Маъруза-11. (2соат).
• ЕРГА ТУТАШТИРУВЧИ
ҚУРИЛМАЛАРИ.
•
11.1. Юкори кучланиш жихозларнинг ерга
туташтирувчи курилмалари.
•
11.2. Ерга туташтирувчи курилмаларнинг
вазифаси ва тузилиши.Ерга туташтиручи
курилмани хисоблаш.
РЕЖА:
•
Ерга туташтирувчи қурилмаларнинг вазифаси ва
тузилиши,ишчи, химоявий ва яшиндан ҳимоя
ерлаткичи, табиий ва сунъий ерлаткичлар,
ерлаткич қурилмасига қўйиладиган талаблар.
Таянч сўз
ва
иборалар
бошқа металл конструкциялар, тўсиқлар ва ҳоказолар) ҳимоявий заминланади, шчитлар,
қопламалар билан ихоталанади ѐки етиб бўлмайдиган баландликда жойлаштирилади. Бу
ишлар эксплуатация ҳавфсизлигини ошириш, ишлатувчиларни ток остида қолиш
эҳтимоллигини камайтириш мақсадида бажарилади.
Аммо қатор холларда нормал холатларда кучланишдан изоляцияланган қисмлар
ѐки ускуналар изоляция тешилиши ва бошқа носозликлар натижасида кучланиш остида
бўлиб қолиши мумкин.
Натижада одам шундай қисмга тегиб кетса, унинг танасидан ток ўтиши мумкин, бу
эса бахтсиз ходисани сабаби бўлиши мумкин. Аммо, бундай қисмлар кичик қаршиликли
сим билан заминлаб қўйилса, токни асосий қисми одам танасидан эмас, заминловчи
ўтказгичдан ўтади (11.1-расм).
11.1-расм. Нейтрали изоляцияланган ҳимоявий заминлаш.
Шунинг учун электр ускуналарни айтиб ўтилган қисмлари умумий заминловчи
ўтказгичга уланиб заминланади.
Одатда заминлашни ҳамма уч тури учун битта заминловчи қурилмадан
фойдаланилади. Заминлаш учун табиий ва сунъий заминлагичлардан фойдаланилади.
Табиий заминлагичлар сифатида ерга ишончла уланган сув ўтказиш трубалари,
кабелларни қобиқлари, биноларни фундаментлари ва металл қисмлари, таянчлар
фундаменлари ҳамда трос-таянч системаси ишлайди. Ёнувчи суюқлик ва газ трубаларидан
фойдаланиш таъқиқланади. Сунъий заминлагичлар сифатида ер билан ишончла
контактлаш учун тупроққа кўмилган металл стерженлар, уч бурчаклар, полосалар
ишлайди.
Заминловчи ўтказгич заминловчи электродларга уланади (11.1-расм), улар эса ерга
вертикал қоқилган ва полосали пўлат билан пайвандланган узунлиги 2,5-3 м, диаметри 38-
50 мм, қалинлиги 3,5 мм-дан кам бўлмаган сунъий заминлагичлардир. Улар бир биридан
2,5-3 м масофага жойлашади.
Амалдаги қоидаларга биноан кучланиши
1000 В-гача бўлган тармоқларда (қўзғалмас
заминланган ва нейтрали ѐки фазаси
заминланмаган) генератор ва трансформаторларни
заминловчи ускуна-ларини қаршилиги 4 Ом-дан
ошмаслиги керак.
11.2-расм. Нейтрали қўзғалмас заминланган системада ҳимоявий заминлаш.
Кучланиши 1000 В-дан юқори тармоқларда ерга ўтадиган катта токли ускуналарда (500
А-дан юқори) заминловчи қурилмаларни қаршилиги 0,5 Ом бўлиши керак; ерга ўтадиган
токлари кичик ускуналарда (500 А-гача) -
.
.
.
250
т
т
е
I
Ом бўлиши керак, аммо 10 Ом-дан
юқори эмас (ѐки
.
.
.
125
т
т
е
I
Ом, агар заминловчи ускуналар бир йула 1000 В-гача бўлган
ускуналар учун ҳам ишлатилса), ифодаларда I
е.т.т.
-ерга туташиш токни ҳисобий қиймати.
Агар нейтрал қузғалмас заминланган бўлса, ҳимояланаѐтган электр ускуналарни
генератор ѐки трансформаторларни заминланган нейтрали билан боғлаш керак (11.2-
расм). Изоляция тешилганда заминланган корпус орқали I
к
қисқа туташув токи оқади,
сақлагич эрийди ва ускунани шикастланган элементи автоматик ўчади.
380 220 В ли тармоқда электр мотор корпуси ва чироқ арматурасини ноллаш.
11.3-расм. 380 220 В-ли тармоқда электр мотор корпуси ва чироқ арматурасини ноллаш
схемаси.
Ноллаш - заминланган объектни генератор ѐки трансформаторнинг ерга уланган
нейтрал билан металл боғланиши. Ноллаш 380 220 В-ли кучланишли очиқ майдончаларда
ўрнатилган, хавфли биноларда жойлашган
қурилмаларда бажарилади.
11.4-расм. Нолланган электр асбоби:
1-заминлагич; 2-ҳимоявий ноллашни сими;
3-манбаа симлари; 4-электр асбоби.
Баъзи электр қурилмаларида электр
занжирни қайсидир нуқтасини тасодифан
заминланиши авария ходисаси деб
ҳисобланади, чунки бунда тегиб кетилганда
токдан шикастланиш ҳавфи пайдо бўлади.
Бундай қурилмаларда электр тармоқ
заминланиб қолганлиги тўғрисида
автоматик сигналлаш қўлланилади.
қатор холларда, бунинг акси, занжирни ўрта
нуқтаси заминланади: трансформаторни нейтрали,
ўзгармас ток занжирини ўрта нуқтаси (11.5-расм). Бунда
симларни ерга нисбатан кучланиши U 2-занжир
кучланишидан икки марта кичик бўлади.
11.5-расм. Ўзгармас ток занжирини ўрта нуқтасини
заминлаш схемаси.
Одам танасидан ток оқиб ўтганда унда физикавий-кимѐвий реакциялар юзага
келади. Ток таъсирида бадан куйиши, шок, шол бўлиб қолиш холлари, баъзи пайтларда
эса ўлимга олиб келиши мумкин. 0,1 А-га тенг ток ҳаѐт учун хавфли ҳисобланади. Одамни
ток уриши организмнинг холатига, тери юзаси ва холатига, контакт юзаси ва зичлигига,
токнинг таъсирида бўлиш вақтига боғлиқ. Одам танасининг токка қаршилиги 0,6 кОм-дан
100 кОм-гача бўлиши мумкин.
Ток таъсирига тушиб қолмаслик учун электр қурилмаларини текшириш пайтида
жадвал 4-даги масофалардан яқин турмаслик керак.
Одам танасидан ўтиши
мумкин бўлган токнинг
қийматини
камайтириш
учун заминлагичларнинг
қаршилигини камайтириб,
одам танасининг қаршилигини ошириш зарур (резина гиламча, резина этик, қўлқоп ва
бошқалар).
Жадвал 4.
қурилма кучланиши, кВ
Ток ўтказувчи
қисмларгача масофа, м
1000 в-гача
6-35
35-110
150
220
330
400-500
750
0,6
0,6
1,0
1,5
2,0
2,5
3,5
5,0
Do'stlaringiz bilan baham: |