Andijon mashinasozlik instituti mashinasozlik texnologiyasi kafedrasi


Деталларни тавсифловчи асосий параметрлар



Download 6,03 Mb.
bet19/133
Sana25.02.2022
Hajmi6,03 Mb.
#298418
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   133
Bog'liq
Техник ўлчашлар асослари(1)

3.Деталларни тавсифловчи асосий параметрлар.
Машиналарнинг сифати ва биринчи навбатда уларнинг пухталиги ва узоқ муддат ишлаши уларни тайёрлаш ва таъмирлаш жараёнида қайта тиклашда кўп жиҳатдан ишлов бериш аниқлигига боғлиқ бўлади. Машиналарни лойихалашда конструктор ҳар бир деталь учун маълум шакл ва ўлчамларни белгилайди. Деталлар ясси, цилиндрик, конуссимон, сферик, эвольвента каби сиртлар билан чегараланган геометрик шаклларга эга бўлади ва улар деталнинг керакли ишлатиш хусусиятларини таъминлайди. Ўлчамлар эса деталнинг катта-кичиклиги ва шаклини белгилаган ҳолда вазифасига кўра, унинг юза, ўқ, чизиқ ва нуқталарининг бир-бирига нисбатан ўзаро жойлаштириб механизмнинг тўғри ишлашини таъминловчи мослаштирувчи ўлчамларга, детални тайёрлаш ва унинг ўлчамларини назорат қилишга мўлжалланган технологик ўлчамларга, деталларни лойихалаш, тайёрлаш ва уларни ишлатиш талабларига мос равишда белгиланувчи номиналь, ҳақиқий ва чегаравий ўлчамларга эга бўлади.
Амалда конструктор томонидан белгиланган шакл ва ўлчамга эга бўлган детални тайёрлаб бўлмайди. Ёки бошқача қилиб айтганда, тайёр деталнинг ўлчамлари ҳар доим унинг чизмасидаги ўлчамларидан фарқ қилади. Ушбу четга чиқишлар аниқликнинг ўлчам, шакл, жойлашиш ва юза ғидир-будирлиги каби кўрсаткичлари билан баҳоланади.
Ўлчамларнинг оғишлари.
Маълумки, машина ва механизмлар бир-бирига нисбатан маълум вазиятда жойлашган қатор деталлардан ташкил топган бўлади. Машина ва механизмда бир-бири билан ёнма-ён жойлашиб бирикиш юзасига эга бўлган икки деталга бирикма дейилади. Иккала детал бирикиш юзасининг ўлчами номиналь ўлчам деб аталиб, у конструктор томонидан белгиланади. Белгиланган ўлчам асосида тайёрланган деталнинг ҳақиқий ўлчами номиналь ўлчамдан фарқ қилади. Шунинг учун деталларни ишга яроқлилигини таъминлаш мақсадида энг катта ва энг кичик чегаравий ўлчамлар белгиланади. Ҳақиқий ўлчами улар орасида бўлган детал ишга яроқли бўлади. Детал ҳақиқий ўлчамининг номиналь ўлчамдан четга чиқишини ўлчамларнинг оғиши деб юритилади. Чегаравий ўлчамларнинг номиналь ўлчамдан фарқига чегаравий оғишлар ёки чегаравий четланишлар деб юритилади. Ўлчамларнинг оғишлари детлларнинг аниқлик кўрсаткичи ҳисобланиб, уларнинг катта ёки кичиклиги машина ёки механизмларнинг муҳим кўрсаткичларидан бири бўлган узоқ муддат бузулмай ишлашига катта таъсир кўрсатади

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish