Андижон давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи phD


Тадқиқотнинг амалий натижалари



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/28
Sana17.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#815084
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
1634059996445194daraja

Тадқиқотнинг амалий натижалари 
қуйидагилардан иборат: 


10 
“ҳурмат” семантик майдонини ифодаловчи тил воситаларининг
шаклланишида ижтимоий муносабатнинг ҳал қилувчи аҳамият касб этиши 
далилланган; 
“ҳурмат” семантик майдонини ифодаловчи тил воситалари биринчи
навбатда шу миллатнинг кундалик турмуш тарзи билан узвий боғлиқлиги 
ёритилган; 
“ҳурмат” семантик майдонига кирувчи сўз, сўз бирикмалари, фраза, 
фразеологик бирликлар, матн ҳамда мақол ва маталларда лингвопрагматик ва 
лингвокультурологик компетенциянинг шаклланиш асослари кўрсатилган. 
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги
келтирилган илмий 
маълумотларнинг ишончли назарий манбалардан олинганлиги, тадқиқот 
натижаларининг турли таҳлил усуллари ёрдамида аниқланганлиги, назарий фикр 
ва хулосаларнинг амалиётга жорий этилганлиги билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот 
натижаларининг илмий аҳамияти майдон назарияси, нутқ услублари, 
прагмалингвистика, социолингвистика, лингвокультурология бўйича илмий 
тадқиқотлар яратиш, монографиялар, олий ўқув юртлари ва лицейлар учун 
дарслик, қўлланмалар ёзишда ишнинг илмий материали, назарий хулосалари 
ҳамда фактик материалларидан кенг фойдаланиш мумкинлиги билан 
изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундаки, “ҳурмат” семантик 
майдонини ифодаловчи тил воситаларининг мисолида амалга оширилган 
лингвопрагматик ва лингвокультурологик таҳлиллар лингвомаданиятшунослик, 
нутқ маданияти, прагмалингвистика, социолингвистика, психолингвистика 
фанлари бўйича яратиладиган ўқув қўлланмаларининг мукаммаллашуви учун 
хизмат қилиши билан белгиланади.
 
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Ҳурмат” семантик 
майдонини 
ифодаловчи 
тил 
воситаларининг 
лингвопрагматик 
ва 
лингвокультурологик хусусиятлари тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар ва 
амалий таклифлар асосида: 
дунё тилларида ҳурмат маъносини ифодалашда ўзига хосликларни 
қиёслаб аниқлаш, луғатларнинг турли кўринишларида ҳурмат ифодаловчи 
сўзларни тилшуносликнинг замонавий йўналишлари талқинларида кузатиш, 
турли 
лингвомаданият 
вакилларининг 
коммуникатив 
самарадорлигини 
таъминлаш борасидаги қарашларни шакллантиришда Андижон давлат 
университетида бажарилган 2012-2014 йилларга мўлжалланган ИТД-1-57 
рақамли “Ўзбек тилининг татбиқий йўналишларини амалга оширишнинг 
дастурини ишлаб чиқиш” давлат амалий-тадқиқот дастурлари доирасидаги 
лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлигининг 2020 йил 25 июндаги 89-03-2267-сон маълумотномаси). Натижада 
“Ҳурмат” 
семантик 
майдонини 
ифодаловчи 
тил 
бирликларининг 
социолингвистик, 
психолингвистик 
хусусиятларини 
ўрганиш 
ҳамда 


11 
лингвокультурологик ва лингвопрагматик талқинларнинг илмий таъминоти 
мукаммаллаштирилган; 
ҳурмат семантик майдонини ифодаловчи тил воситаларининг ижтимоий 
муносабат ҳамда миллатнинг кундалик турмуш тарзи билан боғлиқ вазифавий 
хусусиятларининг миллий-маданий алоқадорлиги асосида юзага келадиган 
лингвопрагматик ва лингвокультурологик таҳлилидан олинган хулосалардан 
Андижон давлат университетида бажарилган 2007-2011 йилларга мўлжалланган 
ОТ-Ф8-057 рақамли “Ўзбек тилини системавий тадқиқ этишнинг методологик 
асослари, метод ва принципларини шакллантириш” мавзусидаги фундаментал 
лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус 
таълим вазирлигининг 2020 йил 25 июндаги 89-03-2267-сон маълумотномаси). 
Натижада “Ҳурмат” семантик майдонини ифодаловчи тил бирликларининг 
системавий хусусиятларини ўрганиш ҳамда тил бирликлари субстанциал 
хусусиятларининг прагматик юзага чиқишига доир масалалари далилланган; 
ҳурмат бирликлари орқали ижтимоий мулоқот, сиёсий-дипломатик 
муносабатлар ҳамда миллат маданиятини тушуниш, ҳурмат семантик майдонини 
ифодаловчи тил воситаларининг лингвопрагматик жиҳатдан тадқиқи, икки ёки 
ундан ортиқ халқнинг ўзаро бир-бирларининг маданияти, менталитети, 
эътиқоди, анъаналари, қадриятларини кенгроқ англаш нафақат сўзловчига, балки 
тингловчига нисбатан ҳам таьсир кўрсатиши ҳақидаги таҳлилий фикрлар ва 
назарий хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг
“Ўзбекистон” 
телерадиоканали 
ДУК 
“Маданий-маьрифий 
ва 
бадиий 
эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таьлим ва тараққиёт”,
“Фан уфқлари” номли эшиттиришларнинг 2021 йил феврал ва март ойларидаги 
сонларида 
фойдаланилган 
(Ўзбекистон 
миллий 
телерадиокомпанияси 
“Ўзбекистон телерадиоканали” давлат унитар корхонасининг 2021 йил 7 июнь 
04-25-965-сон 
маълумотномаси). Натижада ҳурматни ифодаловчи тил 
бирликларининг социолингвистик ва психолингвистик хусусиятларини ўрганиш 
ҳамда лингвопрагматик ва лингвокультурологик талқинларининг илмий 
таьминотини ёритиб бориш каби амалиётларда муҳим манба бўлиб хизмат 
қилган. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish