О’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QISHLOQ VA SUV XO`JALIGI
VAZIRLIGI
AMU- BUXORO IRRIGATSIYA TIZIMLARI HAVZA BOSHQARMASI
|
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
АМУ-БУХОРО ИРРИГАЦИЯ ТИЗИМЛАРИ ҲАВЗА
БОШҚАРМАСИ
|
|
705007, Buxoro sh. B.Naqshband ko`ch. 297/1
Теl: 8-365 225-60-78, Fax: 8-365 225-60-78
|
|
705007. Бухоро шаҳри Б.Нақшбанд кўч. 297/1
Тел: 8-365 225-60-78, Факс: 8-365 225-60-78
|
_________№___________.
Барча ирригация тизимлари бошқармаси, НСЭ ва АБ, МЭ раҳбарларига
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-2455-сонли қарори” ҳақидаги 2016 йил 01 март “Вазирлик тизимидаги бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағи олувчилари 2016 йилга тасдиқланган бюджет ва смета-штат интизомига риоя қилишларини таъминлаш тўғрисида”ги 44-сонли буйруғи ҳамда ҳавза бошқармасининг 2016 йил 4 апрелдаги 23ич-сонли буйруғи билан ҳавза бошқармаси тасарруфидаги бюджет ташкилотларнинг 2016 йил учун харажатлар сметаси ва штатлар жадвалиижро учун қабул қилинди.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1995 йил 20 сентябрдаги 177-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди тўғрисида”ги тартибнинг 3.2-банди талабларидан келиб чиқиб, ташкилот раҳбарларининг иш ҳақига лавозим маошининг 20 фоизигача ҳамда раҳбарнинг ўринбосарларига 18 фоизигача устама ҳақ белгиланишига рухсат этилади.
Шу билан бирга, ходимларни моддий рағбатлантириш махсус фонди маблағларини тақсимлаш бўйича буйруқ қабул қилинган ҳолда, ташкилот раҳбари ходимларнинг меҳнат унумдорлиги, вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариши ҳамда меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига риоя этишни инобатга олиб, ойлик иш ҳақига устама белгилаши, бунда устама миқдори белгиланган тартибда лавозим маошининг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлигини маълум қиламиз.
Бир неча касб ва лавозимда ишлайдиган ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 297-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 25-бандига асосан бир неча касб ва лавозимда ишлагандаги маошининг 30 фоизидан юқори бўлиши мумкин эмаслигини ҳамда техника ва транспорт воситасининг бекор турган вақтида ёки таъмирлаш учун тўхтатилганда автотранспорт ҳайдовчилари ва тракторчиларига тегишли малака синфи учун ўрнатилган қўшимча устамалар тўланмаслигини эслатиб ўтамиз (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг 1993 йил 26 февралдаги “Автотранспорт ҳайдовчиларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг умумий тартиби тўғрисида”ги 2/19-сонли қарори).
Юқоридагилардан келиб чиқиб, смета-штат интизомига риоя этилиши ҳамда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг тўғри ҳисоб-китоб қилиниши бўйича барча жавобгарлик Сизнинг зиммангизга юклатилганлиги юзасидан огоҳлантираман.
“Аму-Бухоро” ирригация тизимлари
Do'stlaringiz bilan baham: |