Анатомияси ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим


IS-раем. Плазмолизнинг тасвири



Download 7,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/206
Sana01.07.2022
Hajmi7,77 Mb.
#722877
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   206
Bog'liq
Ботаника (Икромов М) 2002

IS-раем.
Плазмолизнинг тасвири: 
А

 тургор ҳолатидаги ҳужайра.
Б —
 плазмолизнинг ҳосил бўлиши (ҳужайра 6
% K N 0 3 
эритмасига
қўйилган; В 

 ҳужайра 10% K.N03 эритмасида плазмолизнинг содир
бўлиши; 
I —
 ҳужайра пўсти; 
2
 — протопласт; 
3 —
 хлоропласт;
4
 — марказий вакуола; 

— ядро.
ўтиши қийинлашади ва илдиз ҳужайраларида плазмолиз 
ҳодисаси рўй беради. Бундай ҳолда ўсимликнинг ривож­
ланиши батамом тўхтаб қолиши мумкин. Ш унинг учун 
ғўзани вақтида суғориш талаб этилади. Ғўза қондириб су- 
ғорилса, ҳужайра тургори тикланади ва унинг ўсиши тез- 
лашади.
Масалан, меристема (ҳосил қилувчи тўқима) ва муртак 
ҳужайраларнинг дифференцияланиши натижасида, кичик 
вакуолаларнинг бир-бири билан қўшилишидан йирик ва­
куола ҳосйл бўлади. Аммо цитоплазмада вакуоланинг ҳосил 
бўлиши тўлиқ ўрганилмаган.
Лизосомалар 
(юнон. л и з и о — эритаман; с о м а — тана) 
гидролитик фермент бўлиб, унинг катталиги 0.5—2 нмк. 
Ҳар бир лизосом гиалоплазмадан пишиқ мембрана билан 
чегараланган. Улар эндоплазматик ретикулум ёки Гольд­
жи аппаратидан ҳосил бўлади.
Лизосомаларнинг асосий вазифаси макромолекулали 
биологик моддаларни (нуклеин кислоталар, оқсиллар, 
ёғлар, полисахаридлар, органик бирикм^тарни) эритиш- 
дан иборат. Бундан ташқари озиқ моддаларни ҳазм этиш ­
да ва парчаланган органеллаларни (пластид, митохондрий) 
чиқариб ташлашда фаол қатнашади.
ҲУЖАЙРА ШИРАСИ. Ҳужайра ширасининг тарки­
бий қисми ўсимлик тури, органлар, тўқима ва ҳужайра 
ҳолатига қараб ўзгаради. Ҳужайра ширасида карбонсув-


лар, органик кислоталар, алкалоидлар, глюкозидлар ва 
кўпгина бошқа моддалар бўлади.
Карбонсувлар. 
Ҳужайра шираси таркибида карбонсув- 
лардан сахароза, глюкоза ва фруктоза кўпроқ учрайди. Бу 
моддалар цитоплазманинг нафас олиши учун асосий энер­
гия манбаи ҳисобланади.
Сахароза 
— ш акарқам иш деб аталадиган ўсимлик 
ҳужайра ширасида бўлади. Бу ўсимлик тропик минтақа- 
ларда ўсади. Сахароза қанд лавлаги илдизмеваларида ҳам 
жуда кўп микдорда тўпланади. Озиқ-овқат учун ишлати­
ладиган қанд шакарқамиш ва қанд лавлагидан олинади.
Глюкоза 
узум шакари, фруктоза — мева шакари одатда 
сахароза билан аралаш ҳолатда учрайди. Улар пишган ме- 
валар (узум, олма, нок, шафтоли, қовун, тарвуз ва бош- 
қалар)нинг этида тўпланади. Баъзи ўсимликларнинг ҳужай- 
ра ширасида полисахаридлар шилимшиқ ёпиш қоқ шакл­
да бўлади (масалан, кактусдошлар, орхидеягулдошлар, 
семизўтгулдошл ар).
Мураккабгулдошлар оиласининг баъзи вакиллари ил- 
дизида (андиз, ер ноки) инулин моддаси тўпланади. Та- 
лайгина ўсимликларнинг ҳужайра ширасида карбонсув- 
лардан пектин моддаси учрайди (апельсин, лимон, беҳи, 
олма, олхўри ва бошқалар). Бу моддаларниг кислота ва 
қанд билан бирга ивиб қолиш хусусиятига эгалиги, шу 
сабабли озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлашда ундан 
желатина сифатида фойдаланилади.
Пишиб етилган уруғларнинг вакуоласида коллоид шакл­
да оқсил моддаси тўпланади (ғалла донлари, лолагулдош- 
лар, итузумдошлар, соябондошлар). Бундай вакуола 
оқсил- 
ли вакуола 
деб аталади. Вакуоладаги оқсиллар ғадир-бу- 
дур эн доп лазм атик ретикулум нинг рибосом аларида 
синтезланади.
Органик кислоталардан ҳужайра ширасида лимон, олма, 
янтар, шавел кислоталар бўлади. Бу кислоталар кўпинча 
пишмаган меваларда учрайди. Шунинг учун ҳам хом ме- 
валарнинг таъми нордон бўлади. Органик кислоталар ми­
нерал туз ионлари билан ҳужайрада осмос ҳолатини сақ- 
лашда иштирок этади.
Ҳужайра шираси таркибида ошловчи моддалардан та­
нин тўпланади. Бу модда ҳужайра шираси таркибида баъ-


зан жуда ҳам кўп миқцорда тўпланади ва саноатда терини 
ошлашда ишлатилади. Танин таъсирида тери таркибидаги 
оқсиллар эримайдиган ҳолатга келади ва тери юмшаб, сув 
текканда шишмайдиган бўлади. Ўзбекистонда ошловчи 
ўсимликлардан таран, сабзавот ўсимлиги сифатида нор- 
дон отқулоқ ёки шовул каби ўсимликлар ўсади. Кейинги 
йилларда энг яхши дубил модда берувчи ўсимлик сифати­
да таран экилмокда.
Алкалоидлар (арабча — алкали — ишқор; ю нон. эй - 
дос — ўхшаш қиёфа) — ўсимлик ҳужайра ширасида учрай­
диган ишқор таъми аччиқ, рангсиз, баъзан тўқсариқ (зар- 
ғалдоқ) бўлади. Алкалоидлар юксак ўсимликлар ҳужайра 
ширасида учрайди. Ҳозирги вақтда алкалоидларнинг 2 
мингдан ортиқ тури аниқланган.
Алкалоидлар ҳамма ўсимликларда ҳам учрайвермайди, 
улар фақат айрим ўсимликларга хос белги ҳисобланади. 
М асалан, кўкноргулдош лар, ай и қто вон д ош л ар , ит- 
узумдошлар (бангидевона, мингдевона), рўянгулдошлар 
оилаларига кирадиган хинин ва кофе дарахтларида кўп 
бўлади.
Алкалоидлар медицинада дори-дармон сифатида жуда 
ҳам оз миқдорда ишлатилади (морфин, кофеин, хинин). 
Қишлоқ хўжалигида зарарли ҳашаротларга қарши кураш- 
да анабазин, никотин каби моддалар қўлланилади. Баъзи 
ўсимликларнинг ҳужайра ширасида жуда ҳам кўп миқдорда 
алкалоид (кўкнор), айрим ўсимликларда каучук (қоқи, 
гевея, таусагизда) тўпланади.
Гликозидлар (юнон. гл и к и с — ширин) — қандларни 
спирт, альдегид, фенол ва бошқа моддалар билан бирики- 
шидан ҳосил бўлади. Ўсимлик гликозидлари табобатда 
дори-дармон сифатида ишлатилади. Масалан, ландишдан 
олинадиган гликозид юрак хасталикларини даволашда 
ишлатилади.
Самарканд, Навои вилоятларининг • ўл ва адирларида 
ёввойи ҳолда ўсадиган лагохилус ёки кўкпаранг ўсимли- 
гининг барг ва гулларидан лагохилин (тўрт атомли дитер- 
пин спирт) олинган. Бу модда табобатда турли хил касал- 
ликларни, айниқса қон кетишини тўхтатишда ишлатилади.
Гликозидларга ҳужайра шираси таркибида учрайдиган 
флавоноидлар (лот. ф л а в у с — сариқ) ранг берувчи фер-


ментлар ҳам киради. Флавоноидлар ўсимлик гулига сариқ 
ранг беради. Масалан, сигирқуйруқ, примула, капалакгул- 
дошлар, мураккабгулдошлар кўпчилигининг гули сариқ 
рангда бўлади.
Баъзи ўсимликларнинг ҳужайра шираси таркибида 

Download 7,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish