Топшириқнинг бажарилиши: Бу экспериментни икки қатор қилиб ёзиб қўйилган сўзлар орасидаги боғланишнинг коэффицентини ҳисоблаб чиқиш йўли билан ўтказиш мумкин. Бунда синалувчи рўйхатда берилган сўзлар орасидан танлаб олиб икки қаторга 20 тадан сўз ёзиб чиқади. Биринчи қаторга синалувчига камроқ маълум бўлган фазилатни ифодаловчи сўзлар ёзилади. Ундан кейин синалувчининг кўнглига кўпроқ ёққан фазилатни ифодалайдиган сўзлар ёзилади. Шундан сўнг синалувчи иккинчи қаторни тузади. Уни синалувчи ўзида кам даражада мужассамлашган фазилатни ифодалайдиган сўзларни ёзади ва ҳоказо. Оҳирги ўринда эса синалувчи ўзида энг кўп мужассамлашган хислатларни ифодаловчи сўзлар ёзади.
Do'stlaringiz bilan baham: |