ҚАНДЛИ ДИАБЕТ ТАСНИФИ.
Қандли диабет этиологияси ва патогенези тўғрисидаги замонавий тушунчалар асосида, ҳамда Бутун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг қандли диабетни эпидемиологик текшириши натижасида 1985 йил қуйидаги таснифни (классификация) ва глюкозага нисбатан толерантликни бузилиши категорияларини таклиф қилди.
А. Клиник синфлар.
1. Қандли диабет (қ.д.).
Инсулинга боғлиқ қандли диабет (ИБҚД)
Инсулинга боғлиқ бўлмаган қандли диабет (ИББҚД)
а) нормал вазнли кишиларда, б) семиз кишиларда
2. Қандли диабетнинг бошқа турлари.
Маълум ҳолатлар ва синдромлар билан боғлиқ бўлган қандли диабет
турлари.
ошқозон ости бези касалликлари.
Гормонал этиологияли касалликлар
Доривор ҳамда химиявий моддалар таъсирида вужудга келадиган ҳолатлар
Инсулиннинг ўзгариши ёки унинг рецепторларининг ўзгариши билан боғлиқ бўлган ҳолатлар.
Маълум генетик синдромлар туфайли юзага келадиган ҳолатлар.
Аралаш ҳолатлар.
3. Тропик диабет – тўлақонлик оввқатланмаслик натижасида ривожланувчи диабет.
4. Глюкозага толерантликнинг бузилиши (Г.Т.Б.).
а) нормал вазнли кишиларда, б) семиз кишиларда. в) бошқа ҳолат ва синдромларга боғлиқ бўлган глюкозага нисбатан толерантликни бузилиши.
5. Ҳомиладорлар диабети.
Б.Ҳавфли гуруҳлар (глюкозага толерантлиги нормал аммо қандли диабетнинг ривожланиши ҳавфи кучли кимсалар)
а) глюкозага толерантлик бузилишидан олдинги ҳолат.
б) глюкозага толерантликнинг потенциал бузилишлари.
Қандли диабетнинг 1-тури асосан болаларда ва балоғат ёшлиларда учрайди, инсулининг абсолют етишмаслиги билан ҳарактерланади, кўпроқ вирусли инфекциялардан сўнг учрайди шунинг учун мавсумийлик ҳосдир.
1-тур диабетида В-ҳужайралар деструкцияси кузатилади, касаллик тез ривожланади, кетоацидозга мойиллик кузатилади ва фақат экзоген инсулинини бериш йули билан даволанади. 1-тур диабети НLА – антигенлари билан боғлиқ, касалликка нисбатан монозигот экзакларининг қонкордантлиги 50% ни ташкил этади.
Қандли диабетнинг 2-тури кўпроқ катта ва ўрта ёшлиларда учрайди, касалликнинг оилавий турлари кенг тарқалган, инсулиннинг нисбий етишмаслиги билан ҳарактерланади, асосан семизларда учрайди. Қондаги ИРИ нормал ёки нормадан ортиқ бўлиши мумкин, касаллик секин ривожланади, кетоацидозга резистентлик билан ҳарактерланади, касаллик белгилари асосан унинг асоратлари (нейропатия, ангиопатия билан боғлиқ) бўлади. Қ.Д. 2-тури асосан пархез билан ва қанд пасайтирувчи перорал дорилар билан даволанади. Қандли диабетнинг 2-тури НLА – антигенлари билан боғлиқ эмас, монозигот экзакларнинг қонкордантлиги 100% ни ташкил этади.
Тропик диабет панкреатик ҳамда панкреатоген турларига бўлинади. Тропик диабетнинг ривожланиши асосида болалик даврида тўлақонли овқатланмаслик ётади.
Панкреатик диабет фиброкалькулёз ва протеин дефицитлига бўлинади. Биринчи Ҳиндистонда ва Индонезияда асосан эркаклар орасида (3:1) аниқланган ва 1 тур диабети бўлишига қарамай кетознинг йўқлиги билан ҳарактерланади. Ошқозон ости бези йўлларида кальцинатлар ва безнинг диффуз фиброз ўзгаришлари ётади. Диабетнинг бу кўринишида инсулин билан бирга глюкагон секрецияси ҳам бузилади. Панкреатин диабетнинг протеин-дефицитли (ямайлик) тури оқсилларнинг ва тўйинган ёғларни кам истъемол қилиниши туфайли ривожланади. Панкреатоген диабет организмга темир моддасининг ортиқча кириши ва унинг ошқозон ости безида тўпланиши натижасида ривожланади, масалан: талассемияни даволашда (ортиқча қон қуйилиши) темир идишларда сақланган алкогольни истъемол қилиш туфайли ва б.қ. да.
Глюкозага толерантликнинг бузилишини беморга глюкозали юклама бериш йўли билан аниқланади.
БЖССТ (ВОЗ) тавсиясига асосан (1980) глюкозага толерантлик тестини
ўтказишда наҳордаги ва юкламадан 1 ва 2 соат ўтгач гликемия теширилади. Юклама катталарга 75 гр, болаларга эса вазнининг ҳар бир қилограммига 1,75 гр. дан (75 гр дан ортиқ эмас) глюкоза бериш билан амалга оширилади. Тестни ўтказишнинг зарурий шартига тестни ўтказиш арафасида бир неча кун давомида текширилувчи кунига 150-200г углевод қабул қилиш киради. Тест натижалари соғлом одамларда толерантлик бузилганида ва қандли диабетда қуйидагича бўлади: (капилляр қон текширилганда).
Нахорга икки соатдан сўнг
Соғломларда - 5,55 < 7,8
ГТ бузилганида - <6,1 7,8 – 11,1
Қандли диабетда - >6,1 >11,1
Глюкозага толерантликнинг бузилиши текширилувчида яширин қандли диабет борлиги ҳакида далолат беради. Бу тест қандли диабет белгилари бор бўлишига карамай наҳордаги қанд миқдори нормал бўлса ёки диабетга мойиллиги бор кимсаларда ўтказилади.
Ҳомиладорлар диабети (гестоген диабет) бу – ҳомиладорлик вақтида глюкозага толерантликнинг бузилиши ва унинг ҳомиладорликдан сўнг тикланишидир. Ҳомиладорлик диабети критериясига 75гр. глюкоза берилгандан сўнг қуйида келтирилган 3та гликемия кўрсаткичидан 2 тасининг юқори бўлиши киради, моль/л: наҳорда – 4,8 бир соатдан сўнг – 9,6 в 2с.сўнг- 8. Ҳомиладорлик вақтида глюкозага толерантликнинг бузилиши қонтринсуляр плацентар гормонларининг физиологик таъсири ва ундан ташқари ҳомиладорларнинг 2% да инсулинга резистентлик ривожланиши билан боғлиқдир. Ҳомиладорларда глюкозага толерантликнинг бузилишини эрта аниқлаш муҳимдир, чунки биринчидан – глюкозага толерантлиги бузилган аёлларнинг 40% да 6-8 йил ичида қандли диабет ривожланади, иккинчидан – бундай ҳолларда перинатал ўлим ва фетопатиллар кўп учрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |