Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Жиззах филиали “Амалй математика ва информатика” кафедрасининг маънавий –маърифий ишлар бўйича ТТЖ да давра сухбати ўтказилганлик тўғрисида
№-7 баённомаси
17.03.2021 йил. Жиззах шаҳри.
Қатнашдилар: кафедра профессорлари т.ф.д., проф., А.Р.Ахатов,
т.ф.д., проф., Н.О. Рахимов, ассистентлари О.А. Қаюмов, Ж.Т. Қувондиқов, Х.Т.Дусанов, О.Д.Примқулов, М.Р.Тожиев ўқитувчи-стажёрлари Ш.А.Б.Улуғмуродов, Д.Р.Хасанов ТТЖ тарбиячи-педагог ва ТТЖ талабалари.
Кун тартиби:
1. ,,2-Март –Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар ташкилотига аъзо бўлган кун” муносабати билан ўтказилган давра суҳбати.
Эшитилди: Кафедра мудири О.А.Қаюмов қуйдагиларни баён килди.
Демократик ривожланиш йўлини танлаган Ўзбекистон 1992 йилнинг 2 мартида мазкур ташкилот сафига қоъшилди. Халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида республикамиз ушбу ноёб платформа негизида сайёрамизда тинчликни таъминлаш, мамлакатлар оъртасида доъстона алоқаларни ривожлантириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг умумий тизимини мустаҳкамлаш, замонавий хатарлар ва чақирувларга қарши кураш, экологик барқарорликни сақлаб қолишда муносиб ҳисса қоъшиб келмоқда.
Ўзбекистон БМТнинг дастурлари, фондлари ва ихтисослаштирилган ташкилотлари – Тараққиёт дастури, Таълим, илм-фан ва маданият ташкилоти (ЮНЕСКО), Болалар фонди (ЮНИСЕФ), Жаҳон согълиқни сақлаш ташкилоти ва бошқаларда лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этиб келмоқда.
Мамлакатимизнинг ташаббуси билан Марказий Осиёда ядровий қуролдан холи боълган ҳудуд яратилди. Республикамизнинг Афгъонистон можаросини ҳал қилиш ва ушбу мамлакатда тинч ҳаётни тиклаш боъйича ҳар томонлама олиб бораётган саъй-ҳаракатлари алоҳида эътиборга лойиқ. Оъзбекистоннинг халқаро терроризм, диний экстремизм, наркотрафикка қарши курашиш, шунингдек, БМТ фаолиятини ислоҳ қилиш, унинг органлари фаолияти самарадорлигини ошириш боъйича илгари сурган таклифлари минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётларни ривожлантириш ва инсонларнинг фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. 1999 йилда боълиб оътган Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Истамбул Саммитида Оъзбекистон Реcпубликаси Президенти Ислом Каримов терроризмга қарши кураш боъйича халқаро марказни ташкил этиш гъоясини илгари сурди. 2001 йилда эса шундай қоъмита БМТ таркибида фаолиятини бошлади.
БМТ Бош Ассамблеясининг 68-сессияси расмий хужжати сифатида мамлакатимиз томонидан ташкилотнинг энг юқори минбаридан эълон қилинган Орол денгизининг қуриши оқибатларини бартараф этиш ва Оролбоъйи минтақасида экология тизимлари фожеасининг олдини олиш боъйича чора-тадбирлар Дастури тарқатилди.
БМТ расмий вакилларинингОъзбекистонга қилган ташрифлари, шу жумладан, ташкилот Бош котиби Пан Ги Муннинг 2010 ва 2015 йилларда юртимизга келиши ҳам юқоридаги ташаббусларнинг долзарблилиги ҳамда уларнинг замонавий халқаро кун тартибига оъз вақтида қоъйилганидан далолат беради.
БМТнинг Мингйиллик декларациясига қоъшилар экан, республикамиз Мингйилликнинг ривожланиш мақсадларини амалга ошириш боъйича қатъий мажбуриятларни оъз боъйнига олди. 2010 йилда давлатимиз раҳбари БМТнинг "Мингйилликнинг ривожланиш мақсадлари" Саммити ялпи мажлисида соъзга чиқар экан, Оъзбекистон томонидан унинг бажарилиши боъйича бажарилган ишлар – кенг коъламдаги ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий оъзгаришлар ҳақида гапириб берди. Мустақил ривожланишнинг ҳар бир янги йилида ушбу оъзгаришлар дунёда янаям катта акс садо бермоқда.
Демак, мамлакатимизнинг ишбилармонлик муҳитини яхшилаш боъйича олиб борган ишлари юқори баҳога лойиқ боълди. Жаҳон банкининг оътган йилнинг октябрида эълон қилган "Бизнесни олиб бориш" рейтингига коъра, Оъзбекистон 87-оъринни эгаллади. Мақсад сари интилувчан ёш республика бир йилда 16 погъонага коътарилди. Шу билан бирга, "янги бизнесни қоъллаб қувватлаш" мезони боъйича мамлакатимиз дунёда 42-оъринда, имзоланган шартномаларнинг бажарилишини таъминлаш боъйича 32-оъринда, иқтисодий ночор корхоналарни банкротлаштириш тизимнинг самарадорлиги боъйича 75-поғонани эгаллаб турибди.
"Кичик бизнес субъектларига кредитларни ажратиш" индикатори боъйича Оъзбекистон охирги уч йилда 154-оъриндан 42-погъонага коътарилди ва 2015 йилнинг оъзида оъз рейтингини 63 пунктга яхшилади. Жаҳон банкининг ҳисоботида таъкидланишича, ҳозирги пайтда мамлакатимиз ишбилармонлик фаолияти учун қулай муҳитни яхшилаш соҳасида охирги йилларда энг яхши натижаларга эришган мамлакатлар оънталигидан жой эгаллаб турибди.
Шунингдек, Оъзбекистон БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хоъжалиги ташкилоти (ФАО)га аъзо мамлакатлар томонидан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги Мингйилликнинг ривожланиш мақсадларида эришган ютуқлари учун тақдирланган 14 та мамлакатдан бири боълди.
Республика болалар оълимини қисқартириш ва оналар согълигъини муҳофаза қилиш боъйича Мингйилликнинг ривожланиш мақсадларига тоълиқ эришди. Охирги беш йилда оналарниг оълими 100 мингта тугъилган чақалоққа 23,1 дан 19 та ҳолатгача камайди, беш ёшгача боълган болаларни оълими 14,8 дан 13,9 гача, чақалоқларники эса 11 дан 10,7 гача камайди.
Бутун дунёда таълим тизимини янада ислоҳ қилиш ва такомиллаштиришнинг миллий модели эришган ютуқлар тан олинмоқда. Оъзбекистоннинг бу соҳага қилинаётган йиллик сарф-ҳаражатлари ЯИМнинг 10-12 фоизини ташкил этмоқда. Бу эса мазкур соҳанинг барқарор ривожланиши учун киритилган инвестициялар ҳажми боъйича ЮНЕСКО тавсия этган олти-етти фоиздан деярли икки баробар коъпдир.
Юқоридаги фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, йиғилиш қуйидагича;
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Кафедра мудири: О.А.Қаюмовнинг ахборот маълумот учун қабул қилинсин.
2. Кафедранинг барча профессор-ўқитувчилари иштирокида филиал ТТЖ да кафедра кунида “2-Март –Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар ташкилотига аъзо бўлган кун” мавзусидаги давра суҳбати сифатли ўтказилиши таъминлансин.
Йиғилиш раиси: О.А.Қаюмов
ТТЖ тарбиячи-педагог: А.Абжалов
Йиғилиш котиби: Ш.А.Б.Улуғмуродов
Do'stlaringiz bilan baham: |