Анатомияси ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим


Бутгулдошлар оиласи мевасининг шакллари



Download 7,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet199/206
Sana01.07.2022
Hajmi7,77 Mb.
#722877
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   206
Bog'liq
Ботаника (Икромов М) 2002

Бутгулдошлар оиласи мевасининг шакллари: 
1 —
карамнинг
етилган ва етилмаган қўзоғи; 
2 —
 ёввойи турп; 
3 —
 оқ горчица; 
4 —
якма рижик; 
5 —
 ўсма; 
6 —
 ачамбити; 7 — яруткаларнинг қўзоқ ва
қўзоқчалари.
Кўпуруғли очилмайдиган 
паракарп 
меваларнинг мах­
сус хилига қовоқ шаклдаги мевалар (тарвуз, қовун, бод- 
ринг ва бошқалар) киради. Улар остки тугунчадан юзага 
келади, мева ёнининг ташқи қисми жуда қаттиқ, баъзан 
ёғочлашган бўлади.
Л и з и к а р п м е в а (юнон. л и зи с — эритиш, йўқо- 
тилган; к а р п о с — мева), яъни бир неча уруғчи барглар­
дан ташкил топган синкарп (туташ тугунчали мева) уру- 
ғида чаноғугараро (кўсак) пардалар йўқолиб, кўки ча- 
н оқли ёки бируйли тугунча мева. У он тоген езн и н г 
дастлабки даврида уруғчи баргларнинг қўш илиш идан 
пайдо бўлади.
Лизикарп мева синкарп чаноқча (кўсакча)дан келиб 
чиққан. Улар чиннигулдошлар оиласининг кўпчилик ва­
килларида (чиннигул, гипсофила, қорамуг) учрайди. Кўсак- 
часи учидаги тешикчалардан очилади.
Т ў п м е в а л а р — яхлит тўпгулнинг айрим гуллари- 
дан ҳосил бўлади. Улар бир-бирига қўшилиб битта мевага 
ўхшаб кўринади. Буларга анжир ва тропик ўрмонларда 
ўсадиган ананас ҳамда нон дарахти (Atracarpus) мевадари 
мисол бўлади.


Мева ва уруғларнинг тарқалиши. Мева ва уруғлар пи­
шиб етилгандан сўнг бир қисми ерга тушади, бир қисми- 
ни ўсимликдан узиб териб олинади. Ўсимликларнинг ди- 
аспоралари (юнон. д и а с п е й р о — сочилмоқ) табиий ра­
вишда ўсимлик танасидан ажралиб, кўпайиш учун хизмат 
қилади. Диаспоралар спора, уруғ, мева ва бошқалар воси­
таси билан тарқалади.
Диаспораларнинг тарқалиши асосан икки усул билан 
бўлади. 1. Мева ва уруғларнинг табиий тарқалиши. Бун­
дай тарқаладиган ўсимликлар автохор (юнон. а у т о с — 
ўзиш; х о р е о — тарқаламан) ўсимликлар деб аталади. 2. 
Турли воситалар (сув, шамол, қушлар, ҳайвонлар ва одам­
лар) орқали тарқаладиган ўсимликларга аллохор (юнон. 
а л л о с — бошқа; хорео — тарқаламан) ўсимликлар дейи­
лади.
Автохорларнинг мева ва уруғлари, одатда, яқинга, кўпи 
билан 1—2 м нарига сочилади. Автохорлар иккига: меха- 
нохорларга ва барохорларга бўлинади. Механохорларнинг 
уруғлари кўсак ва қўзоқнинг ёрилиши билан сочилади (ма­
салан, бинафша, лола ва бошқалар). Баъзи ўсимликлар- 
нинг мевалари пишган вақтда унинг ичида кучли босим 
ҳосил бўлади. Мева ёрилган вақтда чарсиллаган овоз чи- 
қариб уруғлар зарб билан сочилади. Бундай ўсимликларга 
гунафшалар, капалакгулдошлардан (акация, бурчоқ. мош 
ва бошқалар) герань, ёввойи хина ва бошқалар мисол бў- 
лади.
Ўзбекистонда кенг тарқалган ёввойи бодрингнинг (172- 
расм) пишган мевасига салгина тегиб кетилса баданидан 
узилади ва уруғлари шилимшиқ модда билан отилиб чи- 
қиб, одамга ёки ҳайвонга ёпишиб, шу тариқа тарқалади.
Чатнаб очилувчи қуруқ мевалар (дуккак, қўзоқва қўзоқ- 
ча) етилганда мева сиртининг ташқи ва ички тўқималари 
ҳар хил даражада таранг бўлади. Шунинг натижасида мева 
ёни чатнаб ёрилади, улар куч билан атрофга сочилади.
Барохор усимликларга меваси оғир бўлган баъзи ўсим- 
ликлар (ёнғоқ, эман, каштан)нинг мевалари мисол бўла 
олади. Бу мевалар пишгандан кейин узилиб тагига туша­
ди. Автохор меваларнинг орасида геокарп (юнон. г е о — 
ер) мевалар ҳам бўлади. Улар пишгандан кейин дарахт- 
дан узилиб, ерга тушади ва ерда пишади. Масалан, Ўзбе-



Download 7,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish