Аммиакни хусусиятлари ва ишлаб чиқариш асослари аммиакни физик кимёвий хусусиятлари


АММИАК СИНТЕЗИНИНГ ПРИНЦИПИАЛ ТЕХНОЛОГИК ТАСВИР БАЁНИ



Download 181,27 Kb.
bet8/9
Sana12.07.2022
Hajmi181,27 Kb.
#783140
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3-mavzu

АММИАК СИНТЕЗИНИНГ ПРИНЦИПИАЛ ТЕХНОЛОГИК ТАСВИР БАЁНИ.


Газ компрессорини 2 босқичида босими (320 10 Па) гача сиқилган азот водород аралашма ҳаволи совиткичда совитилгандан сўнг қолдиқ Н2О ва СО2 дан тозалаш мақсадида конденсацион колоннасининг пастки қисмидан берилади. Бу ерда газ, конденсацияланган суюқ аммиак қаватидан барботаж орқали ўтиб тозаланади. Суюқ аммиак қаватидан ўтган азотводород аралашмаси 3-5% гача аммиакка тўйиниб, циркуляцион газ билан аралашади.


Азот водород аралашма ва циркуляцион газ конденсацион колоннани трубка қисмидан ўтиб, ташқи иссиқлик алмаштиргич (4) трубалари орасидан ўтади.
Бунда газ синтез колоннасидан чиқаётган газни иссиқлик ҳисобига 195 оС гача исийди.

Ташқи иссиқлик алмашгичдан (4) чиқаётган циркуляцион газ синтез колоннасига (2) кириб, синтез колоннаси девори ораси билан катализатор қутичасини ораси орқали пастдан юқорига қараб кўтарилади. Сўнг, газ ички иссиқлик алмаштиргичнинг трубалари орасига ўтади. Иссиқлик ҳисобига 400-450оС гача исийди, сўнг 4 каватли катализатордан ўтади ва аммиак синтези жараёни бўлади. Температураси 500-505оС таркибида 15% аммиак бўлган азотводород аралашма катализаторни 4 тала қаватидан ўтиб тепага, қараб кўтарилади ва ички иссиқлик алмашгични трубасини ичига киради.


Бунда газнинг температураси 3300С гача пасайиб синтез колоннасидан чиқади. Газ аралашма, таъминловчи сув иситкични (3) трубаси ичкариси орқали ўтиб температураси 2150С гача совийди. Сўнг газ, ташқи иссиқлик алмашгични (4) трубаси ичидан ўтаётиб 650С гача совийди. 600С дан 400С гача газ ҳаво совитгичда (5) совитилади (ушбу иссиқлик алмаштириш босқичи бирламчи конденсация узели ҳисобланади) бунда газ таркибидаги бир қисм аммиак конденсация ҳолатига ўтади. Конденсация бўлган аммиак сеператорда (15) ажратилади. Ўз таркибида 10-12 % аммиак бўлган аралашма, азотводород аралашмаси компрессорига (10) келади ва яна босими 320 10 Па гача сиқилади. Температураси 500С бўлган циркуляцион газ конденсацион колонна (8) аммиак парловчидан (9) ташкил топган икқиламчи конденсация системасига ўтади.
Газ конденсацион колоннани тепа қисмидан берилиб у иссиқлик алмашгичнитрубалариорасигаўтиб 180Сгача совийди, бусовиштрубаичидагигазтемпературасиҳисобигасовийди. Сўнгра газ аммиак парловчига кириб ундан юқори босимли U-симон трубага кириб - 5оС гача совийди, буэса аммиак парловчини трубалари орасидаги аммиак ҳисобга совийди. Совиган циркуляцион газ, аммиак парловчини трубалари ичидан чиқади. Конденсация бўлган аммиак конденсацион колоннани сепаратор қисмида газдан ажратилиб олинади. Шу ерни ўзида азотводород аралашма циркуляцион газ билан аралашади. Сўнг газ аралашма фарфор ҳалқали саватчадан ўтиб аммиак томчиларидан тозаланиб, конденсацион колоннани иссиқлик алмашгичини трубаси ичидан юқорига қараб кўтарилиб ушбу газ икки қисмга ажралади, бир қисм газташқи иссиқ алмашгичига йўналади, иккинчи қисми ҳам иккига ажратилади, бири газли иситкичда (1) (табиий газ билан иситилади) иситилиб синтез колоннасининг юқори қисмидан берилади, иккинчи қисм ЦГ синтез колоннасини пастки қисмидан берилади. Шундай қилиб циркуляцион цикл қайтарилади.
Суюқ аммиак бирламчи сепаратордан (6) сўнг температураси 400Сда магнитли фильтр (7) га ўтади, катализатор чангидан тозаланиб босими 20 10 Па гача дросселланади яъни (майдаланади) ва аммиак йиғгичга (13) га ўтади. Бу йиғгичда яна 20 10 Па босим остида конденсацион колоннадан чиқаётган суюқ аммиак ҳам қўшилади. Суюқ аммиакни юқори босимда 20 10 Па босимгача дросселланганда суюқ аммиак эриган Н2, N2, Ar, CH4 бўлади. Бу эса танк гази дейилади. Аммиак парлагичдан чиқаётган танк гази ва конденсацияланган аммиак сепараторга (15) ўтади ва бу ерда аммиак ажратилиб олиниб суюқ аммиак йиғгичга (13) йўналади.
Циркуляцион газ таркибида инерт газ миқдорини 14-18% ушлаб туриш учун, бирламчи конденсациядан кейин доимий продувка (пуфлагич) бор. Газ таркиби тахлил қилиниб, газ миқдори меъёрланиб турилади.
Янги азот-водородни аралашма компрессор (10) дан 300-320 атм. босимда ёғ ажратгич (5) га келиб, ундан дастлабки катализ минораси (9) га боради. Дастлабки катализ минораси (9) да азот-водород аралашмаси таркибидаги қолдиқ кислород углерод монооксиди, углерод диоксиди каталитик усул билан хром-никел катализаторида 200-250 0С ёки аммиак синтезида ишлатилган темир катализаторида 400 0С ҳароратда юқоридаги 28,20; 28,21 ва 28,22 даги гидридлаш реакциялари орқали метан гази ва сув буғлари ҳосил қилиб тозаланади.
Дастлабки катализ (9) минорасидан чиққан азот-водород аралашмаси кейинчалик сувли совитгич (2) га юборилади. У ерда сув буғлари суюқликка ўтказилади ва у сув ажратгич (8) да газ аралашмасидан ажратилади. Кислородли бирикмалардан тозаланган азот- водород аралашмаси қурилмада айланиб юрган азот-водород аралашмаси билан аммиакли буғлатгич (7) га кириш олдидан аралаштирилади.
Буғлатгич (7) да газ аралашмаси - 5 0С гача буғлатгич (7) нинг қувурлараро оралиғида суюқдан буғ ҳолига ўтаётган аммиак билан совутилади.
Бу ерда газ аралашмасидаги аммиак конденсацияланади.Сўнгра газ аралашмаси конденсацион минора (6) нинг пастки қисмига берилади; у ерда газ аралашмасидан суюқ аммиак ажратилади. Газ аралашмаси конденсацион минора (6) нинг сепаратор қисмидан ўтгAr, бу миноранинг иссиқлик алмашгичли қисми қувурли қисмига киради, бунга қарама - қарши бўлиб, тепадан қувурлараро оралиқдан ўтиб, буғлатгич (7) га келаётган газ аралашмсини совутади.
Конденсатция минораси (6) нинг тепа қисмида чиқиб кетаётган таркибида 2: 3 % аммиак бўлган бу циркуляция газ аралашмаси Қ 30 0С гача исиб, аммиак синтези минораси (1) га юборилади.
Бу циркуляция газ аралашмасининг асосий қисми аммиак синтези минораси (1) нинг катализатор қутиси ва минора корпусининг ички девори орасидаги айланма бўшлиқ орқали, кейинчалик эса, миноранинг пастги қисмида жойлашган иссиқлик алмашгичининг ташқи девори ва минора корпуси ички девори оралиғидаги айланма бўшлиқ орқали ўтади. Сўнгра циркуляция газ аралашмаси иссиқлик алмашгични қувурлараро оралиғига киради ва синтез минораси (1) нинг пастки қисмидан берилаётган Қ30% даги циркуляцион газ аралашмаси (байпас гази) билан аралашиб, катализатор қисмининг марказий қувури орқали тепага кўтарилиб, Фильде қувурлари ичида қисмига киради. Шундан сўнг газ аралашмаси ички ва ташқи Фильде қувурлари оралиғида пастдан юқорига кўтарилиб сўнг катализатор қисмига юборилади. У ерда азот ва водород
450 0С дан 300-320 атм. босимда реакцияга киришиб, аммиак ҳосил қилади. Катализатор қисмидан чиқаётган азот - водород - аммиакли газ аралашмаси таркибида 14-16 % аммиак бор бўлим синтез минорасининг иссиқлик - алмашгичлик қисмининг қувурли қисмига кириб, ўз иссиқлигини пастдан қувурлараро оралиқдан келаётган азот водород аралашмасига бериб, совиб, 1800С-2000С атрофида синтез минорасининг пастки қисмидан чиқиб кетади. Сўнгра бу газ аралашмаси конденсатор
(12) га юборилиб у ерда сув билан +35 0С гача совутилади ва бунинг натижасида газ қолдиғи аммиакнинг бир қисми конденсатланиб, суюқликка ўтади. Бу газ - суюқлик аралашмаси сепаратор (3) га юборилиб, аммиак синтези минорасида ҳосил бўлган аммиакнинг 60 % часи газдан ажратиб олиниб, омборхонага - танк (қалин деворли пўлатдан ясалган катта ҳажмдаги суюқ аммиак сақлагич) ларга юборилади. Натижада (яъни ҳажм торайиши билан кетадиган синтетик аммиак ҳосил ажратиш реакцияси содир ажратиши ва бир қисм аммиакли суюқ ҳолда циркуляция системадан омборхонага чиқазиб юборилиши) умумий газ аралашмасининг босими 280-275 атм. босимгача пасаяди. Шунинг учун, бу газ аралашмасини босимини яна 300-320 атм. га етказиш мақсадида сепаратор (3) чиқараётган циркуляцион газ аралашмаси мойланиб турадиган поршенли циркуляция компрессори (4) га юборилади. У ердан газ аралашмаси мат ажратгич (5) га, кейинчалик эса конденсация минораси (6) нинг қувурли оралиғига юборилади. Бу миқдордан чиққач циркуляция гази аралашмаси газига яъни азот - водород аралашмаси қўшилади ва цикл бошқатдан қайтарилади.
Янги газ аралашмасининг циркуляция газ аралашмасига қўшиш жойи қуйидаги мулоҳазаларни эътиборга олган ҳолда амалга оширилади. Агарда азот - водород аралашмаси юқори тозаликка эга бўлиб, яъни унинг таркибида намлик, инерт газлар ва заҳарли газлар аралашмалари йўқ бўлса, яъни циркуляцион газ аралашмаси суюқ азотда ювилиб, тозаланган бўлса янги газ аралашмасини синтез минорасининг бевосита пастки қисмига берилади. Агарда циркуляция газ аралашмаси таркибида юқоридаги аралашмалар бор бўлса, яъни газ аралашмаси мисаммиакли усул билан тозаланган бўлса, янги азот-водород гази аралашмаси азотда бирламчи ва икқиламчи аммиакли конденсациялаш аппаратлари оралиғига юбориш мумкиндир. Суюқ аммиак биринчи сеператор (3) ва конденсация минорасидан (6) кейин суюқ аммиак омборхонага юборилади. Буғлатгич (7) ҳосил бўлаётган аммиак буғлари сепараторга юборилиб, у ердан суюқланган ҳолга ўтказадиган совутиш қурилмасига ёки аммиакни хом ашё сифатида ишлатадиган цеҳларга аммониий селитраси, аммоний сульфати, ...) юборилади.
Циркулция гази таркибидан аммиак ажратиб олинаверган сарф, уни таркибида аксинча, инерт газ (аргон, крептон, гелий ва ҳоказолар) миқдори олиб келади. Бу эса умумий фойдали босими улушини камайтиради, бу эса аксинча энергия сарфини ва аммиак таннархини оширади. Шунинг учун, бир қисм циркуляция гази доимий равишда баланд мўри орқали атмосфера ҳавосига ташлаб юборилади - масалан мой алмаштиргич (11) дан сўнг юборилади.

    1. Download 181,27 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish