Ўсиши ва ривожланиши ҳақида маълумотлар жисмоний ривожланишида ва ҳулқида ўзгариш бўлганида, психомотор ва ақлий ривожланишда орқада қолиш ҳақида гап кетганида аҳамиятга эга.
Жисмоний ривожланиши. Туғилгандаги ва 1, 2, 3, 5 ёшдаги тана массасини, гавда узунлигини кўрсатинг; тана массанинг кўпайиши ёки камайиши; сут тишларининг чиқиш ва тушиш муддатлари.
Ривожланишдаги муҳим даврлар. Қорнида ётиб, қайси вақтдан бошлаб бола бошини кўтарган ва ушлай олганини, қорнига ва курагига ўгирила бошлаганини, ёрдам билан ва мустақил ўтира бошлаганини, оёғида тура бошлаганини, ёрдам билан ва мустақил юра бошлаганини, биринчи сўзларни, сўз бирикмаларини, гап тузиб гапира бошлаган, оёқ кийим ипини бойлаган, мустақил кийина олганини аниқлаб олинг.
Ижтимоий ривожланиши. Қуйидаги факторларга диққатни қаратиш керак:
Уйқу. Кундузги ва тундаги уйқунинг давомийлиги, уйқу режими, бола кроватининг тури ва унинг жойлашиш жойи, уйқусираш, қўрқувлар, қўрқинчли тушлар.
Гигиеник кўникмалар: сарамжон-саришталикка ўргатиш усуллари, энурез ёки энкопрезнинг борлиги ва бунга ота-онасининг муносабати; болани касалхонада қолдираётганда унинг оиласида пешоб ажратиш ва дефекацияни англатувчи қандай иборадан фойдаланишини билиш муҳим аҳамиятга эга.
Нутқ: гапираолмаслик, дудуқланиш, тили чиқаётган боланинг гув-гувланиши, сирғалувчи товушларни бузиб гапириш (“ш” “ж”лаб гапириш), сўз бойлиги.
Одатлар: қўлда аллалаб ухлатиш, ҳар хил мушакларнинг қимирлаши, бармоқ сўриш, тирноқ чайнаш, иштаҳанинг бузулиши, диний йўналишдаги ҳулқ-атвор.
Тартиб-интизом: боланинг феъл-атворига ота-онасининг баҳо бериши, унинг интизомлилиги, интизомлиликни тарбиялаш усуллари ва уларнинг самарадорлиги; негативизм, ғазабланиш, тушкунликка тушиш, тажовузкор ҳулқ-атвор.
Таълим бериш: болага қараб туриш, болалар боғчаси (боғчага борган ёши ва мослашиши), боланинг ва ота-онасининг қониққанлиги, ютуқлари ва ўқишдаги қийинчиликлари.
Жинсий ривожланиш: қарама-қарши жинсга мансуб кишиларга муносабати, жинсий муносабатларга, жинсий тафовутга, ҳомиладорликка бўлган қизиқиши, боланинг саволларига ота-онасининг жавоби, онанизм (капаки), ҳайз кўриш, иккиламчи жинсий аломатлар пайдо бўлиши, жинсий яқинлик истаги, ОИТС ва жинсий йўл билан юқиши мумкин бўлган бошқа касалликлар ҳақида тарбиявий суҳбатлар.
Бола - шахс: мустақиллик даражаси, ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва тенгдошлари билан муносабати, гуруҳда ўзини тутиши, шахсий фаоллик, яқин ўртоқлари (мавжуд ва тасаввур қиладиган), фазилат ва қобилиятлар, ўзи ҳақидаги тасаввури.
Do'stlaringiz bilan baham: |