15–maktab xotin-qizlar qo`mitasi raisi: - N.Kamolova, maktab Yoshlar yetakchisi M.Saparboyev, Qilichboy OFY maslahatchisi:-Q.Davletova, 25 nafar pedagog xodimlar.
Kun tartibidagi birinchi masala yuzasidan MMIBDO`rinbosari I.Iskandarov so`zladi. U o`zining ma`ruzasida yig`ilish qatnashchilarini jamoatchilik asosida tashkil etilgan “Orasta qizlar” to`garagining Yo`riqnomasi bilan tanishtirdi.
Yo`riqnomaning maqsad va vazifalari hamda ish faoliyatining asosiy yo`nalishlari haqida keng tushuncha berib o`tildi.
Yig`ilishda so`zga chiqqan N.Kamolova maktabda har bir sinfda sanitar-targ`ibotchi o`quvchini “Qizlarjon” guruhi a`zoligiga jamoatchilik asosida saylanib ro`yxatga kiritish lozimligini aytdi. O`quv muassasasidagi “Qizlarjon” to`garagiga maktabdagi ona tili va adabiyoti fani o’qituvchisi Sh.Abdukarimova rahbarlik qilish taklifi kiritildi. Yuqoridagilardan kelib chiqib, yig`ilish qaror qiladi.
1.Amudaryo tumani 15 – umumiy o`rta ta`lim maktabida “Qizlarjon” guruhi a`zolari tarkibi quyidagi tartibda tasdiqlansin.
2. Maktabda “Qizlarjon” guruhi to`garagi tashkil etilsin va ushbu to`garakga maktabdagi biologiya fani o’qituvchisi rahbar etib tayinlansin.
3. Maktabda tashkil etilgan “Qizlarjon” guruhi to`garagi faoliyati bo`yicha olib borilgan ishlarni nazorat qilib borish vazifasi MMIBDO` D.Jumanova zimmasiga yuklatilsin.
"Qizlarjon" to`garagini tashkil etish haqida.
1. Bolalar, o`smirlar va yoshlar o`rtasida shaxsiy gigiyenaga rioya qilish maqsadida "Qizlarjon" to`garagiga, har bir sinfdan gurux raisini saylash. Gigiyenik qoidalarni to`g`ri shakllantirish, tibbiy madaniyatni oshirish, o`quvchilarda o`zining va atrof-muhitning tozaligiga e`tiborni kuchaytirish, ekologik va tibbiy madaniyatni yuksaltirish, ayniqsa qizlarning o`zaro-munosabatlaridan unumli foydalangan holda, ular o`rtasida balog`atga yetmasdan turmush qurishning oldini olish, nikoh yoshidagi qizlar o`rtasida oila muqaddasligi, turli munosabatlar, homiladorlikka oid jarayonlar haqida keng tushuncha berish hamda O`zbekiston Respublikasi Xotin-qizlar qo`mitasining 2011yil 22 oktabrdagi Rayosat yig`ilishi qaroriga ilova qilingan "O`zbekiston xotin-qizlar qo`mitasi tashabbusi bilan o`quv muassasalarida jamoatchilik asosida tashkil etilgan “Qizlarjon” to`garagining Yo`riqnomasi asosida maktabda ushbu to`garakni tashkil etish va yo`lga qo`yish maqsadida
BUYURAMAN:
1.O`zbekiston Respublikasi Xotin-qizlar qo`mitasining 2011 yil 22 oktabrdagi Rayosat yig`ilishi qaroriga ilova qilingan "O`zbekiston xotin-qizlar qo`mitasi tashabbusi bilan o`quv muassasalarida jamoatchilik asosida tashkil etilgan “Qizlarjon” to`garagining Yo`riqnomasi asosida maktabda “Qizlarjon” to`garagi tashkil etilsin.
3.Quyidagi nomlari ko`rsatilgan qizlar "Qizlarjon" to`garagi a`zolari etib belgilansin.
9. MMIBDO` D.Jumanovaga :
- "Orastalik shiorimizdir", "Maktabdagi eng orasta o`quvchi", "Tozalik-sog`lik garovi", "Eng sog`lom oila", "Badantarbiyadan maqsad" kabi mavzularda ko`rik-tanlovlar, tadbirlar o`tkazilsin.
10. Mas`ul etib maktab ona tili va adabiyoti fani o’qituvchisi F.Iskandarova zimmasiga yuklatilsin.
12. Mazkur buyruqning bajarilish nazoratini o`z zimmamda qoldiraman.
Kun tartibidagi birinchi masala yuzasidan "Qizlarjon" to`garagi raisi N.Kamolova so`zga chiqdi. U o`z so`zida maktabdagi barcha sinf xonalarining tozaligiga e`tibor berish kerakligi, sinf xonalarini tez-tez shamollatib turish kerakligi haqida gapirdi. "Qizlarjon" to`garagi a`zolari sinf navbatchilari bilan birgalikda sinflarning ozodaligiga e`tibor berib turishlari kerakligini ta`kidladi
Maktab direktori: M.Boltayev
Maktab psixologi M.Jumaniyazova
Амударё тумани ХТБ бўлимига қарашли 15-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И
Ўтказилган вақти: 13,03.2020.
Ўтказишдан мақсад: Укувчиларга эрта турмуш қуришга ва кариндошлар
уртасидаги никохга каршимиз шахсий гигена коидалари
мавзуларида тушинтириш ишлари олиб бориш.
Тадбирга қатнашганлар: 5-11 синф укувчи кизлар. Маҳалла фаоллари, мактаб раҳбарлари , ҚОП шифокори М.Юлдашова.
Кун тартибидаги масалалар:
1.Эрта турмуш қуришга ва кариндошлар уртасидаги никохга каршимиз.
мавзусида тушинтириш ишлари олиб бориш.
2 Кизларда балогат ёшидаги узгаришлар.
3.Кизларда кийиниш маьданияти муомала маьданияти.
2020 йил 13 март куни 15-сонли умумий ўрта таълим мактабида йигилиш булиб утди.Йиғилишни мактаб психологи М.Жуманиязова кириш сўзи билан очиб берди.Утказиладиган йиғилишнинг мазмун-моҳияти билан қатнашчиларни таништириб ўтди. Ягона асосий масала юзасидан сўз навбатини ҚОП шифокори М.Юлдашовага берилди.У Эрта никоҳ, ҳомиладорлик ва туғруқ асоратлари хакида маьруза укиди.
У ўз сўзида маслахатлар берар екан шундай деди-«Эр ва хотин никоҳ ёшининг қонуний узайтирилиши борасида ислоҳотлар бўлаётган бир пайтда айрим ота-оналар қизларни эрта турмушга бериш холатлари юз бермоқда ва бу билан эрта турмушга бериш асоратларини ҳануз тушуниб етишмаяпди.Ачинарлиси шундаки баъзи қизлар турмушсиз эрта ҳаётга берилиб ҳомиладор бўлмоқда. Жамиятда учрайдиган бундай чигал вазиятларга кўз юмиш муаммони авж олдирса олдирадики, асло ҳал этмайди» деб тушунтирди. У ўз сўзида «Қизлар оила қуришга неча ёшдан тайёр бўлади?» деган саволга қуйидагича жавоб берди.16-18 ёшларда она бўлиш бир қанча муаммоларни келтириб чиқаради. Жумладан: Ҳомиладорлик ва туғруқлар жисмонан оғир кечишидан ташқари, болани парваришлаш ҳамда унга руҳан мослаша олмаслик кузатилади.Кўп ҳолларда қизларнинг15-17 ёшдаги ҳомиларлиги, онгли равишда тайёр бўлмасдан туриб, астойдил исталган ҳомиладорлик бўлмайди.деб такидлади. Мактаб психологи М.Жуманиязова киз болаларнинг эрта турмуш куриши окибатида юзага келадиган оилавий тушунмовчиликлар сабабли оилада носоглом мухит пайдо булади.Бундай холатлар хаттоки ажримлар билан тугайди. Руҳшуносларнинг аниқлашича 21 ёшда бош мия тўлиқ ривожланиб, инсоннинг жисмоний ва рухий ҳолати барқарорлашади. Шу туфайли бу ёшдан оналик учун эрта идеал ёш ҳисобланади. 21-27 ёшли аёл –етук инсон, шаклланган шахс. Кизларда балогат ёшидаги узгаришлар.
.Кизларда кийиниш маьданияти ва муомала маьданияти.хакида гапириб утди.
Мактабнинг хотин-қизлар кенгаши раиси Н.Камолова ҳамда маҳалла маслаҳатчиси К.Давлетова ҳам сўзга чиқдилар. Йиғилишда укувчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди. Йиғилиш якунида мактабнинг ММИБДЎи Д.Жуманова ёшларимизни замонавий билимларга эга, ҳар томонлама баркамол инсон қилиб тарбиялашимиз лозимлигини айтиб давра суҳбатини якунлади. Мазкур масалалар юзасидан йиғилиш иштирокчилари қуйидагича қарор қабул қилдилар.
Қ А Р О Р:
1.Юқоридаги мавзулар бўйича ўқиб эшиттирилган ахборотлар маълумот учун қабул қилинсин.
2.Синфларнинг тарбиявий соат дарсларида ушбу мавзуларда тушунтириш ишлари олиб бориш синф раҳбарлари зиммасига юклатилсин.
Мактаб директори: М.Болтаев
Мактаб психологи М.Жуманиязова
Амударё тумани ХТБ бўлимига қарашли 15-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И
Ўтказилган вақти: 27.11.2019 yil
Ўтказишдан мақсад: Ота-оналарга «
Ўсмир қизлар руҳиятидаги ўзгаришлар» тўғрисида тушунтириш ишлари олиб бориш.
Тадбирга қатнашганлар: Мактаб психологи Ота-оналар , маҳалла фаоллари синф раҳбарлари.
Кун тартибидаги масалалар:
1.Ўсмир қизлар руҳиятидаги ўзгаришлар .
15-сонли умумий ўрта таълим мактабида ота-оналар билан 2019 йилнинг 27-ноябрь куни с “
Ўсмир қизлар руҳиятидаги ўзгаришлар” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни мактабнинг маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Д.Жуманова кириш сўзи билан очиб берди,у ўтказиладиган йиғилишнинг мазмун-моҳияти билан қатнашчиларни таништириб ўтди. Мактаб психологи М,Жуманиязова фарзандларимиз ижтимоий ҳаёт ҳамда унда рўй бераётган турли-туман ўзгаришларга тайёр бўлмоғи лозим. Бунинг учун биз ота-оналар фарзанларимизга бефарқ бўлмаслигимиз, уларда рўй бераётган ҳар қандай ўзгаришларнинг у ёки бу ҳолда кечишига амалий ёрдам бермоғимиз керак. Ўсмирлик даври ўзига хос физиологик, психологик ўзгаришлар давридир. Ушбу давр қизлар руҳиятида ўзгарувчанлик, таъсирчанлик, эътиборталаблик, инжиқлик, тақлид каби сифатлар пайдо бўлиши
билан кечади , бир сўз бир айтганда катталар оламига қадам қўя бошлайди. У ўз сўзида қизларда ўсмирлик ёшининг бошланиши 11-12 ёшга тўғри келишини, аммо ҳозирги глобаллашув ва иқлим ўзгаришлари жараёнларида бу даврни қизларимиз 9-10 ёшларида ҳам бошидан кечираётганлигига гувоҳ бўлаяпмиз. Ўсмирлик даврини бошдан кечираётган қизларда қуйидаги физиологик ўзгаришлар содир бўлади: Бўй ўсиши, вазн ортади, қўл ва оёқлар узунлашади, сут безлари ривожланиши кузатилади, мия ярим шари фаолияти ортади , марказий нерв системасининг мослашув имкониятлари пасаяди, диққат ва идрок ёмонлашади, ўсиш натижасида юрак, ўпка, бош мия қон айланиши тизимида қийинчиликлар пайдо бўлиб , мияга қон етиб боришининг қийинлашуви натижасида тез чарчаш, бош айланиши, уйқучанлик, иштаҳасизлик, бефарқлик, диққатни бир ерга тўплай олмаслик кузатилади.
Қизларимизнинг эрта балоғат ёшига етишига , ўсмирлик даврига эрта қадам қўйишларига нималар сабаб бўлмоқда? Қизларимиздан телевизорни, телефонни ,
компютерни, интернетни олиб қўйишнинг асло иложи йўқ. Бугунги кунда қизларимиз бемалол интернет саҳифаларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин. Улардаги қизиқиш эса организмга жиддий таъсир кўрсатади. Ў яна ўз сўзида ўсмир қизлар ёшининг даврлари ҳақида ҳам шарҳлаб ўтди: Жумладан, 10 ёш –ишонувчан, ота-онага итоатли(олтин ёш), 11ёш – кайфияти тез ўзгарувчан, ота-оналарга нисбатан норозилик билдириш кузатилади, 12 ёш – оиланинг фикридан кўра дўстларининг фикри устунлик қилади(кийимга, соч турмагига, қарама-қарши жинс вакилига қизиқиши ортади), 13 ёш – модалар оламига қизиқиши кучая бошлайди, 14 ёш – шижоатли, хушмуомала, ўзига ишонувчан, бошқаларга эътибор қарата бошлайди, 15 ёш – мустақиллиги ортади, оила ва мактаб билан боғлиқ зўриқишлари кучаяди. 16 ёш – ўсмир қизнинг ўспиринликка ўтиши бўлиб келажакга ишонч, муомалага мойиллик ортади. Баъзи ҳолларда нотўлиқ ва носоғлом оила қизларида ҳаётда зиддиятли вазиятлар бўлиб туради. Масалан, 15 ёшли қиз уйидан онасига видолашув хатини ташлаб, ўз жонига қасд қилиш учун кўчага чиқиб кетган. Аммо уни кечқурун бир йигит билан топиб олиб келишган. Аввалроқ қизларининг руҳий ҳолати ҳақида оила аъзолари психолог томонидан огоҳлантирилганлигига қарамай, ота-она бунга бефарқ муносабатда бўлган. Яъни ота ичкиликга муккасидан кетган, ҳар куни қизини ҳақоратлаб, калтаклаган. Бундай муносабатдан зада бўлган қиз эса отасидан топмаган меҳр-муҳаббатни, бошқа йигитдан кутишга мажбур бўлган. Биз ўсмир ва ўспирин қизлар ҳаёти ҳақида кўплаб мисоллар келтиришимиз мумкин, аммо ундан кўра ушбу муаммоларнинг олдини олиш учун қуйидагиларга эътибор қаратишингизни таклиф қиламан: (таклифлар билдирилди)
1.Қизларни ижтимоий муҳим шахс сифатида тан олиш; 2.Қизларнинг ўз-ўзини англашига имкон бериш ва «мен кимман? » деган саволига жавоб топишига ёрдамлашиш; 3. Келажагини тасаввур қилишига имкон бериш ва олдинга қараб интилишига ёрдам қўлини чўзиш; 4.Мулоқот ва муносабатдаги муаммоларини аниқлаш ва уни бартараф этиш чораларини кўриш, муҳитга мослаштириш; 5.Тушкунликга тушмасликга ўргатиш; 6.Қизларда ирода сифатларини шакллантириш, эътиқодларини мустаҳкамлаш, турли қийинчиликларни енгиб ўтишга ўргатиш; 7.қизларнинг қизиқиши, интилиш ва қобилиятларидан келиб чиқган ҳолда спорт, фан ва ҳунар тўгаракларига жалб қилиш, вербал олам хавфи ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш; 8.Қизларнинг оилавий муҳитини ўрганиш, яъни нотўлиқ ва носоғлом оила қизларига алоҳида эътибор қаратиш; 9.ота-оналар мактабини ташкил қилиб, қизлар билан тил топишиб, сирдош бўлиш йўлларини излаб топиш, қизларни назорат қилишда қаттиққўлликга эмас, балки дўстоналикка асосланган мулоқот йўлини танлашимиз лозим» эканлигини маърузасида баён қилди. Шу билан биргаликда эрта турмуш қуриш ва унинг салбий оқибатлари ҳақида ҳам батафсил гапириб ўтди. Шундан сўнг маҳалла маслаҳатчиси К.Давлетова ҳам сўзга чиқдилар. Йиғилишда ота-оналарни қизиқтирган саволларга мутахассис томонидан жавоб берилди. Йиғилиш якунида мактабнинг ММИБДЎи Д.Жуманова ёшларимизни замонавий билимларга эга, ҳар томонлама баркамол инсон қилиб тарбиялашимиз лозимлигини айтиб давра суҳбатини якунлади. Мазкур масалалар юзасидан йиғилиш иштирокчилари қуйидагича
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
1.Юқоридаги мавзулар бўйича ўқиб эшиттирилган ахборотлар маълумот учун қабул қилинсин.
2.Синфларнинг тарбиявий соат дарсларида ушбу мавзуларда тушунтириш ишлари олиб бориш синф раҳбарлари зиммасига юклатилсин.
Мактаб директори: М.Болтаев
Мактаб психологи М.Жуманиязова
Amudaryo tumanidagi 15 – umumiy o`rta ta`lim maktabida 2018 yil 21-yanvar kuni o`tkazilgan o`quvchilar o`rtasida «Orasta qizlar » to`garagini tashkil etish maqsadida o`tkazilgan yig`ilish
B a y o n n o m a s i
Qatnashdilar:
MMIBDO` :D.Jumanova, F.Iskandarova– maktab boshlang`ich xotin-qizlar qo`mitasi raisi, Qilichboy OFY maslahatchisi: Q.Davletova , yetakchi: M. Saparboyev,
maktab hamshirasi G.Jumaniyozova va pedagog xodimlar 32 ta .
Kun tartibida:
1.Qizlar o`rtasida «Qizlarjon» to`garagini tashkil etish.
2.O`quvchilarning atrof-muhitning tozaligiga e`tiborini kuchaytirish.
3.Turli masalalar.
ESHITILDI:
Kun tartibidagi 1-masala yuzasidan MMIBDO` D.Jumanova so`zga chiqib, bolalar, o`smirlar va yoshlarda shaxsiy gigiyenik qoidalarni to`g`ri shakllantirish, tibbiy madaniyatni oshirish, ularda o`zining va atrof-muhitning tozaligiga e`tiborni kuchaytirish, ekologik va tibbiy madaniyatni yuksaltirish, ayniqsa qizlarning o`zaro munosabatlaridan unumli foydalangan holda , ular o`rtasida balog`atga yetmasdan turmush qurishning oldini olish, nikoh yoshidagi qizlar o`rtasida oila muqaddasligi, turli munosabatlar, homiladorlikka oid jarayonlar haqida keng tushuncha berish, sinf xonasi tozaligiga e`tibor berish, har bir sinfda ish reja ishlab chiqish va quyidagilar asosida ish olib borish kerakligi haqida sinf rahbarlariga tushuncha berdi:
- Sinf xonasini shamollatish;
- O`quvchilar tashqi ko`rinishi, orastaligiga e`tibor berish;
- O`quvchilar qo`llari , tirnoqlari tozaligini tekshirish;
- Gripp epidemiyasi vaqtida niqob (maska) taqib yurish ahamiyati haqida eslatish hamda nazorat qilish;
- Shaxsiy gigiyena qoidalariga rioya qilish bo`yicha viktorina o`yinlari va savollarini tuzish;
- Uy–joy, ko`cha, mahalla o`z xonasini doimiy ravishda ozoda va orastaligini ta`minlash borasida tushuntirish olib borish ;
- har xil yuqumli kasalliklarni oldini olish choralari bo`yicha maktab hamshirasi bilan targ`ibot ishlarini olib borish ;
- sport mashg`ulotlari , to`garaklariga tengdoshlarini jalb etib, ularga sportning sog`lik uchun ahamiyati haqida targ`ibot ishlarini olib borish;
- Zararli odatlar inson sog`ligiga salbiy ta`siri haqida targ`ibot ishlari olib borish;
- “Eng namunali maktab” mavzusida insholar tanlovini uyushtirish;
- Muomala madaniyati to`g`risida rolli o`yinlar uyushtirish;
O`smirlik davridagi o`zgarishlar va qanday holatlarda shifokorlarga murojaat qilishi kerak ekanligi batafsil bayon etildi. Shundan so`ng yigilish qatnashchilari
Qaror qiladi:
Maktabda har bir sinfda «Qizlarjon» to`garagi tashkil etilsin, sinf rahbarlarining nazorati kuchaytirilsin.
O`quvchilarni atrof- muhitning tozaligiga e`tibori kuchaytirilsin.
Maktab o`quvchilarining darslarga qatnashishi va o`quvchilarning davomati qat`iy nazoratga olinsin.
Yig`ilish raisi: D.Jumanova
Kotibi: F.Iskandarova
Amudaryo tumanidagi 15 – umumiy o`rta ta`lim maktabida 2018 yil 29-yanvar kuni o`tkazilgan o`quvchi qizlar o`rtasida o`tkazilgan yig`ilish
B a y o n n o m a s i
Qilichboy OFY 29.01.2018 yil
Qatnashdilar:
MMIBDO` D.Jumanova, F.Iskandarova– maktab boshlang`ich xotin-qizlar qo`mitasi raisi, Qilichboy OFY maslahatchisi: Q.Davletova , yetakchi: M. Saparboyev,
maktab hamshirasi G.Jumaniyozova va pedagog xodimlar 15 ta, 8-9 sinf o`quvchi qizlar .
Kun tartibida:
1. Gripp epidemiyasi vaqida niqob(maska) taqib yurish ahamiyati haqida eslatish hamda nazorat qilish.
ESHITILDI:
Kun tartibidagi 1-masala yuzasidan MMIBDO` D.Jumanova so`zga chiqib, bugungi kun tartibidagi ko`riladigan asosiy masala yuzasidan gapirib o`tdi. U o`z so`zida tibbiy madaniyatni oshirish, qizlarda o`zining va atrof-muhitning tozaligiga e`tiborni kuchaytirish, ekologik va tibbiy madaniyatni yuksaltirish lozimligini aytib o`tdi. Maktab “Orasta qizlar” to`garagi rahbari F.Iskandarova “Gripp –o`tkir yuqumli kasallik bo`lib, juda tez tarqaluvchan va o`zidan og`ir asorat qoldiradigan kasallik” ekanini bayon qildi. Yilning kuz va qish fasllarida shamollash kasalliklari ko`p uchrab turishi bu esa gripp va shunga o`xshash yuqori nafas yo`llarining yuqumli xastalilarini qo`zg`atuvchi viruslar tarqalishiga sabab bo`lishini aytdi.Uni A, A1, A2, B,C kabi bir necha xil viruslar keltirib chiqaradi. Gripp virusi yuqori nafas yo`llarida rivojlanadi va ko`payadi, shuning uchun ham mazkur kasallik havo tomchi yo`li orqali sog`lom kishiga tez yuqadi.Bemor gaplashganda, yo`talganda, aksirganda, so`lak va balg`am tomchilari bilan birga atrofga tarqaladi.Grippning asorati tufayli yuqori nafas yo`llarining yallig`lanishi- loringit, o`pka, bosh miya qobig`I, quloq pardasi yalig`lanishi va buyrak, peshob yo`llarining xastalanishi kabi kasalliklarni keltirib chiqarishi mumkin. Gripp epidemiyasi vaqtida niqob (maska) taqib yurish ahamiyati haqida eslatildi hamda nazorat qilish sinf rahbarlari zimmasiga yuklatilishi lozimligi haqida gapirib o`tdi. Gripp va O`RVI xastaliklari yengil, o`rtacha va og`ir o`tishi mumkin.Organizmni chiqtirish, jismoniy tarbiya bilan shug`ullanish, sog`lom turmush tarziga amal qilish, surunkali xastaliklarni o`z vaqtida davolash, tartibli ovqatlanish va dam olishni rejali olib borish, shaxsiy va umumiy ozodalikka qat`iy rioya qilish lozim. Agar bemorning harorati ko`tarilsa tezda shifokorga murojaat qilish lozimligi aytildi. Shamollaganda va gripp bilan og`riganda yengil, xushxo`r, vitaminlarga boy ovqatlarni tanovul qilish zarurdir.Ayniqsa, sabzavotlardan tayyorlangan taomlar bemorga kuch-quvvat bag`ishlaydi.
Shundan so`ng yigilish qatnashchilari
Qaror qiladi:
1. Gripp epidemiyasi vaqtida niqob (maska) taqib yurish ahamiyati haqida eslatilsin hamda sinf rahbarlarining nazorati kuchaytirilsin.
2.O`quvchilarni atrof- muhitning tozaligiga e`tibori kuchaytirilsin.
3.Maktab o`quvchilarining darslarga qatnashishi va o`quvchilarning davomati niqob taqib yurish qat`iy nazoratga olinsin.
Yig`ilish raisi: D.Jumanova
Kotibi: F.Iskandarova