Андижон давлат тиббиёт институти факультатив, госпитал терапия, халқ табобати ва эндокринология кафедраси



Download 2,51 Mb.
bet25/80
Sana16.04.2022
Hajmi2,51 Mb.
#556450
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   80
Bog'liq
лекция

БИГУАНИДЛАР.

Бугунги кунда диметилбигуанид метформин кенг қўлланилмоқда.


Метформин (глюкофаж, сиофор)
- антигипергликемик эффектга эга:
Склет мушаклари орқали глюкоза ютилишини кучайтиради инсулинга резистентликни камайтиради ва жигар глюқонеогенезини камайтиради.Бигуанидларни қўллашда лактат-ацидознинг пайдо бўлиши, улар таъсирида мушакларда лактат ҳосил бўлиши ва жигарда глюқонеогенезнинг босилиши натижасида лактат ва аланиннинг ишлатилмаслиги билан боғлиқдир. Метформинни қўллаш натижасида лактат ацидоз жуда кам (1йил ичида 1млн. бемордан 2.4 ҳолатда, қарши кўрсатмаларини хисобга олмай қўлланилганида ) ривожланади.
Метформин – ичилганидан 1-2 соатдан сўнг қондаги максимал қонцентрацияси кузатилади.
1,5-4,9 с ярим яшаш даври, ингичка ичакда тўпланади.
12с дан сўнг 90% и сийдик билан ажралади.
Катта бўлмаган дозалардан 250-500 мгдан эрталаб овқат вақтида ёки ундан сўнг берилади.
Гипогликемик эффекти 2-3 кунда билинади. 500 мг дан х 3 маҳал, 850 мг 2 маҳал бериш мумкин. Максимал доза 3г/сут (2 тадан 3 маҳал).
Метформин қўлланилганида қондаги лактат йилига камида 2 марта текширилади.
Мушакларда оғриқ бўлишида зудлик билан лактатни текшириш керак. Қондаги лактат миқдори нормада 1,3-3 ммоль/л.га тенг.


- ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИНГ КЕЧКИ АСОРАТЛАРИ.
ҚД нинг кечки асоратларига қуйидагилар киради:

  • Макроангиопатиялар (аортанинг, юрак, периферик артериялар ва бош мия томирларининг облитерацияловчи атеросклерози).

  • диабет ретинопатияси;

  • диабет нефропатияси;

  • диабет невропатияси;

  • “диабетик тўпиқ” синдроми.

Диабет макроангиопатияси.
Диабет макроангиопатияси асосида атеросклеротик ўзгаришлар ётади. Диабетда атеросклероз умумий популяциядагига нисбатан 4-5 марта кўп ривожланади. Бу асоратларнинг ривожланишига узоқ вақт давомида диабетнинг тўлиқ компенсациясига эришмаслик ва доимий гипергликемия сабаб бўлади.
Қандли диабетда макроангиопатиялар ривожланиши оқсиллар гликозилирланиши, гиперфибриногенемия, липопротеинмия, простагландинлар фаолиятини бузилиши ва б.қ билан боғлиқ.
Атеросклеротик ўзгаришлар асосида липопротеидлар, биринчи ўринда холестерин метаболизмининг бузилишлари ётади.
Облитерацияловчи атеросклероз асоратларининг клиник жиҳатдан энг асосийларига ЮИК, бош мия атеросклерози, артериал гипертензия ва оёқлар артериялари атеросклерози киради. Умумий популяцияга нисбатан қандли диабет билан ҳасталанган эркаклар 2 баробар, аёллар эса 3 баробар кўпроқ ЮИК билан ҳасталанишади. Қандли диабет билан ҳасталанган 8% эркакларда ва 4% аёлларда ЮИК ўлим сабаби бўлади. Қандли диабет билан ҳасталанганларнинг 10-25% да миокард инфаркти оғриқсиз кечади .
Артериал гипертензия ҚД 1 тури билан ҳасталанганларнинг 20% да, 2- турида эса 75% да учрайди. ҚД да ривожланувчи гипертензия микроангиопатиялар ривожланишини кучайтиради. ҚД билан хасталанганларда юқори ўлим сабаби, юрак қон томирлари патологиясининг нефропатия ва артериал гипертензия билан боғлиқлиги туфайлидир. Ҳасталаниш ва ўлимнинг олдини олиш усулларидан бири антигипертензив терапияни эрта бошланишдир. Асоратланмаган гипертензияни даволашда АПФ ингибиторлари танланган препаратларга кирса, миокард инфарктини кечирган беморларда В-адреноблокаторлар киради. Оёқлар артерияларини оклюзион шикастланишлари 0,5% дан ортиқ холда атеросклеротик ўзгаришлар билан боғлик.



Download 2,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish