Анамниялар ва амниоталар



Download 31,29 Kb.
bet2/3
Sana29.04.2022
Hajmi31,29 Kb.
#590186
1   2   3
Bog'liq
Герпеталогия

2
Игуаналар (Iguanidae) ташки куринишидан агамаларга ухшайди ва Америкада уларнинг урнини босади. 700 га якин турлари бор. Тиwww.ziyouz.com kutubxonasi 115 пик вакиллари игуана (Iguana juverculata) ва фринозома (Phrynosoma сотиШ т)дир. Tof, урмон, дашт ва сувда яшайди. Игуаналарнинг тухуми ва гушти истеъмол килинади.
ИГУАНАЛАР (Iguanidae) — калтакесаклар оиласи. Танасининг шакли ва ранги ҳар хил. Узунлиги бир неча см дан 2 м гача (Iguana iguana). Боши жуда кўп майда қалқончалар билан крпланган. Агамаларга ўхшайди, улардан тишларининг жағига ички томондан ёпишганлиги билан фарқ қилади. Оёқлари яхши ривожланган. 500 га яқин тури маълум. Шим. ва Жан. Америка, Мадагаскар ва айрим Полинезия оролларида тарқалган. Кўпчилиги ўрмонларда дарахтлар шохидачўл ва тоғларда яшайди, айрим турлари умрининг бир қисмини сувда ўтказади. Асосан, ҳашаротлар ва б. майда умуртқасиз ҳайвонлар билан озиқланади, айрим турлари ўсимликхўр. Тухум қўйиб кўпаяди, бир қанча турлари тухумдан тирик туғади. Гўшти, тухуми ва те-рисидан фойдаланилади. 13 тури ва кўпчилик кенжа турлари Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил ки-тобига киритилган.
Эчкемарлар (Varanidae) оиласининг вакиллари жуда катта булади. Африка, Жанубий Осиё ва Австралияда таркалган комодо эчкемари (Varanus komodoensis) калтакесаклар ичида энг каттаси булиб, буйи 4 м га, массаси 150 кг га етади. Кулранг эчкемар (Varanus griseus) Шимолий Осиё ва Урта Осиёда таркалган булиб, буйи 1,5 м, массаси 2,5 кг келади.
Бўз эчкемар (Varanus griseus (Daudin, 1803) ssp. caspius (Eichwald, 1831).
Эчкемарлар оиласига мансуб бўлган калтакесакларнинг ноёб бу тури заиф, қисқариб бораётган ва мозаик тарқалган кенжа тур (2(VU:D)) мақоми билан Ўзбекистон Республикаси “Қизил Китоби”га ва СИТЕС-нинг I-Иловасига киритилган.
Ўзбекистонда Жанубий Оролбўйидан Фарғона водийсигача бўлган текисликларда тоғ ва тоғолди ҳудудларида тарқалган. Ўзбекистондан ташқарида Ўрта Осиё ва Қозоғистоннинг жануби, Афғонистон, Эрон. Осиёнинг Ғарби-жанубида учрайди, Шимолий Африка, Ҳиндистон, Покистонда бошқа кенжа турлари тарқалган.
Бўз эчкемар Ўзбекистон фаунасидаги энг йирик калтакесак бўлиб, узунлиги думи билан бирга ҳисоблаганда 1,5 метрга етади. Ранги оч ёки тўқ бўз тусли, боши қорамтир рангда бўлиб, танаси ва думида кундалангига қўнғир тусдаги йўллари бўлади. Эчкемар қўрқитиш ҳолатида танасини кучли шиширади ва айри тилини осилтириб қаттиқ овозда вишиллайди. Асабийлашган эркакларида боши кўкимтир тусга киради. Думини ерга қаттиқ ва кескин уради.
Бўз эчкемарнинг яшаш жойлари чўлларнинг қумли ва тупроқли ерлари, текислик ва тоғларнинг пастки қисмларидаги (д.с.б 1000 м.гача) дарё воҳалари ҳисобланади. Сурхондарё вилоятида Каттақум, Музрабод, Пошхўрт, Бандихон массивларида, Келиф паст тоғларида, Бойсун ва Боботоғ тоғларининг тоғолди ҳудудларида учратилади. Сурхон давлат қўриқхонасининг Вандоб, Шержон ва Хўжанқо бўлимлари ҳудудларида учраши қайд қилинган.
Бўз эчкемарнинг сони 1970-йилларда Ўзбекистондаги локал популяцияларда ҳар гектарига 3-6 таси ҳисобга олинар эди. 1990-йилларнинг бошларида уларнинг умумий сони 45 мингга, алоҳида Фарғона популяциясида эса 200 га яқин бўлган. Ҳозирда аксарият яшаш жойларида йўқ бўлиб кетган, қолганларида эса жуда кам сонли. Кундузги саёҳат вақтида 2-5 тагача учратиш мумкин. Қўриқхона ҳайвонот дунёси саноғи даврида уларнинг қайд қилинган сони 2014 йил баҳорги саноқ даврида 12-14 бош эканлиги аниқланган, 2016-2017 йилги баҳорги саноқ даврида қўриқхона ҳудудида учратилмаган, лекин мониторинг даврларида Хўжанқо, Вандоб ва Шержон бўлимлари ҳудудида 2017 йил давомида 6 бош бўз эчкемар учратилганлиги қайд қилинган. Бизнинг тадқиқотларимиз даврида бўз эчкемар учратилмади.
Бўз эчкемар апрель-октябрь ойларида асосан кундуз кунлари фаол ҳаёт кечиради. Тунда катта қумсичқон ва тулкилар ташлаб кетган уяларида беркинади, кўпинча уша ерда қишлайди ҳам. Май-июнь ойларида жуфтлашади. Июнь-июлда 6-20 тухум қўяди. Тухумдан чиққан болалари ер юзига бир қишловдан сўнг чиқади, 3 ёшдан ошганда жинсий вояга етади. Ҳашаротлар, судралиб юрувчилар, қушлар ва уларнинг тухумлари, майда сутэмизувчилар билан озиқланади.
Бўз эчкемар популяциясининг қисқариб бораётганлигига асосан чўл зоналарида қўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши, айниқса шудгорлаш ва суғориш, инсон томонидан таъқиб қилиниши, йўлларда автотранспортдан нобуд бўлиши (Қизилқумда 400 км масофада 46 та нобуд бўлгани қайд қилинган) сабаб бўлмоқда.

Download 31,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish