Анатомияси ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим


-раем. Пиёз илдизининг учида ҳужайранинг митоз бўлиниши



Download 8,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/207
Sana23.07.2022
Hajmi8,53 Mb.
#843010
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   207
Bog'liq
Botanika. O\'simliklar morfologiyasi va anatomiyasi (M.Ikromov va b.)

23
-раем.
Пиёз илдизининг учида ҳужайранинг митоз бўлиниши:
1
 — интерфаза, 
2, 3, 4 —
 профаза; 5 — метафаза; 
6 —
 анафаза; 
7, 8,
9 —
 телофаза; 
1 0 —
цитокинез; 
11 — к,
 из
www.ziyouz.com kutubxonasi


Профаза (юнон. п р о — дастлабки) — митознинг бирин­
чи бўлиниш даврида хромосомалар спираль бўлиб ўрала- 
ди, зичлашади ва ёруғлик микроскопида яхши кўринади- 
ган бўлиб қолади. Ядроча ва ядро пардаси аста-секин эриб 
кетади. Натижада нуклеоплазма гиалоплазма билан қўши- 
либ, хромосомаларда бирламчи тортма (бўлиниш)чизиғи 
пайдо бўлади. Хромосомаларнинг ҳар бир ипи спиралси- 
мон ўралган иккита хроматидлар ҳосил қилади. Улар 
ҳужайраларнинг қутбларидаги гиалоплазмада қалпоқчага 
ўхшаб центриолалар ёки бўлиниш уруғига айланади.
Метафаза 
(юнон. м е т а — кейин) митознинг иккинчи 
босқичи бўлиб, хромосомалар экватор бўйлаб жой олади 
ва хромосома пластинкасини ҳосил қилади. Хроматидлар 
урчуқ ипларига бирикиб бўлгандан кейин, хроматидлар 
қарама-қарши қутбларга тортилади. Метафазада хромосо- 
маларни ҳисоблаш мумкин. (Масалан, пиёзда — 16, мак- 
кажўхорида — 20, юмшоқ буғдойда — 42, қарағайда — 14, 
қирқбўғимда — 108).
Анафаза 
(юнон. а н а — юқорига, ф а з и с — кўриниш) 
митознинг учинчи босқичи бўлиб, унда хромосомалар­
нинг иккитадан хроматидлари ажралиб, аста-секин қутб- 
ларга қараб тарқалади.
Телофаза 
(юнон. т е л о с — охирги) — митознинг сўнгги 
босқичи бўлиб, хромосомалар спиралсизланади, яъни узун 
иплар шаклига киради. Ядро, ядроча, ҳужайра пўсти шакл­
ланади ва худди профазага ўхшаб қолади.
Телофазанинг профазадан фарқи шундаки, ҳар қайси 
ташкил топган янги хромосома фақат битта хромосома- 
дан иборат бўлиб унда, Д Н К нинг сони икки баробар кам- 
дир. Хромосомадаги хроматинларнинг иккинчи бўлаги 
интерфазада Д Н К дан 
редупликация 
(лот. икки баробар) 
ланиш йўли билан тикланади. Телофаза босқичида ц и ­
топлазма ҳам бўлинади, натижада иккита ёш хужайра бир- 
биридан ажралади. Ҳужайранинг митг • бўлиниши 1—24 
соатгача давом этади.
Мейоз 
(юнон. м е й о з и с — камайиш, озайиш) хужай­
ранинг мураккаб бўлиниш шаклларидан бири бўлиб, унда 
редукция жараёни юз беради. Мейоз вақтида ҳужайрада 
хромосомалар сони икки марта камаяди. Шунинг учун ҳам 
бу жараённи 
редукцион 
бўлиниш деб аталади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Мейоз жараённи илк бор рус олими Беляев (1885— 
1888), Страсбургер (1888) ва ниҳоят Флеммин (1889) то- 
монларидан ўрганилган. Бу жараён ҳамма жинсий ҳужай- 
раларда кўринади.
Масалан, тубан ўсимлиютарнинг жинсий кўпайиши 
гаметалар (изогамия, гетерогамия, оогамия) воситасида 
содир бўлади. Гематаларнинг қўшилиши натижасида дип­
лоид 
зигота 
ҳосил бўлади. Бироз вақт ўтгандан сўнг зиго- 
танинг диплоид ядроси редукцион бўлинади ва гаплоид 
споралар вужудга келади.
Гулли ўсимликларнинг микроспоралари (чангчилари)- 
чангдон ичида (м икроспорогенез), макроспоралар уруғ- 
муртак (мегаспорогенез) вақгида редукцион бўлиниш на­
тижасида ҳосил бўлади.
Мейоз икки карта бўлиниш жараёнидан иборат бўлиб, 
ядронинг биринчи бўлиниши, иккинчи бўлиниши билан 
тугалланади. Ҳар икки бўлинишда ҳам ҳар тўрт давр (про­
фаза, метафаза, анафаза ва телофазалар) такрорланади. Би­
ринчи бўлиниш (р едукцион)да хромосомаларнинг сони икки 
баробар камаяди, иккинчи бўлиниш — 
эквацион 
(лот. эква- 
листенг, баравар) оўлинишда хромосомалар тенг иккига бўли- 
нади; бу 

Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish