Амир Темур ва темурийлар даврида санъат ва маданият



Download 76 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi76 Kb.
#65493
Bog'liq
Амир Темур ва темурийлар даврида санъат ва маданият

Амир Темур ва темурийлар даврида санъат ва маданият


Post Views: 3 738
Мустақиллик йилларида юртимизда тарихни ёзма манбалар асосида тадқиқ этишга эътибор кучайди, аждодларимиз томонидан узоқ ўтмишда яратилган маданий-маънавий меросни ўрганиш ва тарғиб қилиш долзарб масалалар қаторига қўйилди. Илм-фан, маданият ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг унутилган номлари қайта тикланди. Моҳир саркарда, давлат арбоби, илм-фан, маданият ҳомийси бўлган Амир Темур ана шундай тарихий шахслардан биридир. Ҳазрат соҳибқирон марказлашган давлатга асос солди, уни ҳар томонлама мустаҳкамлаб, ривожлантириб, шон-шуҳратини бутун жаҳонга ёйди, буюк салтанатнинг ҳукмдори сифатида миллатлар ва ҳалқларни бирлаштирди. Унинг ҳукмдорлик йилларида маданият, илм-фан, меъморчилик, тасвирий санъат, мусиқа ва шеърият юксак чўққига кўтарилди. Бир сўз билан айтганда, темурийлар даври ренесансига асос солинди.
Ўзбекистон президенти И.А. Каримов темурийлар тарихи давлат музейининг очилиши маросимида шундай деган эди: «Кимки ўзбек номини, ўзбек миллатининг куч-қудратини, адолатпарварлигини, чексиз имкониятларини, унинг умумбашарият ривожига қўшган ҳиссасини, шу асосда келажакка ишончини англамоқчи бўлса, Амир Темур сиймосини эслаши керак!» (Каримов И.А. Амир Темур тарихи ҳақида сўз. – Б. 27.).
Президентимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида шундай дейилади “… буюк боболаримизнинг маънавий олами хусусида фикр юритилганда, Соҳибқирон Амир Темур ҳақида алоҳида тўхталишимиз табиийдир. Чунки тенгсиз азму шижоат, мардлик ва донишмандлик рамзи бўлган бу мумтоз сиймо буюк салтанат барпо этиб, давлатчилик борасида ўзидан ҳам амалий, ҳам назарий мерос қолдирди, илму фан, маданият, бунёдкорлик, дин ва маънавият ривожига кенг йўл очди.”
Соҳибқирон Амир Темур ҳазратлари – миллатимизнинг суянган тоғларидан бири, халқимизнинг абадий фахри ва ғуруридир.
Ул зот Туронзаминни мўғуллар истилоси асоратидан озод этди, мамлакат ва халқ дахлсизлигини, тинчлигини ва осойишталигини, ободлик ва фаровонликда ривожланишини тўлиқ ва ишончли кафолатлай оладиган марказлашган қудратли давлатни вужудга келтирди, унинг амру иродаси остида бу ерда ҳаёт ҳар тарафлама гуллаб-яшнади. Туронзамин Амир Темур даврида Буюк Ипак йўлининг қайноқ, гавжум, файзли-баракали гўшалардан бирига айланди.
Амир Темур ва темурийлар даврида яшаган муаррихлар Шарафиддин Али Яздий, Низомиддин Шомий, Мирхонд, Ибн Арабшоҳ, Муиниддин Натаний ва бошқа қатор муаллифларнинг аксарияти ўша даврда яшаганликлари учун бўлиб ўтган воқеа ва ҳодисаларни унинг бевосита ҳамда билвосита шоҳидлари сифатида жонли ва ишончли тарзда баён қилинган.
XV – асрда яшаган таниқли араб тарихнавислари, жумладан: Ибн Холдун, Ибн Дуқмоқ, Ас-Суютий, Ал-Қалқашандий, Ас-Саҳовий, Баҳриддин ал-Айний, Ибн-Ийос, Ибн Тағриберди, Ибн Ҳажар ал-Асқалоний, ал-Мақризий ва бошқалар ўз тарихий асарларида Амир Темурга, айниқса унинг шахсига, Ироқ, Шомга қилган ҳарбий юришлари, дипломатик алоқалар ҳақида кўпдан-кўп қимматли маълумотларни келтирилган.
Темурийлар даври томоша санъатлари, байрамлари тўғрисида маълумотлар ва умумлашмалар кўплаб сақланиб қолган. Шу маънода Зайниддин Восифийнинг “Бадоеъ ул-вақое”, Хондамирнинг “Макорим ул-аҳлоқ”, Захириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома”, Хасанхўжа Нисорийнинг “Музаккири аҳбоб” каби асарлари қимматлидир. Айниқса, анъанавий театр, рақс ва цирк бўйича маълумотлар умумлашма фикрлар ва мўъжаз тадқиқотлар Алишер Навоийнинг бутун ижоди бўйлаб сочилган. Шунингдек, Абу Наср Фаробий, Абу Абдуллоҳ Хоразмий, Абу Али ибн Сино, Абдураҳмон Жомий, Дарвеш Али Чангий ва бошқаларнинг мусиқа саънатига оид рисолаларда рақс ритми ва усуллари ҳақида маълумотлар, илмий мушоҳадалар учрайди.
Ҳозирча, биргина Ҳусайн Воиз Кошифийнинг “Футувватномаи султоний ёҳуд жавонмардлик тариқати” рисоласида ўйин ва томошаларнинг айрим тоифалари хусусида фикр юритилади.
Шунингдек, ўтмишда анъанавий театр, қўғирчоқбозлик, рақс, халқ цирки, қўшиқчиликнинг барча шакллари, турлари “Томоша” деган биргина истилоҳ билан ифодаланган. Асли арабча бу сўз “Қараш, кўздан кечириш” деган маъноларни англатади. Аммо Марказий Осиё минтақасида унинг маъно доираси жуда кенг бўлиб, кўпчиликка мўлжалланган ҳамда кўрувчи ва тингловчини қувонтирадиган ёки қайғуртирадиган, баъзан ҳатто жумбушга соладиган ижролар, майдон маъракалари, маросимлар билан боғлиқ намойишлар ва ўйинлар – барчаси “Томоша” деб юритилган. Туркийчада “Ўйин” атамаси ҳам ишлатилган. Бироқ унинг қўллаш доираси ҳаддан ташқари жуда кенг бўлиб, эрмак машғулотлар, бадантарбия ва спортга алоқадор соҳаларни ҳам ўз ичига олган.
Руи Гонсалес де Клавихо бошлиқ гуруҳнинг Амир Темур ҳузурига элчилик саёҳати жуда узоқ, хавф-хатар ва машаққатлар билан тўла сафар бўлди. Шуни ҳам айтиш керакки, ўшанда Клавихо билан бирга Бобил (Миср) ва Туркия султонининг элчилари ҳам Самарқандга келгандилар.
Клавихонинг элчилик вақтларида, яъни 1403-1406 йиллар мобайнида Амир Темур кўл остидаги мамлакат ва шаҳарларнинг умумий аҳволи, аҳолининг кун кечириши, Темур ва яқинлари ташаббуси билан барпо этилган бинолар: қасрлар, масжидлар, мадрасалар, хонақоҳлар, савдо расталари, дўконлар, устахоналар; темурийлар давлатининг Хитой, Ҳиндистон, Олтин Ўрда, Мўғилистон ва бошқа мамлакатлар билан булган савдо – сотиқ ва маданий алоқалари; Амир Темур саройида амалда бўлган тартиб – қоидалар ва ниҳоят Амир Темурнинг хотинлари ҳамда уларнинг мамлакат ижтимоий – сиёсий ҳаётида тутган ўрни ҳақида эътиборга молик маълумотлар келтирилган.
Шу аснода, санъат ва маданият жабҳалари ҳам ривожланиб борди.
Самарқанд салтанатини ўз кўзи билан кўрган испан элчиси Руи Гонсалес де Клавихонинг ёзишича, Амир Темур “Қайси бир мамлакатни забт этган ва бўйсунтирган бўлса, уларнинг ҳаммасидан одамлар, Самарқанд ва унинг атрофидаги ерларга жойлаштирди. Шоҳ ҳар хил ҳунармадларни йиғишга, айниқса, кўп ҳаракат қилди”.
Ибн Арабшоҳ, Низомиддин Шомий, Шарафиддин Али Яздий ва бошқа олимлар ҳам шуни қайд этишади. Миср, Шом, Рўм, Озарбойжон, Эрон, Хоразм, Ҳиндистон ва кўплаб бошқа юртлардан минглаб ҳунармандлар кўчириб келтирилган ва ҳаммаси иш билан таъминланган. “Шоҳ, – деб ёзади Клавихо, – турли томондан Самарқандга келтирилган ҳар хил тоифадаги эркак ва аёлларнинг ҳаммаси, айтишларича, бир юз эллик мингдан ошиқ бўлган. Булар орасида турк, араб ва бошқа элатлар, арман христианлари, юнон католиклари, насронийлар, якобитлар ва юзи билан ўтга топинувчи ўзига хос масҳабга эга бўлган кишилар ҳам бор эди” (Клавихонинг “Самарқандга – Амир Темур саройига саёҳат кундалиги” асаридан). Олиб келинган халойиқ ҳайратланарли даражада кўп эдики, шаҳарга, кўча ва майдонларга, қишлоқларга, ҳатто шаҳар ташқарисидаги дарахтлар остига, ғорларга ҳам одам сиғмай кетган эди. Амир Темур уларни бир – биридан ажратмасдан, қавми ва оиласи билан бирга жамоа – жамоа жойлаштирган, зарур шарт – шароит яратиб берган, чунки янги жойда ўз ҳунарларини йўлга қўйишлари, маҳорат ва билимларини намоён қилишлари учун улар ётсирамаслиги, маҳкам ўрнашиб олишлари керак эди. Самарқанд атрофида Дамашқ, Миср, Боғдод, Султония, Шероз номли қишлоқларнинг пайдо бўлишини шу билан изоҳлаш мумкин. Бундай қишлоқлар Шаҳрисабз, Қарши, Бухоро атрофларида ҳам юзага келган. XIV аср охирларидаёқ қурилишда бирга ишлаган маҳаллий ва келгинди меъморлар, усталар ўртасида ўзаро таъсир ва ўзига хос ижодий амалий бирдамлик юзага келган. Мусиқа, рақс, томоша санъатларида бундай бирдамлик ва уйғунлик бирмунча кечроқ пайдо бўлган, деб ўйлаймиз. XV аср бошларидаёқ умумий бадиий мактаблар шаклланган. Натижада наинки меъморчилик, наққошлик, ўймакорлик ва бошқа қатор ҳунарларда, балки мусаввирчилик, мусиқа, рақс, томоша санъатларида ҳам кескин юксалишлар юз берди. Буни аксар олимлар уйғониш даври, темурийлар ренессанси деб атайдилар.
Шарофиддин Али Яздий “Зафарнома” муқаддимасида Чингизхон билан Амир Темур ўртасидадаги фарққа тўхталиб шундай ёзади: “Чингизхон қайси шаҳар ва вилоятниким босиб олган бўлса, на ул жойдан асар қолди-ю, на улусидан хабар…. Ҳазрат соҳибқироннинг бахтиёр замонида фатҳ этилган жойларда эса, низочилар ва душманларнинг ихтиёридан бутунлай чиқди ва …. аҳволи олдингидан ҳам анча яхшироқ ва ободроқ. Халқи эса тинч ва ҳурсанд бўлди…”
Хўш, Амир Темур ҳаётида санъат, жумладан ўйин ва томошалар, янада кенгроқ олганда, маросим ва байрамларнинг ўрни қандай бўлган? Аввало шу саволга жавоб берайлик.
Амир Темур болалиги кўпгина манбаларда афсонавий йўсинда келтирилган. Менинг назаримда, Темур отаси – барлос насабининг сардорларидан бўлмиш Тарағай Баҳодирнинг паноҳида ўша замонларда аслзодаларга хос ақлий ва жисмоний тарбиянинг барча турларидан баҳра олган, ҳам ақлан, ҳам жисмонан чиниқиб борган. Тили чиқиб, ақлини танигандан бошлаб то ўн икки ёшга тўлгунига қадар мактабда ўқиш, саводхон бўлиш билан бирга эртак, сўнг тарихий қисса ва ривоятлар тинглашни хуш кўрган, тенгқурлари билан ҳар хил ҳаракатли ўйинлар ўйнаган. Ўйинлари мураккаблашиб борган. От устида олишув, пойга, яккама – якка кураш, “Уриш – уриш” ўйинлари шулар жумласидандир. “Кўчада мен болалар билан ўйнардим, – деб ёзади Соҳибқирон ўзининг “Таржимаи ҳоли”да.- Болалар билан уруш-уруш ўйнаб, ўзимни амир этиб тайинлардим-да, ўйинни бошқарардим ва болаларнинг бир гуруҳини иккинчи гуруҳи билан уриштиришни машқ қилардим”.
Шарафиддин Али Яздий ҳам буни қуйидаги маснавий ларда тасдиқлайди:
Уруш бўлса-да иши унинг фақат,
Лекин нияти эди тож ила тахт.
Буюрмоқликка эди у тетик руҳ,
Ёнида болалар бир неча гуруҳ.
Бир бола сипоҳига эди амир,
Бошқаси тайинланган эди вазир.
Чўп ва қамишдан бир одам ясарди,
Ўзи ҳар томонга қараб чопарди.
Фаразда у бажармади фармонни
Деб, бошда сўроққа тутарди уни.
Кичиклар учун шул эрур, де жазо,
Катталар сўзидан чиқмасин асло.
Жиддийга ўхшарди ўйини унинг,
Ўйинда банд бахтиёрлиги унинг.
Мулло Салоҳиддин Тошкандий нинг “Темурнома” китобида ҳам “Уруш-уруш” ўйини қайд этилади, шу билан бирга Амир Темурнинг болалигидан жисмонан кучли бўлиб ўсгани, мардлиги мисоллар билан ёритилади. Соҳибқирон баҳслашиб, қассобнинг сихлик қанорасини (кундасини) бир бармоғи-ла отиб юборган, бир қўли билан юк тўла аробани кўтариб ташлаган, аждарнинг бошини тиши билан тишлаб узиб юборган, қирқ киши тортадиган қовғани (мешни) қудуқдан қирқ мартта ёлғиз ўзи тортиб чиқарган. Унинг тарбиясига ҳисса қўшган Амир Чоку, кейинчалик унга вазир этиб тайинланган Мирза Сайфиддин, қабиладошлар, тенгдошлар Амир Темурнинг бундай ғайри-табиий куч намойишига гувоҳ бўлиб, томоша қилиб турганлар.
Амир Темурнинг таржимаи ҳол шаклида ёзилган “Зафар йўли”да келтиришича, “Ўн икки ёшга тўлганимда, – деб ёзади Соҳибқирон, – болаларча ўйинлардан орланадиган бўлдим”, Амир Темур энди от миниш, чавандозлик машқларига, ов қилишга меҳр қўя бошлайди. “Ўн беш ёшга тўлганимда от миниб овчилик қилишни жуда севиб қолдим ва бу ишда маҳоратим камолга етди” – деб таъкидлайди у. Аммо шунда ҳам “Уриш-уриш” ўйнидан воз кечмаган. Фақат энди ўйин илгаридай чўп от билан эмас, ҳақиқий отлар билан жиддий йўсинда олиб борилган. Бу тўғрисида “Таржимаи ҳол”да шундай маълумот бор: “Йигирма ёшга тўлганимда тенгдошларим билан тез-тез уруш машқларини ўтказиб турдим: бунда уларни икки гуруҳга бўлиб, бирини иккинчиси билан жанг қилишини машқ қилдим”. Шу тарзда оддий эрмак ўйин ҳақиқий жанговор машққа айланди.
Амир Темур ва темурийлар давлатида турли байрамлар, сайиллар, томошалар ўтказилиб келинганлиги тўғрисида кўпгина илмий маълумотлар бор. Маъракаларда ҳар тоифа ижрочилар алоҳида – алоҳида тарабхона ва хосхона санъаткорларнинг аралаш гуруҳлари ўз маҳоратларини намойиш этишган бўлса, театрлашган сайиллар ва намойишларда минглаб ҳар хил ижрочилар қатнашган ва ўзаро беллашган.
Амир Темур Мовароуннаҳрда илгаритдан мавжуд анъаналарни давом эттирган ҳолда, ўзининг ҳар бир ғалабасини байрам, тўй билан нишонлаган. Ҳар бир азиз меҳмонни зиёфат ва базм билан сийлаган. Оилавий маросимларни ҳам созанда, хонанда ва раққосу-раққоссаларсиз, умуман олганда ўйинчиларнинг катта-катта гуруҳларини жалб этган холда ўтказишни ёқтирган. Унинг даврида ҳалқ байрамлари жуда ҳам кенг кўламда нишонланганлигини тарихий манбалардан топишимиз мумкин.
Хос базмларда мақом куйлари чалинган. Бу куйларга раққос ва раққосалар хиром этган, масхара ва муқаллидлар кулдирган, байрамларда катта майдон ва маъракаларга яраша томошалар кўрсатилган. Майдон томошалари орасида от билан бажариладиган пойга, улоқ чопиш (Кўпкари), отдан ағдариш, чавгон, қабоқ ўйин кабилар, ҳаққоний куч синови ҳисобланмиш кураш (Гуштирлик), қилич, найза, гурзи ва бошқа жанговар қурол ва аслаҳалар билан ўтадиган беллашувлар, шунингдек, қўчқор, хўроз уриштириш каби қадимий ўйин ва мусобақалар етакчилик қилган.
Томошабинлар ўта фаол бўлишган: ҳар гуруҳ, жамоа ёки уруғ майдонда куч ёки бўлмаса моҳирлигини, маҳоратлилигини синаётган вакилини (ёки ўргатилган оти, хўроз ёҳуд қўчқорини) қувватлаб, тарафини олиб, руҳлантириб турган. Бутун ўйин ёки томоша жараёнини у билан бирга кечирган, ютуғидан қувонган, мағлубиятидан ачинган. Иштирокчи ва томошабинлар жуда танти бўлишган, ғолибларни тан олиб, тетик руҳ, янги йиғинларга умид бағишлашган ва шу тариқа майдонни тарк этишган.
Шарафиддин Али Яздий “Зафарнома” асарида Амир Темур салтанатидаги кўплаб тўйлар ҳақида маълумотлар берилади. Бу тўйлар асосан 3 хил кўринишда кўришимиз мумкин.
1. Амир Темур ҳаёти билан боғлиқ тўйлар.
2. Амир Темур фарзандлари ва набиралари ҳаёти билан боғлиқ маросимлар.
3. Давлат ва дин ишлари билан боғлиқ байрамлар.
Амир Темурнинг тўлиқ исми: Амир Темур Кўрагоний ибн Амир Тарағай ибн Амир Барлук бўлган. Амир Темурнинг онаси Такинахотун бухоролик машҳур фақиҳ Убайдулла ибн Маъсуднинг авлоди. Отаси Амир Тарағай барлос уруғиниг оқсоқолларидан бўлган. Амир Темур 35 йил давомида мамлакатни бошқарди. Кўпдан-кўп ҳарбий юришлар ва жангу жадалларни амалга оширди. Кўп мамлакатларни забт этди. Оқибатда Ҳиндистон ҳамда Хитойдан Қора денгизга қадар ва Орол денгизидан Форс қўлтиғига қадар бўлган ҳудудни қамраб олган улкан салтанатни вужудга келтирди. Бундан ташқари, Кичик Осиё, Сурия, Миср ва Қуйи Волга, Дон бўйлари, Балхаш кўли ва Или дарёси, Шимолий Ҳиндистонгача бўлган мамлакатларни ўзига бўйсундирди.
Download 76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish