Андижон давлат тиббиёт институти факультатив, госпитал терапия, халқ табобати ва эндокринология кафедраси



Download 2,51 Mb.
bet75/80
Sana16.04.2022
Hajmi2,51 Mb.
#556450
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   80
Bog'liq
лекция

ПАТОГЕНЕЗ:
Семизлик ривожланишида асосий патогенетик рольни бош мия пўстлоғи ва гипоталамус, айниқса орқа гипоталамусдаги иштахани бошқариш марказлари: вентромедиал ва вентролатерал ядролари ўйнайди.Вентромедиал ядроларининг - «туйиниш маркази» - шикастланиши вентролатерал ядроларининг – «иштаҳа маркази» - қўзғолишини чақиради.Иштаҳа марказининг қўзғолиши туфайли овқат махсулотларининг (углеводлар, ёғлар) ортиқча қабул қилиниши, жисмоний фаолликнинг етишмаслиги, ёғ деполарида ёғларнинг тўпланишига олиб келади.
Семизлик ривожланишида вегетатив нерв системасининг парасимпатик (бўлими) тонусининг ортиши туфайли метаболизмнинг сусайиши таъсирли аҳамиятга эгадир. Бу холат ошқозон ости безидан инсулин ишлаб чиқарилишини кучайтиради ва семизликка олиб келади.
Инсулин секрециясининг ва семизликнинг кучайишини чақирувчи омил,аденогипофиз хужайралари орқали ишлаб чиқарилувчи – В – эндорфин хисобланади. Симпатик семизлик ривожланишида эндокрин омиллари аҳамиятлидир. Ёғни мобилизация қилувчи гормонлар:АКТГ, ТТГ, СТГ, тироксин ва трийодтиронин, адреналин, норадреналин ва глюкагон – етишмовчилиги липолизни сусайишини чақиради. Бу ҳолат ёғ депосини энергия манбаи сифатида етарли ишлатилмаслигига олиб келади. Жинсий без гормонларининг етишмаслиги, глюкозанинг пентозли цикли буйича алмашинувини ривожланишига олиб келади, глюкокортикоидларнинг ортиши эса жигарда гликогеннинг тўпланишини ва липолизни тормозланиши туфайли симптоматик семизликнинг келиб чиқишига таъсир қилади. Ёғларнинг ортиқча тўпланиши - юрак-қонтомир, нафас системаларининг шикастланиши ва ўпка-юрак етишмовчилигининг ривожланишига, ошқозон-ичак тракти, жигар фаолиятининг бузилишларига олиб келади.Семизликда умумий ва хужайралардан ташқари суюкликларининг ортиши билан бир каторда хужайра ичидаги суюклик миқдорининг камайиши кузатилади. Семизлик кучайган сари хужайра ичи дегидратацияси кучайиши аниқланган.
Семизликга олиб келувчи асосий патогенетик механизм бу организмга тушаётган ва сарф бўлаётган энергиянинг дисбалансидир. Бу холат кўпроқ нотўғри овқатланиш: овқат махсулотларида ёғ ва углеводларнинг ортиқчалиги, овқатланиш режимининг бузилиши – суткалик калориянинг асосий қисмини кечки вақтда – қабул қилиниши билан боғлиқдир. Ёғ тўқимаси энергиянинг асосий депоси хисобланади. Ортиқча энергия триглицеридлар сифатида адипозитларда тўпланади. Семизликнинг келиб чиқишида энергия сарфланишининг бузилиши ҳам ката аҳамиятга эга, бу холат ҳар хил ферменттатив, метаболик дефектлар, оксидланиш жараёнларининг бузилиши, симпатик иннервациянинг холати билан боғлиқдир. Соглом, нормал вазнли одамларда ортиқча овқатланиш метаболизмнинг ва асосий алмашинувнинг адаптив тезлашувига олиб келади, яъни асосий алмашинув энергия балансини ушлаб турувчи ўзига хос буфер бўлиб, кабул қилинаётган овқат миқдори ўзгарганида тана вазнининг стабиллигини сақлайди.

Download 2,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish