АНАТОМИЯ АСОСЛАРИ
ФАНИДАН ЎҚУВ ДАСТУРИ
Тузувчи: Сагдиева Д.Р. – Республика
ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернати махсус фани ўқитувчиси
Тақризчи: Маматкулов Д.А – Низомий номли ТДПУ Зоология,
анатомия ва физиология
кафедраси мудири, биология
фанлари номзоди
Фан дастури Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг «Аниқ ва махсус фанлар» метод кенгашининг 29 август 1-сонли, йиғилиш баённомаси, метод кенгашнинг 2019 йил 26 августдаги 1-сонли йиғилиш баённомаси ҳамда педагогик кенгашнинг 2019 йил 30 августдаги 1-сонли мажлис баёни билан маъкулланган.
Кириш.
Инсонни ақлан, маънан, ахлоқан ва жисмоний баркамол қилиб тарбиялаш таълим
муассасаларининг асосий вазифасидир. Соғлом фикр, яхши ахлоқ, илм-ма’рифатга эга бўлиш учун баданни тарбия қилиш зарур. “Баданнинг самимий ва қувватли бўлмоғи инсонга энг керакли нарсадир.Чунки ўқимоқ, ўқитмоқ ва ўргатмоқ учун инсонга кучли, касалсиз жасад лозимдир”деган эди Абдулла Авлоний.
“Анатомия асослари” фани дастури олимпия заҳиралари мактаб интернатлари “Спорт мураббийи” йўналиши учун мўлжалланган.
“Спорт мураббийи” касбини эгаллаган мутахассис “Анатомия асослари” фанини чуқур ўзлаштириши лозим. Бу фанни билиш спортчиларнинг организмида содир б ўладиган морфофункционал ўзгаришларни билиш, наслий ва ташқи муҳит факторларини организмга таъсирини ўрганиш, танланган спорт мутахассислигида спорт натижаларини олдиндан прогноз қила билиш, “спорт талантига” эга бўлган ўсмирларни танлашни тўғри ўтказиш, спорт машғулоти жараёнини тўғри ташкил этиш, турли ҳаракатлар техникаси самарадорлигини ошириш ва бошқа жисмоний тарбия ва спортчинининг муоммоларини ҳал этишга ёрдам беради.
Юқори малакали спортчи эса ўз танасининг тузилишини, ҳар қайси тўқима ва аъзоларнинг нормал иш фаолиятини, ўсиш, ривожланиш ва кўпайиш қонуниятларини билиши зарур. Шунингдек одамнинг соғлиғи унинг ўзи, оила аъзолари ва жамият бойлиги ҳисобланади.
Курс мазмунини ўрганиш орқали қуйидагиларга, “Одам организми ҳақида умумий
маълумот”, “Таянч ҳаракат тизими”, “Қон айланиш тизими”, Нафас олиш тизими”, “Овқат ҳазм қилиш тизими”, “Айириш тизими”, “Ички секреция безлари”,“Нерв тизими”, “Сезги аъзолари”мавзуларига алоҳида аҳамият берилган. “Анатомия асослари”фанида организм тузилишини ўрганиш билан бирга унда рўй берадиган физиологик ва анатомик ўзгаришлар ҳам ўрганилади. Курснинг ҳар бир бўлимидаги гигиеник талабларни ўқувчиларнинг ёш ҳусусиятлари билан боғлаш тавсия этилади.
Таълим-тарбия бериш жараёнини олиб боришда “Соғлом авлод”дастурида
таъкидлаганидек ижтимоий тафаккурга етук маънавий бой, жисмонан соғлом ва баркамол авлоднинг туғилиши ва тарбияланиши учун юксак маъсулият психологиясини шакллантириш масалалари бўйича аҳолига ялпи билим бериш тизимини яратиш зарурлиги таъкидланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |