2-§. ЖИНССИЗ ВА ЖИНСИЙ КЎПАЙИШ
Жинссиз кўпайиш тубан ва юксак спорали ўсимлик-
лар (сувўтлар, замбуруғлар, мохлар ва папоротниклар)нинг
ҳаётида учрайди. Жинссиз кўпайиш махсус ҳужайра спо
ра ёки зооспора ёрдамида содир бўлади. Спора ва зооспо
ра она ҳужайра ичида митоз ёки мейоз — редукцион (лот.
р е — янгитдан: п р о д у к ц и о — маҳсулот) йўлбиланбўли-
нади. Шунинг учун спора ва зооспоралар доимо гаплоид
www.ziyouz.com kutubxonasi
119
-расм.
Ўсимликларда учрайдиган спорангий хиллари
1 —
Mucor
замбуруғининг бирҳужайрали спорангийси;
2 —
қирққулоқ (папо-
ротник)нинг кўпҳужайрали спорангийси;
3
— етилган спораларнинг
сочилиши;
4 —
Ulothrix сувўтининг зооспорангий ва зооспоралари.
(юнон. х а п л о с — оддий), яъни тоқ сонли хромосомага
эга бўлади. Митоз йўли билан ҳосил бўлган спораларни
митоспора деб аталади. Спора, спорангий (юнон. анге-
он — най) махсус халтача ичида ҳосил бўлади. Спорангий
бирҳужайрали ва кўпҳужайрали бўлиши мумкин. Бирҳу-
жайрали спорангий тубан ўсимликларда, кўпҳужайрали
спорангий юксак спорали ўсимликларда учрайди (119 —
расм, 1, 2, 3, 4). Ёш спорангий ичида битга ҳужайра (тўқи-
ма) мейоз йўл билан бўлиниб, споралар ҳосил қилади.
Споралар етилгандан кейин спорангий девори йиртилади
ва ундан отилиб чиққан енгил, жуда ҳам майда споралар
шамол воситасида тарқалади. Нам ерга тушган спора ўсиб
янги индивидга айланади.
Споралар баъзи сувўтлар (қизил сувўтлар), замбуруғ-
лар, юксак ўсимликлардан: йўсунлар, қирққулоқсимон-
лар (папаротниксимонлар) ва қирқбўғимсимонларда уч
райди. Спора ёрдамида кўпайиш хусусиятига эга бўлган
ўсимликлар спорали ўсимликлар деб аталади.
Сув шароитида ўсувчи тубан ўсимликларнинг спора-
лари хивчинли зооспора деб аталади. Зооспораларнинг
устида қаттиқ пўст бўлмайди. У қаракатчан, унинг ҳарака-
ти (1—2—4) баъзан кўп сонли хивчинлар ёрдамида содир
www.ziyouz.com kutubxonasi
бўлади ва зооспорангий деб аталадиган махсус ҳужайра
ичида етилади.
Зооспоралар етилгандан сўнг зооспорангий девори
бўртиб, йиртилади ва зооспоралар сувга чиқиб, сузиб би
рор нарсага ўрнашиб, хивчинларини ташлаб ўсади ва янги
индивидга айланади.
Жинсий кўпайиш. Тубан ривожланган ўсимликларда
жинсий кўпайиш иккита ҳаракатчан жинсий ҳужайра га-
металар (юнон. жинсий ҳужайра) протоплазмаси ва ядро-
ларининг бир-бири билан қўшилиши, яъни копуляция
(лот. к о п у л а ц и о — жуфтлашиш) натижасида вужудга ке
лади.
Кўпчилик ўсимликларда жинсий ҳужайра — гамета
махсусҳужайрагаметангий (юнон. а н г е й о н — най)да ети
лади. Тубан ўсимликларда бирҳужайрали, юксак ўсимлик-
ларда кўп ҳужайрали гаметангий тараққий этади. Гамета-
лар етилгандан сўнг гаметангий девори бўртиб йиртилади
ва сувга чиқади. Сувда ҳар хил тупдан чиққан гаметалар
бир-бири билан учраса, улар қўшилади ва зигота ҳосил
қилади. Зигота ичида аввало гаметаларнинг цитоплазмаси
(протоплазмаси) қўшилади, бунга плазмогамия деб атала
ди, кейинчалик уларнинг ядролари қўшилади — бунга ка
риогамия деб аталади. Зигота тинчлик даврини ўтгандан
сўнг, унинг диплоид (юнон. д и п л о о с — қўшалоқ) ядро-
си редукцион (мейоз) бўлиниб, хромосомалар сони икки
баробар камаяди. Шундан сўнг гаплоид давр бошланади.
Ўсимликларда бир неча хил гаметалар бўлади, шунга
кўра бир неча хил жинсий кўпайиш учрайди.
1. Хологамия (юнон. х о л о с — бутун; г а м е о — қўйи-
лиш) йўли билан кўпайиш баъзи бирҳужайрали организм-
ларда масалан, дунамэлла деган сувўтида учрайди. Уларда
махсус гаметалар бўлмайди, шунинг учун жинсий кўпай-
иш бир-бирига ўхшаш вегетатив ҳужайраларининг қўши-
лиши натижасида содир бўлади.
2. Изогамия (юнон. и з о с — тенг, г а м е о — қўшилиш)
кўпайишнинг энг содда шаклидир. (120-расм, 1). Жараён
морфологик жиҳатдан фарқ қилмайдиган ҳаракатчан га
металарнинг бир-бири билан қўшилишидан содир бўла-
ди. Изогамия сувўгларда (хламидомонада, улотрикс, қўнғир
сувўтлардан фукус ва тубан замбуруғларда) кўринади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |