Амид олимжон



Download 0,58 Mb.
bet1/2
Sana16.03.2022
Hajmi0,58 Mb.
#497780
  1   2
Bog'liq
Hamid Olimjon. Jangchi Tursun (1984)(1)


амид олимжон
ЖАНГЧИ
1 ^ 7 Д~
www.ziyouz.com kutubxonasi
4803010200-207
353( 64)—84 И н ф ' П"СЬМ0
(^«Уқитувчи» нашриёти, 1984
www.ziyouz.com kutubxonasi
ҲАМИД олимжон
ЖАНГЧИ ТУРСУН
(Баллада)
ТОШКЕНТ «УҚИТУВЧИ» 1984
www.ziyouz.com kutubxonasi
Дарёнинг ёқасида
Неча кунлар борар жанг. Бугун яна не қилар?
Турсуннинг боши гаранг.
Зўр жантларнинг шиДдатн Қилди уни ганг ва лол, Қўрқиб қолди у, ҳатто, Қочмоқни қилар хаёл.
Бугун унинг ротаси Атакага кирадн,
Лекин жангчи Турсунга
Жон ширин кўринади.
I
«Улиб кетсам бўлмайди,
Қочганим яхши тезроқ...» Жангчи Турсун қочишга Улгуролмайди бироқ.
Почтальон снасидан Келтиради унга хат. Рота ҳужумга тайёр, Буйруқ кутади фақат.
4
www.ziyouz.com kutubxonasi
www.ziyouz.com kutubxonasi
Хатни секин очади,
Уни титроқ ўрайди. Онанинг сўзларидан Барг кабн қалтирайди.
«Уғлим, сендан хушхабар Келарми, деб кўз тутдим. Лекин, кўп жойни ташлаб Кетибди, деб эшитдим.
Шунда бутун танимнн Ендириб қаҳрим келди.
«Тўхтагил!» деб ҳайқирдим,
Тилимга заҳрим келди.
Қаёққа чекинасан? Борми кераксиз еринг? Не учун одам бўлдинг
Келмасанг душманга тенг?
Сенинг-чун бутун элнн Оғир уят тутсинми?
Сенп кўрганда қуёш
Юзпни беркитсинми?
6
www.ziyouz.com kutubxonasi
Кўчадан ўтганингда
Ерга қарасинми эл? Икки кўзингга қараб Тупроқ тўзғитсинми ел?
Кўзинг тушганда, Аму Илондек тўлғансинми? Зарафшон уятингдан Янтоқ каби ёнсинми?
Йигит бўлнб дунёда Шу учун юрганмндинг? Уз юртидан чекинган Ботирни кўрганмидинг?
Халқинг учун тўккали Г;1ўқми бир қошиқ қонинг? Ватаннинг тупроғидан Ширин эканми жонинг?
Ватандан бошдан-оёқ Қочиб ўтмоқчимисан? Уз туғилган ерингдан Чиқиб кетмоқчимисан?
7
www.ziyouz.com kutubxonasi
Сўнг қаё.ққа борасан,
Қаердан топасан жой? Саргардон қулни ҳатто Топа олмагай худой!
ё т элларда хор-сарсон Гадой бўлмоқчимисан? Қабр учун керак ерни Қарзга олмоқчимисан?
Уғлим, бу оғир кунлар Бир кун ўтиб кетади, Лекин қўрқоқнинг шаънн Минг йилларга ўтади.
Шунинг учун жангда мард Бўлганинг яхши менга, Қочиб тирик қолгандан Улганинг яхши менга.
Орқангга қарама ҳеч,
ё в н и бурда-бурда қил! Агар ўқ текканда ҳам Олдингга қараб ннқил.
6
www.ziyouz.com kutubxonasi
Уртоқларинг устингдан,
Майли, сакраб ўтсинлар. ё е агар аждар бўлса, Ушани ҳам ютсинлар.
Яна бир дўстингга айт, Сенинг ёнингда борсин. Қон бўлган кўйлагингни Олиб менга юборсин.-
Мен уни бутун элга Фахр этиб кўрсатаман.
Шаҳар, қишлоқлар бўйдаб Уни кийиб ўтаман.
Ҳамма десин: «Бу ўтган Бир ботирнинг онаси.
Ватан учун ўлибди
Унинг ёлғиз боласи...»
Рота жангга киради, Турсун бошида зўр юк. Дунёда ҳеч сўз борми Она сўзидан буюк?
www.ziyouz.com kutubxonasi
Милтиғиии кўтариб Боради Мажнун каби,
Она сўзларин айтиб
Пичирлаб турар лаби.
Бирдан бошланган ҳужум Она сўзини дейдн.
Оёғи остида қум Она сўзини дейди.
Уқларнинг йнғисидан Учар она фарёди, Бомба порглашларпдан Эшитилади доди.
Лойланиб оққан дарё — Онанинг кўз ёшидай.
Бошин эгиб дарахтлар
Турар ғамгин бошидап.
Она оғир ва хафа Кўринади Турсунга. Кўзини очолмайди, Боҳа олмайди кунга.
10
www.ziyouz.com kutubxonasi
У найза санчишади,
Сапчийди олға томон. Улим нима билмайди, Кўринмас кўзига жон.
Немиснинг ўлигини Босиб ўтиб боради. Найзага қалпоғинн Осиб ўтиб боради.
Ҳамон чопиб боради. Ва лекнн кўкраги қон. Оғриқни ҳеч сезмайдн, Сира қилмайди фиғон.
Минг еримдан тешсанг ҳам, Энди қўрқмайман, дейди.
Ичган билан қонингга Асло тўймайман дейди,
Уг ёнган кўзларига Тикилган каби ҳамон
«Тўхтама!— дейдн она,—
Чоп,— дейди,—олға томон!»
11
www.ziyouz.com kutubxonasi
Оғайнилар, ўртоқлар
«Санч?!» деганга ўхшайди.
«Тўғрингдаги фашистни Янч!» деганга ўхшайди.
Найза санчар маст каби, Найзаси қип-қизил қон. Қўли қон, милтиғи қон Ва кийган кийими қон.
У ерга йиқилади Уқдай учиб бораркан.
Тоғдай оғир қулайди, Қуш сингари енгил тан.
Танидан булоқ каби Тинмай қон тирқирайди, Тирсагига тиралиб
У атрофга қарайди.
Анча узоқ кетибди, Фашист ҳам бўпти тамом. Уфқ ҳам қизарибди, Қуюла бошлабди шом.
12
www.ziyouz.com kutubxonasi
13
www.ziyouz.com kutubxonasi
Жангчи дўстлаои энди
Дарёдан ўтмоқдалар. Барчаси тўпланишиб Кўприкни тутмоқдалар.
У жуда хурсанд бўлиб, Тупроққа қўяди бош. Бошлари қип-қизил қон, Гўё ботувчи қуёш.
Улдими, ухладими? Энди барибир унга, Уйқуси ўлим каби, Улим ўхшар уйқуга.
Эркаланиб ётади
У Ватан тупроғида. ё ш бола ётганидай Онанинг қучоғида.
1942.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ий узбекском яэмке
ХАМИД АЛИМДЖАН
БОЕЦ ТУРСУН
Ташкент «Уқитувчи» 1884
Редактор X Супайианп&а
Рассом Э. Кигай
БадииА редактор П. А. Ьродский Техн. редактор Э. В. Вилъданова Корректор 3. Мирхолик,оеа

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish