Анатомияси ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим



Download 7,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/206
Sana01.07.2022
Hajmi7,77 Mb.
#722877
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   206
Bog'liq
Ботаника (Икромов М) 2002

таъминланади.


Ҳамма ҳужайралар учун хос бўлган хусусиятлардан 
бири, цитоплазма ва ирсий ахборотларни ташувчи Д Н К
(дезоксирибонуклеин кислота)нинг мавжудлигидир.
Одатда, ўсимлик ҳужайраси уч қисмдан ташкил топа­
ди: хужайра 
пўсти 
— углеводли бирикмалардан тузилган 
бўлиб, хужайра сиртини қоплайди. 
Протопласт 
— ҳужай- 
ранинг энг муҳим тирик қисми бўлиб, хужайра пусти де- 
ворлари атрофида жойлашади. Ниҳоят ҳужайра маркази- 
ни вакуола (лот. вакуус — бўшлиқ) ишғол этади. Вакуола- 
да хужайра шираси бўлиб, унда сувда эриган углеводлар, 
оқсиллар, тузлар, алкалоидлар ва бошқа бирикмалар тўпла- 
нади.
Ўсимлик ҳужайрасининг энг характерли белгиларидан 
бири, уларда жуда ҳам пишиқ тузилган пўст ва чўзилиб 
ўсиш хусусиятига эга бўлган вакуоланинг мавжудлигидир. 
Ҳужайранинг ҳажми вакуоланинг чўзилиб ўсиши туфай­
ли содир бўлади. Ҳайвон хужайрасининг бўлинишида 
иштирок этадиган центриол юксак ўсимлик хужайрасида 
учрамайди.
Ҳужайранинг шакли, кагга-кичиклиги ва бажарадиган 
функцияси танада жойлашган жойига боғлиқ. Зич жой­
лашган ҳужайралар 14 қиррадан иборат бўлиб, 4—6 бур­
чакли, уларнинг кўндаланг кесими ҳам 4 —6 бурчакдан 
иборат. Эркин ўсиш хусусиятига эга бўлган хужайралар- 
нинг шакли кўпинча шарсимон, юлдузсимон, ясси учли 
ва цилиндрсимон бўлиши мумкин.
Шакли бир хил бўлган, изодиаметрик тирик хужайра- 
Лардан тузилган тўқима 
паренхима 
(лот. п а р — тенг, юнон. 
энхима — тўлдирилган) деб аталади. Одатда бундай ҳужай- 
ралар поя, илдиз, ҳўл мевалар ва баргларда учрайди. Улар 
моддаларни синтез қилиш ва тўплаш вазифасини бажара­
ди. Паренхима ҳужайраларининг вакуоласида оқсил, ёғ, 
антоциан, таннид ва бошқа моддалар тўпланади. Ксеро­
фит ўсимликларнинг паренхима хужайраларида сув тўпла- 
нади.
Баъзан хужайранинг ўсиши бир томонлама бўлиб, на­
тижада чўзиқ хужайралар ҳосил бўлади, улар 
прозенхима 
(юнон. п р о с — бир йўналишда, энхима — тўлдирилган) 
ёки 
узуичоқ ҳужайралар 
деб аталади. Прозенхим хужайра­
лар кўпинча дарахтларда учрайдиган ўтказувчи най тола


бойламининг етилганидан сўнг тириклик хусусиятини 
йўқотади.
Ҳужайраларнинг катта-кичиклиги доимо ўзгариб тур- 
са ҳам, лекин ҳар қайси туркум вакиллари учун маълум 
катгаликда ва шаклда учрайдиган белгидир. Одатда, ҳужай- 
рани бир неча марта катталаштириб кўрсатадиган микро­
скоп остида кўриш мумкин. Юксак ўсимликларнинг хужай­
ра диаметри 10—100 мкм (кўпинча 15—60 мкм) бўлиши 
мумкин. Диаметри йирик ҳужайралар кўпинча ғамловчи 
(озиқ моддаларни тўпловчи) хужайраларда масалан, кар­
тошка тугунакларидаги паренхимда, ҳўл мева ҳужайрала- 
рида бўлади. Бундан ташқари тарвуз, лимон, апельсин ва 
бошқа меваларнинг юмшоқ эти, бир неча миллиметргача 
бўлади. Уларни баъзан микроскопсиз ҳам кўриш мумкин. 
Айниқса прозенхиматик ҳужайралар узунлиги жиҳатидан 
бошқа хужайралардан фарқ қилади. Масалан, зиғир тола- 
си 40 мм, ғўза толаси 35 мм, қичитқи ўт толаси 80 мм 
узунликда бўлади. Уларнинг узунлигидан қатъи назар, 
кўндаланг кесими микроскопик ҳолда сақланади.
Юксак ўсимликларда хужайраларнинг сони бир неча 
ўн мингдан юз минггача бўлиши мумкин.

Download 7,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish