Андижон шаҳар 3-сон касб-ҳунар мактаби илмий педагогик кенгашининг навабатдаги йиғилиши БАЁНИДАН КЎЧИРМА 2022 йил 24 феврал Андижон шахар Йиғилиш раиси - Х.Қўчқаров–касб-ҳунар мактаби директори Қатнашдилар: Касб-ҳунар мактаби илмий педагогик кенгашининг аъзолари. Жами 55 нафар К У Н Т А Р Т И Б И: 1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 572-сонли қарорининг ва педагог кадрлар малакасини ошириш бўйича 106-фармони ижроси юзасидан касб-ҳунар мактаби ўқитувчи ҳамда муҳандис-педагогларининг аттестациядан ўтиши тўғрисида. Ушбу масала юзасидан касб-ҳунар мактаби директори Х.Қўчқаров сўзга чиқиб, қуйидагиларни баён қилди: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 сентябрдаги “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора тадбирлари” тўғрисидаги Қарори қабул қилингани ҳаммамизга маълум. Унга кўра педагог кадрларга ушбу қарор қабул қилингунга қадар берилган аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификатлар ўз кучида қолади Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.09.2021 йилдан кучга кирган. Ушбу санадан бошлаб, касб-ҳунар мактабитмиздан 4 нафар ўқитувчи навбатдаги аттестациядан ўтиш ҳақида ариза берган. 8 нафар ўқитувчи эса ҳужжат тайёрлаб, тақдим этиш арафасида. Аризалар топшириш 2022 йил 1 мартгача бўлишини ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Таълим инспекциясининг расмий веб- сайтида рўйхатдан ўтилишини эслатиб ўтаман. Аттестациядан ўтувчи ўқитувчи ва муҳандис-педагогларимиздан пухта тайёрланишларини, бу масалага жиддий ва ҳалоллик билан қарашларини талаб қиламан.”
Ушбу масала юзасидан КҲМ ЎИБД ўринбосари Ш.Мамарасуловсўзга чиқиб, касб-ҳунарн мактаби педагог ходимларининг малака ошириш курсларида ўқиш жараёнлари тўғрисида гапирди. Жадвал асосида малака ошириб, аммо имтиҳондан ўта олмай сертификатга эга бўлмаганлар келгусида ўз ҳисобларидан малака оширишлари ҳақида огоҳлантирди.
Кун тартибидаги ушбу масала бўйича, услубчи М.Мамажонова, информатика ўқитувчиси З.Саидовалар ўз фикрларини билдирдилар.
Юқоридаги масалани муҳокама қилиб, касб-ҳунар мактаби илмий педагогик кенгаши йиғилиши қарор қилади:
КҲМ директори Х.ҚўчқаровнингЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 572-сонли қарорининг ижроси ва касб-ҳунар мактаби ўқитувчи ҳамда муҳандис-педагогларининг аттестациядан ўтиши бўйича берган вазифалари рахбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
572- сонли Қарор ижросини таъминлаш учун касб-ҳунар мактабида янги аттестация комиссияси тузилсин.
Аттестация Низоми ҳар бир ходим томонидан пухта ўрганиб чиқилсин.