Мавзу: “Халқаро хисоб китоблар”
\
Халқаро ҳисоб-китоблар товарлар ва хизматлар билан ташқи савдо ҳамда нотижорат операциялар, кредитлар ва мамлакатлараро капиталлар ҳаракати бўйича ҳисоб-китобларни қамраб олади.
Халқаро ҳисоб-китоблар - турли мамлакатлар фуқаролари ва юридик шахслари ўртасида иқтисодий, сиёсий ҳамда маданий муносабатлар туфайли вужудга келадиган пул талаблари ва мажбуриятлар бўйича тўловларни мувофиқлаштиришдир.
Ҳисоб-китобларнинг энг катта ҳажми банк ҳисобварақларида ёзувларни амалга ошириш орқали нақдсиз пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Бунда жаҳоннинг энг йирик банклари халқаро ҳисоб-китобларда етакчилик ролини ўйнайди. Мазкур банкларнинг халқаро ҳисоб-китобларга бўлган таъсир даражаси улар жойлашган мамлакат ташқи иқтисодий алоқалари, миллий валютасининг ишлатилиш кўламлари, ихтисослашганлиги, молиявий аҳволи, ишбилармонлик мавқеи, вақил банклар тизимига бевосита боғлиқдир.
Халқаро ҳисоб-китобларнинг ҳолати бир қатор омилларга боғлиқдир:
-мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ва сиёсий муносабатлар;
-валюта қонунчилиги;
-Халқаро савдо қоидалари ҳамда удумлари;
-банк амалиётлари;
-ташқи савдо шартномалари ва кредит битимларининг шартлари.
Халқаро ҳисоб-китоб шакллари
Шаклланган амалиётга мувофиқ замонавий шароитда халқаро ҳисоб-китобларнинг қуйидаги шакллари қўлланилади: ҳужжатли (документар) аккредитив, инкассо, банк пул ўтказмаси, очиқ ҳисобварақ, бўнак. Бундан ташқари векселлар ва чеклардан фойдаланилган ҳолда ҳисоб-китоблар амалга оширилади. ҳисоб-китобларнинг алоҳида турлари бўйича банкларнинг кафолат бериш билан боғлиқ операциялари халқаро ҳисоб-китоблар билан боғлиқдир (масалан, инкассо, бўнак, очиқ ҳисобварақ). Ушбу кафолатлар ташқи савдо иштирокчилари томонидан шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятлар бажарилишининг қўшимча таъминоти бўлиб ҳисобланади.
Халқаро ҳисоб-китоблар турининг танловига қуйидаги омиллар таъсир этади:
а)ташқи савдо битимининг объкти бўлмиш товарнинг тури (ҳисоб-китоб турлари машина ва жиҳозлар ёки озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилишида бир-биридан фарқланади). Айрим товарларни – ёғоч, ҳалла етказиб берилишида амалиёт томонидан яратилган анъанавий шакллар қўлланилади;
б) кредит битимининг мавжудлиги;
в) контрагентларнинг ўзаро келиша олиш характерини белгиловчи ташқи иқтисодий битимлар бўйича тўлов лаёқатлилиги ва нуфўзи;
г) жаҳон бозорларида ушбу товар турига бўлган талаб ва таклифнинг даражаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |