Βх=(Δ/аk mах) 100%;
Бу фақат ўлчаш асбоблари учун қўлланади.
Нисбий хатолик – абсолют хатоликнинг ҳақиқий қийматга нисбатини билдиради ва фоиз (%) да ифодаланади:
Δ=[(А – хх)/хх]100%=(Δ/хх)100%
Статик хатоликлар – вақт мобайнида катталикнинг ўзгаришига боғлиқ бўлмаган хатоликлар. Ўлчаш воситаларининг статик хатолиги шу восита билан ўзгармас катталикни ўлчашда ҳосил бўлади. Агар ўлчаш воситасининг паспортида статик шароитлардаги ўлчашнинг чегаравий хатоликлари кўрсатилган бўлса, у ҳолда бу маълумотлар динамик шароитлардаги аниқликни тавсифлашга нисбатан тадбиқ этила олмайди.
Динамик хатоликлар – ўлчанаётган катталикнинг вақт мобайнида ўзгаришига боғлиқ бўлган хатоликлар саналади. Динамик хатоликларнинг вужудга келиши ўлчаш воситаларининг ўлчаш занжиридаги таркибий элементларнинг инертсияси туфайли деб изоҳланади. Бунда ўлчаш занжиридаги ўзгаришлар оний тарзда эмас, балки муайян вақт давомида амалга оширилиши асосий сабаб бўлади.
Асосий хатолик деб, нормал (градуировка) шароитда ишлатиладиган асбобларида ҳосил бўладиган хатоликка айтилади. Нормал шароит деганда ҳаво (атроф – муҳит) ҳарорати 200С±50С, ҳаво намлиги 65%±15%, атмосфера босими (750±30) мм с.у., таъминлаш кучланиши номиналидан ±2% ўзгариши мумкин ва бошқалар.
Агар асбоб шу шароитдан фарқли бўлган ташқи шароитда ишлатилса, ҳосил бўладиган хатолик қўшимча хатолик дейилади.
Мунтазам хатолик деб, умумий хатоликнинг такрорий ўлчашлар мобайнида муайян қонуният асосида ҳосил бўладиган, сақланадиган ёки ўзгарадиган ташкил этувчисига айтилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ўлчаш натижасидаги бўлган умумий хатоликни қуйидагича тасвирлашимиз мумкин.
Мунтазам хатоликларнинг келиб чиқиш сабаблари турли туман бўлиб, таҳлил ва текширув асосида уларни аниқлаш ва қисман ёки буткул бартараф этиш мумкин бўлади. Мунтазам хатоликларнинг асосий гуруҳлари қуйидагилар ҳисобланади:
– услубий хатоликлар;
– асбобий (қурилмавий) хатоликлар;
– субъектив хатоликлар.
Ўлчаш усулининг назарий жиҳатдан аниқ ассоланмаганлиги натижасида услубий хатолик келиб чиқади.
Ўлчаш воситаларининг конструктив камчиликлари туфайли келиб чиқадиган хатолик асбобий хатолик деб аталади. Масалан: асбоб шкаласининг нотўғри градуировкаланиши, қўзғалувчан қисмининг нотўғри маҳкамланиши ва ҳоказолар.
Асбобнинг (қурилманинг) хатолиги – асбобнинг нотўғри қўйилишидан ёки уни баъзи ташқи факторлар таъсирида ишлатилишидан келиб чиқадиган хатоликка айтилади.
Субъектив хатолик – кузатувчининг айби билан чиқадиган хатоликдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |