Амалий машғулотларнинг тахминий тавсия этиладиган мавзулари:
1. Ўзбекистоннинг у ёки бу табиий географик округи ёки биронта дарё водийси табиий шароитини таҳлил қилиш.
2. Социал иқтисодий хариталарини тузи.
3. Табиий шароит ва табиий ресурслар ҳамда хўжалик тармоқларининг ҳудудий таркибидаги ўзаро алоқадорликларини таҳлил қилиш.
4. Рельеф, тоғ жинслари (литология), ер ости ва усти сувлари, тупроқ, ўсимлик ва бошқаларни, ландшафт карталарини тузиш ва улардан хўжалик нуқтаи назардан фойдаланишини ўрганиш.
5. Жаҳон сиёсий харитасини таҳлил қилиш.
6. Табиий шароит ва табиий ресурслар ўзгаришини башорат қилиш.
7. Сув ресурслари, муҳофазаси ва улардан самарали фойдаланиш масалалари.
8. Халқ ҳўжалигига таъсир этадиган табиий географик жараёнлар тавсифи.
9. Табиий муҳитни муҳофаза қилиш.
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан услубий кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий масалалар ечиш орқали янада бойитадилар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, мавзулар бўйича кўргазмали қуроллар тайёрлаш ва бошқалар тавсия этилади.
Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни Мустақил ишни тайёрлашда “Амалий география” фанининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда талабага қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади: дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;
тарқатма материаллардан фойдаланган ҳолда фаннинг маърузалар қисмини ўзлаштириш;
автоматлаштирилган ўргатувчи ва назорат қилувчи тизимлар билан ишлаш;
махсус адабиётлардан фойдаланган ҳолда, фан бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;
ўқув жараёнида фойдаланиладиган янги техникаларни, аппаратураларни, жараёнлар ва технологияларни ўрганиш;
фаннинг талаба томонидан ўқув-илмий-тадқиқот ишларини бажарилиши билан боғлиқ бўлган бўлимларини ва мавзуларини чуқур ўрганиш;
масофавий (дистанцион) таълимдан фойдаланиш ва ҳ.к.
Курс бўйича мустақил таълим талабаларга олдиндан бериб қўйилган мавзулар бўйича курс иши, реферат, хариталар чизиш ва таҳлил қилиш, жадваллар тўлдириш, қўшимча маълумотлар тўплаш орқали амалга оширилади.
Мустақил иш учун қуйидаги мавзуларни чуқур ўрганиш тавсия этилади:
Амалий географияда танланган асосий илмий йўналишлар бўйича мустақил тадқиқот олиб бориш.
Шаҳар қурилиши ва амалий география.
Амалий географияда инженер-географик тадқиқотларнинг аҳамияти.
Амалий географияда ландшафт тадқиқотлари.
Тиббий географик изланишлар.
Умумий географик қонунлар ва ишлаб чиқаришни ҳудудий ташкил этиш.
Амалий география ва моделлаштириш.
Амалий география ва туризм.
Амалий география ва мелиорация.
10. Айрим ҳудудларнинг табиати ва табиий ресурсларини муҳофаза қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш.
Географик округ ёки районларнинг халқ хўжалигининг у ёки бу тармоғини ривожлантириш нуқтаи назаридан географик экспертизани тузиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |