Анатомияси ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим


-раем. Крахмал доначалари:  А



Download 8,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/207
Sana23.07.2022
Hajmi8,53 Mb.
#843010
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   207
Bog'liq
Botanika. O\'simliklar morfologiyasi va anatomiyasi (M.Ikromov va b.)

-раем.
Крахмал доначалари: 
А
— сули доли ҳужайрасидаги 
мураккаб; 
Б
— картош ка тугунакларидаги оддий; 
В —
сутлама 
ҳужайрасидаги оддий; 
Г
— геран шохчаси ҳужайрасидаги; 
Д
— ловия 
уруғи ҳужайрасидаги; 
Е
— маккажўхори; 
Ж
— буғдой доии 
ҳужайрасидаги оддий крахмал доначалари.
нинг нуклеоплазмасида, гиалоплазмада (картошка тугу- 
наклари, нилуфар гулининг устунча паренхимасида), лей- 
копластларнинг стромасида (ловия, бирпаллали ўсимлик- 
ларни ўтказувчи найларида), эндоплазматик ретикуланинг 
кенгайган цистерналарида (бутгулдошлар, пиденанинг без- 
ларида), митохондрия ва вакуолада тўпланади. Оқсил кри- 
сталлари 
8— 12
имк катталикда бўлади.
Одатда уруғлар оқсилга бой бўлади. Оқсилга анча бой 
бўлган ўсимликлар (нўхат, ловия, соя, ясмиқ, нут, ерён- 
ғоқ) ва бошқалар киради. Оқсилли уруғлар озиқ-овқат си­
фатида ниҳоятда қимматли маҳсулотдир. Аморф шаклда­
ги оқсилларга капалакгулдошларнингуруғлари, гуруч, мак- 
ка дони мисол бўла олади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


29
-раем.
Канадона (клешепина) уруғи 
таркибидаги алейрон доначалари: 
1
— алейрон 
доначалари; 
2 —
алейрон доначаларининг 
пусти; 
3
— кристаллар; 
4 —
глобоид.
О ддий 
О Қ -  
силлардан про- 
теин лар, ги а­
л о п л а з м а ва 
вакуолада крис- 
талларга ўхшаш 
э л л и п с о и д
шаклдаги алей­
рон доначалар 
алейрон ҳосил 
қилади. Алей­
рон доначалар 
ич ид а т и н и қ
ёки я л т и р о қ , 
юмалоқ шаклда 
глобоидлар бўлади (29-расм). Кристаллга айланган оқсил- 
лар мураккаб бўлиб, улар кўпинча мойли уруғларда (зи- 
ғир, кунгабоқар, писта, канакунжут, ошқовоқ ва бошқа- 
ларда) бўлади.
Уруғларнинг униши олдидан оқсил доначалари шиша- 
ди ва ферментлар таъсирида эрийдиган ҳолатга ўтиб, кимё­
вий жиҳатдан соддароқ бирикмаларга айланади. Бу мод­
далар униб чиқаётган эмбрионга (муртакка) озиқ бўлади 
ва майсанинг ўсишига сарф этилади. Алейрон доначалари 
сарф этилгандан сўнг уларнинг ўрнига вакуолалар ҳосил 
бўлади, кейинчалик бу вакуолалар бир-бирига қўшилиб 
аминокислоталарга бой бўлган марказий вакуолага айла­
нади.
Уруғларнинг ҳосил бўлиши ва ривожланиши вақтида 
рибосомаларда вужудга келган оқсил доначалари вакуола­
да тўпланади. Уруғ пишган вақтда вакуола таркибидаги 
сув буғланиб чиқиб кетгандан кейин оқсил кристалларга 
(алейрон доначаларига) айланади ва уруғ таркибида ғам- 
ловчи модда сифатида тўпланади.
Липидлар (юнон. л и п о с — ёғ) ўсимликларнинг ҳамма 
ҳужайраларида учрайди. Одатда, ёғ томчилари цитоплаз­
манинг гиаолоплазмасида тўпланади, улар ёруғлик мик- 
роскопида қора доғлар шаклида кўринади. Ёғлар асосан 
пишган уруғларда (чигит, кунгабоқар, зиғир, ёнғоқ, ерён- 
ғоқ, соя) бўлади ундаги қуруқ модданинг 40% ни ташкил
www.ziyouz.com kutubxonasi


этади. Ўсимлик ёғлари истеъмол қилинади ва саноатда 
(совун, мойли бўёкдар, двигателларни мойлашда) иш ла­
тилади.
КАЛЬЦИЙ ОКСАЛАТ КРИСТАЛЛАРИ. Оқсил, ёғтом- 
чиларидан ташқари ҳужайранинг вакуола ва бошқа органла- 
рида (каротиноидлар, хромопласт) кальций оксалат крис- 
таллари учрайди. Уларнинг шакли ҳар хил бўлиб, асосан, 
вакуоладатўпланади (28-расм, г). 
Друзлар 
(чех, д р у з а — 
тўплам)нинг шакли шарсимон, қўшалоқ-қўшалоқ бўла- 
ди. Улар кўпинча илдизмева ҳужайраларида, баргларнинг 
бандларидаги тўқималарда ва эпидермис ҳужайраларида 
тўпланади. 
Рафид 
(юнон. р а ф и с — нинасимон шакдда) — 
икки учи ўткир кристаллар тўпламидан иборат (28-расм, 
б). Бундай кристаллар токнинг новда ва барг ҳужайрала- 
рида тўпланади. Баъзи ўсимликларнинг вакуоласида сон- 
саноқсиз дўмбоқчали қопчиқсимон пуфак шаклдаги крис­
таллар тўплами ҳам учрайди, уларга 

Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish