит йўқ.
Одамлар эса кўчани кўминглар йўлга қийналаяпмиз деб тўполон қилишяпти. Биз жабрланганларда нима айб. Жимгина яшаётган эдик.
Сизлардан ушбу ҳолатни яхшилаб ўрганиб айбдор шахсларни аниқлаб, кўрган зарарларимизни қоплатиб беришингизни, уйимизни так тугигача очиб янгидан тиклаб беришингизни илтимос қиламан ҳамда талаб ҳам қиламан. Чунки уйимни ўзим қуриб ўзим таъмирлаб олишликка умуман шароитим йўқ. Ундан ташқари қиш мавсумида ва уйим қайта тиккалангунча бизга яшаш учун 2 хонали квартира ёки бўлмаса ҲАМКОРБАНКни ёнидаги ётоқхоналардан 2 хонасини ажратиб берилишини сўраб қоламан.
Қайси йўл билан бўлса ҳам менинг муаммоларимни ечилишига амалий ёрдам беришингизни жуда жуда ўтиниб илтимос қилиб қоламан. Мени ҳозирги аянчли аҳволимни тушунасизлар деган умиддаман.
Сизларга ҳурмат билан жабрланувчи: