Анатомияси ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим


 — там аки барги  мезофилидаги



Download 7,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/206
Sana01.07.2022
Hajmi7,77 Mb.
#722877
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   206
Bog'liq
Ботаника (Икромов М) 2002

2 —
там аки барги 
мезофилидаги 
митохондрийлар 
микронайчалари (х45.000); 
мк
— митохондрий кристаллари; 
кп
— хужайра 
пўсти; 
М —
митохондрий; 
мтр —
микронайчалар; 
ги —
плазмолемма; 
по
— полисома; 
мп
митохондрий пусти
р
— рибосома.
бир-бирига параллел жойлашган ва кўпроқ бўлинаётган 
ҳужайраларда учрайди. Микронайчаларнинг бажарадиган 
вазифаси аниқэмас. Улар ўзгарувчан, янгитдан ҳосил бўла- 
ди ва тезда емирилади. Митоз бўлинаётган ҳужайра хро- 
мосомаларнинг жойини ўзгартиришда ва моддаларни ци- 
топлазмага ўтказишда иштирок этади, деган фикр мав­
жуд.
Микрофиламентлар (плазма иплар)нинг диаметри (4— 
10
нм) бўлиб, спирал шаклдаги қисқарувчан оқсиллардан 
ташкил топган. Бу плазма иплар пластидалар, рибосома- 
лар ва микронайчаларга ёпишган ҳолда учрайди. Улар ги­
алоплазма ҳаракатини тартибга келтиради, деб фараз қили- 
нади.
РИБОСОМАЛАР (юнон. сома — таначалар)ни бирин­
чи марта 1955 йили Паладе электрон микроскоп ёрдамида 
аниқлаган, катталиги 100—300 А°, диаметри 20 нм га тенг 
бўлиб, гранула (лот. гранулум — донача) қора доначалар 
шаклида кўринади (15-расм, 2). Улар тузилиши жиҳати- 
дан бир қанча рибонуклеопротеид (РНК)ларнинг йигин- 
дисидан ва ўнлаб ҳар хил шаклдаги оқсиллардан иборат. 
Табиатан бу доначалар эндоплазматик тўрнинг мембрана-


сини қоплаган бўлиб, унинг марказий қисмини ташкил 
этади.
Рибосомалар митохондриялар ва пластидаларда ҳам 
учрайди, лекин уларнинг ҳажми анча кичик бўлади. Ри­
босомалар я к к а -я к к а ж ойлаш са — м оносом а (ю нон. 
м о н о — бир, с о м а — тана) деб аталади. Агар рибосома­
лар бир нечтадан (4—40 тадан) иборат бўлса — 
полирибо- 
сомалар 
ёки аниқроғи 
полисома 
(юнон. поли — кўп) деб 
аталади. Полисомалар бири иккинчисидан 50—150 А° узоқ- 
ликда жойлашган бўлиб, диаметри 10—15 А° га тўғри ке­
ладиган жуда ҳам ингичка ипчалар билан туташган и-РН К
молекуласидан иборат. и-РН К генетик ахборотни “кўчи- 
риб олади” ва махсус оқсил молекулалари ҳосил бўлиши 
учун “қолип” ўрнида уни рибосомаларга ўтказиб беради.
Рибосомалар олдин ядро ва ядрочада ҳосил бўлади, 
кейинчалик цитоплазмада шаклланади. Улар катга-кичик- 
лигига ва молекуляр оғирлигига қараб икки гуруҳга бўли- 
нади. Энг кичик рибосомалар, прокариотлар (бактерия­
лар ва кўк яшил сувўтлар)га хос бўлиб, ҳажми 200 х 170 х 170 
А° га тенг, эукариотлар (замбуруғлар ва ўсимликлар) да 
учрайдиганларнинг ҳажми 240x200x200 А° тенг. Цитоп­
лазмада жуда кўп микдорда юз мингга яқин полисомалар 
бўлади, улар оқсилни синтез қилишда фаол қатнашади.
Эндоплазматик ретикулум — ЭР 
ёки эндоплазматик тўр 
(юнон. э н д о — ички; п л а з м а — битган, ҳосил бўлган, 
лот. р е т и к у л у м — тўр) ўсимликлар хужайраси учун хос 
бўлган цитоплазманинг субмикроскопик тузилиши бўлиб, 
ҳар бир ҳужайранинг зарурий органоидидир. 
ЭР 
бир та- 
лай зичлашган халтачалар ва найчалар (везикул) тизими- 
дан иборат. Уларнинг усти қалинлиги 5—7 нм келадиган 
рибосомалар билан қопланган бўлиб, 
микросомалар 
деб 
аталади. Булар фосфотид ва оқсил — липопротеидлардан 
ташкил топган.
ЭР бажарадиган вазифасига ва морфологик тузилиши- 
га биноан икки хил тузилишда бўлади: грануляр ёки ғадир- 
будур ва агрануляр ёки силлиқ.
Ғадир-будур ЭР зичлашган халтачалардан ташкил топ­
ган бўлиб, цистерна ёки 
ламелла 
(лот. л а м е л л а — ясси) 
деб аталади. Цистерналар ҳамма тирик ҳужайраларда уч­
райди, уларнинг сони ҳужайранинг тараққиёт даврига боғ-


лиқ. Цистерналар рибосомалар билан қопланган. Улар­
нинг асосий вазифаси рибосомаларда синтез қилинган 
оқсилларни Гольджи аппаратига ташиш (транспортиров­
к а м и иборат. Кейинчалик бу моддалар ажратувчи ҳужай- 
ралар орқали ташқарига чиқарилади ёки бошқа органел- 
лаларда (масалан, лизосомаларда) тўпланади. Ғадир-бу- 
дур ретикулум воситасида цитоплазмада органеллалар ўзаро 
алоқада бўлади.
Ғадир-будур ретикулум, ҳужайра мембранасининг ри­
вожланиш ва ўсиш маркази ҳисобланади. Ундан ҳужайра- 
нинг айрим органоидлари (вакуола, лизосом, диктиосом) 
вужудга келиши мумкин.
Силлиқ ретикулум ингичка найчалардан иборат бўлиб, 
липидларни синтез қилиш вазифасини бажаради. (16- 
расм).
Ҳужайра мембраналарининг энг муҳим хусусиятлари- 
дан бири танлаб ўтказувчанлигидир. У баъзи моддаларни 
осонлик билан ўтказса, бошқаларини жуда \ам қийинчи- 
лик билан ёки бутунлай ўтказмайди. Ҳужайрага киради­
ган озиқ модцаларнинг ҳаммаси мембрана орқали ўтади. 
Ҳужайра ажратиб чиқарадиган барча ташландиқ ва бошқа 
маҳсулотлар ҳам қарама-қарши йўналишда мембрана ор- 
қали ўтиб, ҳужайрадан чиқади.
Гольджи аппарата ёки комплексини илк бор Италия - 
лик олим — цитолог К. Гольджи томонидан (1898) ҳайвон 
ҳужайрасида аниқланган ва “тўп аппарат” деб атаган. 1912 
йилдан буён “Гольджи аппарата” деб атала бошланган. 
Бу аппаратнинг ўсимлик ҳужайрасида мавжуд эканлиги 
яқинда, яъни электрон микроскоп кашф этилгандан сўнг 
аниқланди. Ўсимлик ҳужайрасида уни 
диктиосома 
(юнон. 
д и к т и о н — тўр; с о м а — тана) ёки 
гольджи пуфакчала- 
ри 
деб аталади.
Ҳар қайси диктиосома диаметри 1 мкм, қалинлиги 20— 
40 нм, шакли юмалоқ, рибосомасиз агронуляр мембрана 
билан ўралган 5—6, баъзан 20 тагача цистерналардан ибо­
рат (17-расм). Мембранасининг қалинлиги уч қават бўлиб, 
60—70 А° га, ясси (цистерна) халтача ёки катакчаларининг 
эни 60—90 А°, уларнинг оралиғи эса 50—200 А' га тенг.
Диктиосомаларнинг сони ҳужайрада ҳар хил: (10—50 
ва баъзан 100 тагача) бўлади. Масалан, нўхатнинг мерис-



Download 7,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish