Амир Темур (1336-1405)



Download 64 Kb.
bet3/3
Sana14.04.2022
Hajmi64 Kb.
#551218
1   2   3
Bog'liq
Амир Темур

Лянглэ шундай ёзади:
“Темур олимларга серилтифот эди. Билимдонлиги билан бир қаторда софдил -лигини кўрган кишиларга ишонч билдирарди. У тарихчилар, файласуфлар, шунингдек, илм- фан, идора ва бошқа ишларда истеъдодли бўлган барча кишилар билан суҳбатлашиш учун кўпинча тахтдан тушиб, уларнинг ёнига келарди. Чунки Темур бу соҳаларга ғамхўрлик қилишга асосий эътиборини берарди”.
Амир Темур ўзини моҳир дипломат сифатида ҳам намоён қила олган. Унинг Византия, Венеция, Генуя, Испания, Франция, Англия, бошқача айтганда, ўша вақтда кўпроқ маълум ва машҳур бўлган Оврўпо давлатлари билан иқтисодий алоқалар ўрнатиш ва уни мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини француз ва инглиз қиролларининг унга ёзган мактублари билан далиллаш мумкин.
Манбаларда соҳибқирон Амир Темур – ёрқин хислатларга эга эканлиги, хотираси ўткир, шижоатли ва қатъиятли, бир сўзли, зўр руҳий қудрат эгаси, салобатли инсон сифатида таърифланади.
Амир Темурнинг Осиё, умуман жаҳон тарихидаги хизматлари ва тутган ўрни ҳақида хулоса қилиб, қуйидагиларни таъкидлаб ўтиш жоиздир:
Амир Темур Марказий Осиёни мўғуллар исканжасидан озод этишда барча юртпар-вар кучларни уюштириб, уларни мустақиллик учун курашга йўналтирган етакчи раҳбар, ерли халқнинг бу соҳадаги орзу-умидларини рўёбга чиқишига улкан ҳисса қўшган саркардадир;
Амир Темур кўп йиллар давомида мустамлака бўлиб, чет эллик ҳукмдорларга бўйсуниб келган Мовароуннаҳр ва Хуросонда ўз юрти, халқининг куч-қудратига таянган мустақил ва ягона давлат барпо этаодци; Амир Темур ҳам ўз даврига хос бўлган турли сабабларга биноан бошқа мамлакатларга юришлар қилди ва Оврўпо мамлакатларининг ривожланишини тезлашишига ўз ҳиссасини қўшди. Россияни Олтин Ўрда зулмидан, Оврўпони Туркия тажаввузидан сақлаб қолди;
Амир Темур ўз сиёсатида маданият, ободончилик, ҳунармандчилик ҳомийси бўлиб танилди. Ўз сиёсати билан маданий юксалишга ва туркий тилнинг ривожига кенг йўл очиб, нафақат Марказий Осиёнинг маданий-маънавий оламида, балки бутун мусулмон олами тарихида ўчмас из қолдирди ва сўнгги ривожланишига катта таъсир кўрсатди;
Амир Темур қатор Шарқ мамлакатлари ва айниқса, Оврўпо мамлакатлари билан дипломатик алоқалар ўрнатиб, улар билан турли савдо-сотиқ, маданий алоқаларга янада кенг йўл очиб берди.
Собиқ советлар мафкураси, пролетар дунёқараши ҳукмронлик қилган шароитда Темур фаолиятига нисбатан салбий муносабатда бўлинди, ўша давр адабиётларида ҳар доим қораланиб келинди. Лекин мафкуравий тўсиқ, тақиқлашларга қарамай айрим илмий асарларда Темур ҳақида баъзи тўғри фикрлар ҳам билдирилди.
Бу жиҳатдан Ўзбекистонда 1968 йили академик И. М. Мўминовнинг “Амир Темурнинг Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли” рисоласининг нашр этилиши муҳим воқеа бўлди. Рисола Темур шахсига бирёқламали қарашларга қарши ёзилган илмий асар сифатидаги дастлабки уриниш эди. Лекин бу қадам Москвадаги юқори идоралар ва матбуот органлари томонидан қораланди ва асар муаллифи бениҳоя азиятлар чекди.
Мустақиллик шарофати туфайли мамлакатимизда амалга оширилган ва оширилаётган кўплаб ишлар, жумладан, Амир Темурнинг ҳаёти, фаолияти ҳар тарафлама ўрганилаётгани, Соҳибқирон номи билан боғлиқ қутлуғ саналар халқаро миқёсда нишонланаётгани, 1996 йилнинг "Амир Темур йили" деб эълон қилиниши, "Амир Темур ордени" таъсис этилиши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, Халқаро Амир Темур хайрия жамғармасининг ташкил этилиши халқимизнинг Соҳибқирон Амир Темур бобомизга бўлган чуқур ҳурмат ва эҳтиромидан далолатдир.
Шу ўринда маълум далилларни қайд этган ҳолда Амир Темур ҳазратларининг юртига қайтарилиши солномасини бир эсга олайлик:
1993 -йил 31 августда пойтахтда Амир Темур ҳайкали очилди.
1994-йил 29 декабрда ҳукуматимизнинг Амир Темур таваллудининг 660 йиллигини тантанали нишонлаш ҳақидаги  қарори қабул қилинди.
1995-йил 26 -декабрда “1996- йил - Амир Темур йили”  деб эълон қилинди.
1996- йилнинг апрел ойида Парижда, ЮНЕСКО қароргоҳида Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги кенг нишонланди.
1996 йил 26- апрелда “Амир Темур орденини  таъсис этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинди.
1996- йил 28- августда Самарқанд ва Шахрисабз  шаҳарлари Амир Темур ордени билан мукофотланди.
1996- йил 18- октябрда Темурийлар тарихи давлат музейи очилди. Шу куни Самарқанд ва Шаҳрисабзда ҳам Амир Темур ҳайкали очилди.
1996- йил 25- октябрда Самарқандда юбилей тантаналари бўлиб ўтди.
1996- йилнинг 23-26 октябр кунлари халқаро нуфузли ташкилот ЮНЕСКО томонидан "Амир Темур ва унинг жаҳон тарихидаги ўрни" мавзуидаги халқаро конференция ташкил қилинган эди. Бу тарихий анжуманга Америка, Англия, Франция, Германия, Хитой, Миср, Покистон, Эрон, Афғонистон, Туркия ва яна дунёнинг қатор мамлакатларидан олимлар, меҳмонлар ташриф буюришиб, бобомиз Амир Темурга ўз эҳтиромларини изҳор этдилар. Маълумки, истиқлол йилларида Амир Темур тарихи ва фаолиятига бағишланган жуда кўп китоблар, мақолалар ёзилди. Айниқса, 2011- йилда "Темур тузуклари" китобининг она тилимизда янгитдан юксак сифатда чоп этилиши эса, ҳеч шубҳасиз маданий ҳаётимиздаги ўзига хос муҳим воқеа бўлди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Амир Темур шахсига ҳурмат, Соҳибқирон бобомиз ва темурийлар даврини қайтадан кашф қилиш, Амир Темур даврининг нафақат Ўзбекистон, балки дунё халқлари давлатчилигида тутган ўрнининг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш, бу жиҳатларнинг ёшларимиз ҳаётидаги тарбиявий аҳамиятини оширишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Download 64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish