Амир темур ва мусиқА



Download 169,59 Kb.
Pdf ko'rish
Sana29.03.2022
Hajmi169,59 Kb.
#515636
Bog'liq
Амир Темур ва мусика Оқилхон Иброҳимов



АМИР ТЕМУР ВА МУСИҚА
Буюк давлат асосчиси, бунёдкорлик бобида улуғ ишларни амалга 
оширган, адолат мезони ила халқ ва юрт фаровонлиги йўлида шижоат 
кўрсатган Соҳибқирон Амир Темур бобомиз ўзининг ўткир зеҳни, илмга 
зукколиги ва санъатсеварлиги, қолаверса, замонасининг олиму фузало, 
меъмору ҳунарманд, шоиру санъаткорларига меҳр-мурувватлилиги билан 
ҳам донг таратган эди. Улуғ Соҳибқироннинг шу каби гўзал фазилатлари ҳам 
боис бу даврга келиб диёримизда шаҳарсозлик ва меъморлик, амалий ва 
тасвирий санъат, мумтоз адабиёт ва мусиқа кенг кўламда равнақ топиши 
учун кенг имкониятлар яратилди, десак муболаға бўлмайди.
Нозик дид соҳиби Амир Темур шахсида ҳақиқий ижодкорлик жавҳари 
мужассам бўлганлигини, жумладан, Соҳибқироннинг мусиқага бўлган 
муносабатидан ҳам англаб олиш мумкин. Ёзма манбалардан маълум 
бўлишича, буюк бобокалонимиз мусиқани теран идрок эта олган ҳамда асл 
мусиқачилар қадрини билган ва уларни мудом эъзозлаган.
Буни, масалан, Салоҳиддин Тошкандийнинг “Темурнома”сида 
келтирилган қуйидаги лавҳада кўриш мумкин: “Ҳиндустон вилоятини 
олгандин кейин... Амир Соҳибқирон аҳли Ҳиндустонни машшоқ, 
нағмасозларини чақириб айдиларки, ман эшитиб эрдим, улуғлардин бу 
вилоятларда яхши машшоқлар бор деб. Андин кейин машшоқлар «хўб, 
бажонидил, тақсир», деб келиб, мақомини қила бошлади. Машшоқлар ичра 
кўзи кўр бир нағмачи бор эрди. Амир Соҳибқиронға кўб манзур бўлди. Ул 
кўр Амир олдида доим нағма чаладиган бўлди. Бир кун Амир Соҳибқирон 
нағмачи кўрдин “отинг нима?”– деб сўрадилар. Нағмачи “отим Давлат” деб 
жавоб берди. Амир Соҳибқирон айдилар: “давлатни кўзи кўр бўлурму?”. 
Нағмачи айди, “давлат кўр бўлмаса, оқсоқ қошиға келурму?”. Бу сўз 
Соҳибқиронға маъқул бўлуб, анга кўб инъом ва сийлов бердилар”.
1
1
Тошкандий
Салоҳиддин.
Темурнома 
(нашрга тайёрловчи, сўзбоши ва луғат муаллифи Поён 
Равшанов, муҳаррир Чори Аваз).– Тошкент,”Чўлпон”, 1990, 163-164 бетлар.



Амир Темур иштирок этган сарой зиёфатлари, тўй маросимлари ва 
бошқа тантанали байрамларда турли ўлкаларнинг мусиқачилари ҳам ўз 
санъатларини намойиш этишлари одат тусини олган эди. Соҳибқирон амри 
билан ёзилган Низомиддин Шомийнинг (?–1412) “Зафарнома”сида қайд 
қилинишича, “Оламнинг турли тарафидан йиғилган тиллари ва кийимлари 
бир-бирларидан фарқли ҳар қайси мамлакат созандалари, ҳар бир иқлимнинг 
санъат аҳлларию ҳунар соҳиблари гуруҳ-гуруҳ бўлишиб ҳар диёрнинг ўзида 
расм ва одат қилинган зеб-зийнат буюмлари, тақинчоқлари, кийим-кечак ва 
матолари билан ясаниб, ўзларига оро бердилар. Хушнағма созандалар ва 
хушовоз хонандалар форс тариқасида, ажам тартибида, араб қоидасида, турк 
йўсинида, мўғул аёлғусида, хитой русумида, олтой услубида соз чалмоқ, 
ашула айтмоқ ва оҳанг боғламоқ ила машғул эдилар”.

Шуни таъкидлаш керакки, мусиқанинг ижтимоий аҳамияти юксалган,
унинг жанрлари ортган ҳамда хилма-хил ижрочилик шакллари юзага келган 
Амир Темур ва Темурийлар даври жаҳон маданияти тарихида юқори 
баҳоланади. Бизгача бебаҳо мерос етиб келган китобий мўъжаз тасвирлар ва 
тарихий ёзма манбалар эса бу фикрлар асосли эканлигини тасдиқлайди.
Хусусан, XV-XVII асрларга оид Ҳирот, Бухоро ва Самарқанд миниатюра 
мактаблари вакилларининг китобий мўъжаз тасвирлари асосида ансамбль 
ижрочилиги билан боғлиқ муайян вазият ва жойлар ҳамда ўша даврларда 
ижро этилган мусиқа жанрлари ҳақида ҳам маълум тасаввур ҳосил қилиш 
мумкин.
Масалан, карнай, ноғора ва довуллар ҳарбий юришлар, жанглар, ов 
жараёнлари, шунингдек, халқ сайллари, оммавий маросим ва байрам 
тантаналарида чалинган бўлса, танбур, рубоб, ғижжак, уд, най, чанг-арфа 
каби чолғуларнинг нозик ноласи саройлардаги зиёфатларда, ошиқларнинг 
хонақоҳлардаги нафис йиғинларида, киборлар мажлисларида, дўстлар 
2
Шомий Низомиддин. Зафарнома. – Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат 
нашриёти. 1996, 393 бет



даврасида янграган.
3
Хуллас, шу каби миниатюралар асосида ҳарб 
мусиқасини ов мусиқасидан, чўпон куйини тўй мусиқасидан, мақом садосини 
зикру самоъдан фарқлаш мумкин. 
Шу ўринда сарой мумтоз мусиқасининг шаклланиши, айниқса, ўша 
давр Шарқ мусулмон оламида машҳур бўла бошлаган “Ўн икки мақом” 
тизимининг Амир Темур асос солган буюк давлат пойтахти – Самарқанд 
сарой мусиқа амалиётига расмий жорий этилиш жараёнлари алоҳида 
диққатга сазовордир. Зеро, бу илмий-ижодий вазифани ҳаётга татбиқ 
этишнинг қатор мураккаб жиҳатлари ва хусусиятилари мавжуд бўлган. 
Жумладан, юксак ғоялар билан йўғрилган “Ўн икки мақом” тизими илк бор 
аллома Сафиуддин Урмавий (тах. 1215-1294 й.) томонидан адвор (доиралар, 
даврлар) илми тарзида Бағдодда тасниф этилган бўлиб, унда аксарият Шарқ 
халқлари ижоди ва касбий мусиқа жабҳаларида юзага келган мусиқий 
қадриятлар тизимлаштирилган эди.
Бу тизимни жойларда амалий қўллаш учун эса миллий мусиқа 
хазинасида жамланган куй-оҳанг ва ритмик усул бойликларини математик 
методлар асосида адвор ҳолига келтириш, шунингдек, уларнинг сифат 
(мукаммал, номукаммал ва ҳ.к.) даражаларини илмий аниқлаш ва шу асосда 
мусиқий тизимдаги (маълум ғоя ифодасига мувофиқ) тартиб ўринларини 
белгилаш талаб этилган. Зеро, мутахассисларга яхши маълумки, мақом бу, 
энг аввало, юксак илм, сўнгра шу асосдаги ижодий меҳнат (бастакорлик) 
маҳсулидир.
Табиийки, ижодий ва ижровий амалиётлар учун пойдевор янглиғ 
зарур бу каби илмий масалаларнинг ишланмалари (ечими) мусиқашунос 
олимлар зиммасида бўлган. Аммо ўша даврда бу соҳа олимларининг энг 
юқори малакали устодлари, асосан, хорижий мусулмон мамлакатларида 
истиқомат қилишар эди.
3
Миниатюры к поэмам Алишера Навои// Автор-составитель Хамид Сулейман. – Ташкент, 
1970; Миниатюры к поэмам Алишера Навои // Составители Хамид Сулейман, Фазила 
Сулаймонова. – Ташкент., Фан, 1982;. Миниатюры к Бабурнаме. Составитель альбома и 
автор предисловие Хамид Сулейман. – Ташкент., “Фан”, 1970
.


Тарихдан маълумки, Соҳибқирон пойтахт Самарқандни жаҳондаги 
энг кўркам ва маданий ривожланган шаҳарга айлантиришга мудом интилган 
ва шу мақсадда ўзга юртлик машҳур ҳунарманд уста, олим, шоир ва улуғ 
санаъаткорларни Самарқандда фаолият юритишлари учун жамлаган. Шу 
жумладан, Соҳибқироннинг бевосита сайъ-ҳаракатлари ила мақом илмининг 
беназир устозлари ҳам турли мамлакатлардан бизнинг юртимизга 
келтирилган эди. 
Алалхусус, манбаларда қайд қилинишича, 1393 йили улуғ бобомиз 
Бағдодни забт этгач, бу ерда фаолият кўрсатаётган яхши ҳунарманд 
кишилари қаторида замонасининг тенгсиз хушовоз ҳофизи ва машшоқи, 
мақомшунос олими ва юксак салоҳиятли ижодкори Абдулқодир Мароғий 
(Хожа Абдулқодир ибн Ғоибий Ҳофиз ал-Мароғий, 1353-1435) истеъдодига 
алоҳида эътиборини қаратган: “Ва Хожа Абдулқодирим, мусиқий илмида 
оламда машҳур ва нодир-ул аср эрди, ани тақи Самарқанд йибарди”.
4
Муаррих Ибн Арабшоҳнинг “Темур тарихида тақдир ажойиботлари” номли 
китобида қайд этилишича, Самарқандга юборилганлар қаторида Абдулқодир 
Мароғий билан бирга “унинг ўғли Сафиуддин, куёви Насрийин, Қутб ал-
Моусилий, Ардашер ал-Чангий ва бошқалар” ҳам бўлган. 

Бу ерда яна эътиборлиси шундаки, пойтахтда тўпланган олим ва устоз 
санъаткорларнинг илмий-ижодий фаолият кўрсатишлари учун зарур шарт-
шароитлар ҳам яратиб берилган эди. Инчунин, дастлаб Соҳибқирон саройи, 
кейинчалик эса Мироншоҳ,
6
Шоҳрух Мирзо, 
7
Халил Султон
8
каби Темурий 
ҳукмдорлар саройининг беназир мусиқачиси бўлган Абдулқодир Мароғий 
ана шундай шароит ва имкониятлар ўлароқ ўзининг мусиқа илмида ҳозирга 
қадар машҳур “Мақосидул-алҳон” (“Куйларнинг ўрни”) ва “Жамиъул-алҳон” 
4
Шарафуддин Али Яздий. Зафарнома. – Тошкент, «Шарқ» нашриёт-матбаа концернининг бош 
таҳририяти, 1997 йил, 159 бет. 
5
Ибн Арабшоҳ. Амир Темур тарихи. (Темур тарихида тақдир ажойиботлари). Тошкент, 
“Меҳнат”,1992 й., 86-87 бетлар. 
6
Мироншоҳ (Жалолиддин Амираншоҳ, 1366-1408) – Хуросон, Эрон ва Ироқ ҳукмдори, 
Соҳибқирон Амир Темурнинг учинчи ўғли.
7
Шоҳрух (Абу Наср Шоҳрух Баҳодир султон, 1377 - 1447) – Темурийлар ҳукмдори, Соҳибқирон 
Амир Темурнинг тўртинчи ўғли. 
8
Халил Султон (1384 - 1411) – Мовароуннаҳр ҳукмдори (1405-1409), Мироншоҳнинг ўғли



(“Куйлар тўплами”) номли шоҳ асарларини бизнинг диёримизда яратгани 
бежиз бўлмаса керак.
9
Шунингдек, мантиқий мулоҳазаларга кўра, Абдулқодир Мароғий
бошчилигидаги бир гуруҳ олим ва санъаткорлар “Ўн икки мақом” 
тизимининг ўлкамиздаги илк мумтоз кўринишини айнан Соҳибқирон Амир 
Темур саройида юзага келтирган эдилар. Профессор Абдурауф Фитратнинг 
“Ўзбек классик мусиқаси ва унинг тарихи” рисоласида қайд этилган 
қуйидаги сатрлар ҳам шунга ишора этади: “Темурнинг буйруғи билан ҳар 
томондан келтирилган ихтисосчи олимларнинг ғайратлари билан бу санъат 
(яъни “Ўн икки мақом” – О.И) бирдан жонланди, оёққа босди. Ислом 
шарқининг ҳар томонидан келтирилган чолғучилар бизнинг бу кунги классик 
мусиқамизнинг юксалишига, кўтарилишига хизмат қилдилар. Оз замонда 
ерлилардан улуғ мусиқийшунослар етишдилар”
.
10
Мумтоз мақомларнинг буюк давлат саройида расмий тус олиши 
ҳамда кейинчалик Темурийлар даврида тадрижий ривож топишида, 
назаримизда, бу санъатнинг буюк давлат мафкурасига мувофиқлиги масаласи 
ҳам муҳим ўрин тутган. Маълумки, Амир Соҳибқирон ва Темурийлар 
даврида тасаввуф таълимоти алоҳида нуфузга эга бўлган ва, маълум 
даражада, расмий мафкура билан туташиб кетган эди.
Буни, масалан, Амир Темур томонидан шайхул машойихларга 
кўрсатилган алоҳида иззат-икром намуналарида ҳам кўриш мумкин. Хусусан, 
улуғ Соҳибқирон Хожа Аҳмад Яссавий ҳазратларига чуқур эҳтиром 
билдириб, 
Туркистонда 
“Аҳмад 
Яссавий” 
меъморий 
обидасини 
(мақбарасини) қурдирган, шунингдек, мўътабар шайхул-машойихлардан 
9
Абдулқодир Мароғийнинг илмий ва ижодий фаолияти ҳақида қуйидаги адабиётларга қаранг: 
Агаева Сурая Хусров кызы. Абдулгадир Мараги и его музыкально-теоретическое наследие (XIV-
XV 
вв.): дис. канд. искусствоведения. Баку -М.:Научно-исследовательский институт 
искусствознания, 1979. - 138 с.; Агаева С. Из истории музыкальной культуры Азербайджана. 
Абдулгадир Мараги.// Музыка народов Азии и Африки. Вып. 3.– М., Сов. композитор, 1980, с. 
243-260; Шодмонов Нафас. Хожа Абдулқодир Мароғий.– Тошкент, Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва 
санъат нашриёти, 2000.
10
Фитрат “Ўзбек классик мусиқаси ва унинг тарихи”.–Тошкент, “Фан”, 1993, 39-40 бетлар. 


Зайниддин Тойбодий, Шамсиддин Кулол ва Саййид Баракаларни ўзининг 
пирлари деб тан олган ва уларга чуқур эҳтиром билан муносабатда бўлган.
11
Бинобарин, шу ҳолатлар боис халқ орасида кенг ёйила бошлаган 
сўфиёна ғояларни сарой муҳити ва у билан боғлиқ шеърият, меъморчилик, 
амалий ва тасвирий санъатлар билан бирга мумтоз мусиқада ҳам ўзига хос 
ифодалаш имкониятлари мавжуд бўлган. Хуллас, шу ва юқорида қайд 
этилган омиллар асосида “Ўн икки мақом” тизими кўплаб олим ва касбий 
мусиқачи устозларнинг ўтмиш ва ўз замонаси мусиқа бойликларини ўша 
давр мумтоз талаблари ва илғор ғояларига мувофиқ бадиий яхлит тизим 
ҳолига 
келтириш 
устида 
самарали 
олиб 
борган 
илмий-ижодий 
изланишларининг натижасида юзага келган ҳамда буюк давлатнинг устувор 
маънавий-мафкуравий тизимлари қаторида сарой маданиятидан муносиб 
ўрин олган эди.
Таъкид жоизки, “Ўн икки мақом тизими”нинг Туркистон заминидаги 
қарийб тўрт асрдан зиёд ривожи давомида мақомотнинг янги турларига асос 
солинди. Жумладан, XVIII аср ўрталарига келиб Бухоро сарой маданиятида 
“Шашмақом” туркуми узил-кесил шаклланди, XIX асрнинг биринчи 
чорагида эса Хива хонлиги сарой маданияти муҳитида “Хоразм мақомлари 
(Шашмақоми)” қарор топди. Шунингдек, Қўқон хонлиги даврида Тошкент ва 
Фарғона водийсининг йирик шаҳарлари – Қўқон, Андижон, Фарғона, 
Наманган, Хўжанд, Қува, Ўш ҳамда Чимкент бўйлаб ёйилган “Фарғона-
Тошкент мақом йўллари” ҳам юзага келди.
Шу аснода “Ўн икки мақом” кейинги даврларда юзага келган янги 
мақом тизимларига ўзига хос пойдевор бўлган эди. Албатта, бу ўринда 
Фитрат 
таъбирида 
келган 
“ерлилардан 
етишиб 
чиққан 
улуғ 
мусиқийшунослар”нинг ҳам хизматлари катта бўлган. Лекин шу билан 
бирга, бу бебаҳо мусиқий бойликларнинг бунёд этилишида улуғ Соҳибқирон 
11
Ибн Арабшоҳнинг таъкидига кўра: «Темур доимо: - «Салтанатдан эришган жамийки нарсам ва 
мустаҳкам маконларни фатҳ қилишим – булар ҳаммаси Шайх Шамсуддин ал-Фоҳурийнинг дуоси, 
Шайх Зайнуддин ал-Хавофийнинг ҳиммати туфайли ва барча топган баракатларим эса фақат 
Саййид Барака ёрдамида бўлган», - деяр эди» . Қаранг: Ибн Арабшоҳ. Амир Темур тарихи. 1 
китоб, –Тошкент, “Меҳнат”, 73 бет.


Амир Темур бобомиз томонидан ўз вақтида бу санъатга “Ўн икки мақом” 
тимсолида берилган катта эътибор ва кўрсатилган зарур амалий сайъ-
ҳаракатлар – улкан иш дебочасида қўйилган тамал тоши янглиғ бениҳоя 
аҳамиятли бўлгани ҳам шак-шубҳасиздир. Буни биз, бугунги ва келгуси 
авлодлар, миннатдорлик туйғуси ила асло унутмаслигимиз керак. 
 
 
Оқилхон Иброҳимов 

Download 169,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish