Анатомияси ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим


-раем. И лдиз системаси: У — бирламчи гомориз;  2—4



Download 7,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/206
Sana01.07.2022
Hajmi7,77 Mb.
#722877
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   206
Bog'liq
Ботаника (Икромов М) 2002

-раем.
И лдиз системаси: У — бирламчи гомориз; 
2—4
аллориз; 5 — 
гом ориз; 
2,3
— ўқилдиз, 
4—5
патак ёки попук илдиз. А сосий илдиз 
қора рангда кўрсатилган.
92
-раем.
И ккилам чи ўқилдиз системаси: 
М —
она ўсимлик; 
Д —
она 
ўсимликдан ажралган ёш ўсимлик.
Илдиз системасининг тупроқ таркибида бундай жой- 
лашиши ўсимликларнинг ҳар хил намлик микдорига қараб 
мослашиш даражасини кўрсатади.
Юқорида кўрсатиб ўтилган илдиз системаси тўгриси- 
даги тушунчалар ўсимликларнинг ёши, атрофдаги бошқа 
ўсимлик илдизлари билан бўладиган муносабатлари, йил 
фаелларининг алмашинуви билан доимо ўзгариб боради. 
Бинобарин, илдиз системасининг ривожланишида рўй бе­
радиган ўзгариш ларни билмасдан, уни ўрганмасдан, 
ўлкамиздаги чўл, адир, тоғ ва ўрмонларида ўсадиган


ўсимликлар уюшмаси ўртасидаги муносабатларни билиш 
қийин.
Маданий ўсимликлар илдиз системаси хусусиятлари­
ни ўрганиш деҳқончилик, ўсимликшунослик, агрономия 
соҳасида муҳим аҳамиятга эта. Ерни ҳайдаш ва унга иш- 
лов бериш (ўғитлаш, суғориш, чопиш) каби ишларнинг 
ҳаммаси тупроқ структурасини яхшилаш, экинларнинг 
илдиз системасини мукаммал ривожланишига ва ҳосил- 
дорликни оширишга қаратилган.
И л д и з с и с т е м а с и н и н г ўси ш и в а эк о л о г и к х у су с и я т л а р и .
Илдиз тўхтовсиз, чекланмаган ҳолда ўсиш хусусиятига эга. 
Ўсимлик уруғдан ривожланиб келаётган дастлабки даврда 
илдиз системаси унинг ер устидаги органларига нисбатан 
анча кучли ривожланади. Шунингдек, ўсимлик ҳаётининг 
кейинги ривожланиш даврида ҳам илдиз бўйига ва энига 
ўсади.
Илдизнинг бўйига ўсиши апекс (ўсиш зонаси)дан бош­
ланади. Илдизнинг ўсиши ва тарқалишига таъсир этувчи 
омиллардан бири намлик ва озиқ моддалардир. Қайси 
томонда намлик кўпроқ бўлса, қўшимча илдизлар ўша 
томонга қараб ўсади. Масалан, Ўрта Осиёнинг қумли чўлла- 
рида ўсувчи ўсимликларнинг илдизлари намликка қараб 
максимал чуқурликка ўсиб боради ва 2—3 марта тармоқ- 
ланган қатламлар ҳосил қилади. Жумладан, Қорақумда 
ўсувчи қора саксовулнинг илдизи 
10 —12
м чуқурликка ета­
ди ва кучли тармокданган илдиз системасини ҳосил қилиб, 
ер ости сувларидан фойдаланади. Қумли чўлларда ўсувчи 
жузғуннинг асосий ўқилдизи 1,5—2 м чуқурликка етиб 
боради. Унинг ер ости поясидан ҳосил бўлган қўшимча 
илдизи ёнига ўсиб 20—30 м га етади. Қўшимча илдиз қум- 
нинг устки қатламларвда тўпланадиган намдан фойдала­
нади. Натижада қум шамол таъсиридан сақланади.
Чўл ва ярим чўл зоналарида ўсувчи ўтчил ўсимликлар- 
дан янтоқнинг ер устки новдалари 50—60 см узунликда 
бўлиб, илдизи 20—25 м чуқурликка етиб боради ва ер ости 
сувларидан фойдаланади. Шунинг учун ҳам жазирама ёзда 
чўлда кўпчилик ўсимликлар қуриб кетганда янтоқ ўсади- 
ган жой яшил ранглигича қолади.
Баъзи ўсимликлар масалан, арча, бодом тоғда тош ва 
шағал орасида ўсади. Бу хилдаги ўсимликларнинг илдизи


ҳар хил кислоталар ажратиб, тошларни емириб, ўсиш учун 
замин тайёрлайди ва уларнинг орасидаги тўпланиб қол- 
ган сувни кучли осмотик босим ёрдамида шимиб олади.
Лойтупроқли ерларда ўсувчи ўсимликларнинг илдиз 
системаси унча чуқурликка кирмайди ва асосан ён илдиз­
лар чиқариб, тупроқнинг устки қатламларида жойлашади.
Илдизлар тупроқ қатламида қандай чуқурликда жой- 
лашишига кўра икки хил бўлади: 
1
) бўйига ёки энига ўсувчи 
илдизлар. Бу типдаги илдизлар кўпинча субстрати қатгиқ 
бўлган тупроқларда ўсувчи ўсимликларда кузатилади. Улар­
да асосий ўқилдиз маълум вақггача ўсиб, кейин қурийди 
ва ён ҳамда қўшимча илдизлар ривожланади; 2) Чуқур- 
ликка (вертикал) ва энига (горизонтал) ўсувчи илдизлар. 
Бу хилдаги илдизларга 

Download 7,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish