Микрометрнинг кўрсатиш хатосини аниқлаш
Микрометрнинг кўрсатиш хатосини, текшириш учун уни текшириш хонасида камида уч соат давомида ушлаш шарт. Хонадаги ҳароратнинг нормал ҳароратдан (20 °С) рухсат этилган оғиши (5°С). Текшириш 2-классдаги Тугалланган текиспараллел узунлик меьёрлари (ТУМ) билан бажарилади. Текшириш ўлчов стерженнинг ҳар 5 мм оралиқда (биринчиси 0,12 мм га сурилган ҳолатда), олтита нуқтасида амалга оширилади. Мисол: 0-25 мм ўлчов оралиқдаги микрометр учун унинг кўрсатиш хатосини аниқлаш қўйидаги ўлчамлар бўйича бажарилади 0,12; 5,12; 10,24; 15,36; 20,48; 25 мм.
Ҳисобот шаклидаги жадвалга олтита текшириш ўлчамини ёзилади. Уларнинг ТУМ блокларига тегишли ҳомаки ҳисоботини бажарилади ва натижаларини ҳисобот жадвалига киритилади. Бунинг учун танланган ТУМ плиткаларни спирт билан тозаланади ва куруқ қилиб артилади. Сўнгра кичик ўлчамга мансуб бўлган плиткани олиб, ундан каттароқ бўлган ўлчам плиткасининг учдан бир қисмига илаштириб, уни бармок босими остида плиткаларни бир бирини тўлик қоплагунча ҳаракатга келтирилади. Шу йўсинда ўлчам блокининг қолган шкалаларини кетма-кет умумий блокка илаштирилади. Ҳосил бўлган ўлчам блокини микрометр билан ўлчанади. Бу ўлчашдан олдин микрометр албатта ноль ҳолатига келтирилган бўлиши шарт. Ўлчов натижаларини ҳисобот шаклидаги жадвалга киритилади. Ўлчов ишлари тугагандан сўнг йиғилган блоклар ажратилиб спирт билан тозаланиб, футлярга жойланади.
Микрометрнинг кўрсатиш хатоси кўрсатган қийматдан текширувчи ўлчамнинг айирмаси орқали аниқланади. Ўлчов натижасида олинган хатоликни рухсат этилган хатолик билан таққослаб микрометрни яроқлилиги тўғрисида хулоса берилади.
М икрометр қурилмаси
Микрометр қурилмаси қуйидагилардан иборат: 1 – пятка, 2 – винт, 3 – айланали гайка, 4 – силжимайдиган стебель, 5 – барабан, 6 – трещотка.
Микрометрдан фойдаланиш
Детални аниқ чизиқли ўлчамини аниқлаш талаби пайдо бўлган вақтда канцелярия линейкаси ва шатнгенциркуль хамиша хам мос келавермайди. Бундай холатдаталаб этилётган аниқлик синфига жавоб берувчи асбоб микрометрдан фойдаланилади.
Микрометр – универсал инструмент бўлиб, деталнинг зарурий ўлчамини 2мкм аниқликкача ўлчаш имконини беради (1мкм – 0.001 мм). Бажарилиш турига кўра улар механик ва электрон бўлади. Микрометрдан фойдаланиш холатини механик микрометр сифатида кўриб чиқамиз. Конструктив хусусияти, тайёрланиш мураккабли ва айниқса25 мм дан узун микрометрик винтнинг тайёрланиши мураккаблиги сабабли қурилма бир неча типавий ўлчамларда бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |