Ишнинг мақсади: Смартфон фойдаланувчилари олдида энг муаммоли вазият бўлган хотира етишмовчилиги муаммосини смартфондаги маълумотларни ўчирмасдан хотирадан 5 Гбтгача хотирани бўшатиш усули билан танишиш ва билимларга эга бўлиш Жуда кўп фойдаланувчилар ўз телефонларида хотира тўлиб қолаётганидан шикоят қиладилар. Қуйида баён қиладиган усул ёрдамида смартфон хотирасини 5 Гбтга тазалаш мумкинлигини жуда кўп фойдаланувчилар билмайдилар. Бунинг учун қуйидаги ишларни амалга оширамиз.934172090
1) Смартфонда “Total Commander” дастури бўлиши шарт. Агар бўлмаса Play Store ёки Play Маркет ёрдамида бу дастур ўрнатилади.
2) “Total Commander” дастури ишга туширилади.
3) Дастур интерфейсидан “Внутренний общий накопитель” бўлимига кирилади (6-расм).
4) Сўнгра ойна юқори қисмида жойлашган “Поиск файлов” кнопка яъни “лупа” кнопка босилади (6-расм).
5) У ердаги юлдузча белги ўчирилади (7-расм) ва CACH файлларни қидирамиз (8-расм).
6) Кейин эса топилган CACH файлларни ажратиш учун ойнанинг қуйи қисмидаги Выделить/снять выделениекнопкани босамиз ва Выделить сўзини босамиз (9-расм).
Ажратилган папкалар ва файллар олдида птичка белги пайдо бўлади (10-расм).
7) Ажратилган барча файллар ва папкаларни ўчириш учун ойна қуйи қисмида жойлашган Удалить кнопкасини босинг.
8) Пайдо бўлган диалог ойнадаги сўровга ДА жавобини беринг (11-расм).
Ажратилган CACH файллар ўчириш бошланади. Бу жараён тугагандан сўнг эса смартфон хотирасини текширинг. Қанча жой бўшаганига эътибор беринг.
Йўқолган телефонни топишнинг энг осон усули
Ушбу машғулотимизда йўқолган Андроид телефонни топишнинг энг осон усули билан танишиб оламиз.
Хеч ким ўз телефоннини йўқотиб ёки ўғирлатиб қўйишни хохламайди. Бироқ бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин. Шунинг учун бундай холга тушиб қолганда телефонигизни топишни билишингиз зарур бўлади. Бунинг учун телефонгизга ўрнатилган Gmail электрон почта ва унинг паролини билишингиз керак. Агар логин ва паролингизни ёддан билгансиз бу жуда яхши. Агар уни билмасангиз уни қаергадир ишончли жойга ёзиб қўйинг. Чунки бу логин ва парол сизга бир кун асқотиб қолиши мумкин.
Мисол учун сиз телефонигизни йўқотиб қўйдингиз. Қуйида мен ўз телефоним мисолида кўрсатиб бермоқчиман. Телефонингиздаги жмайл адрес ва унинг паролини биласиз. Биринчи қилинадиган иш бу Интернетга кира оладиган яқин атрофдаги телефонни топиш бўлади. Телефон топилгандан сўнг телефоннинг Play Маркетига кириб, “Поиск” майдонига “Найти телефон” деб ёзинг. Натижада бир нечта дастурлар қидириб топилади (12-расм).
Улар орасидан Find My Device дастурини танлаймиз (12-расм).
Дастурни ўрнатиш учун Установить кнопкасини босамиз (13-расм).
Дастур ўрнатиш жараёни тугагунга қадар кутамиз, тугагандан сўнг Открыть кнопкасини босамиз (14-расм).
Дастур ишга тушгандан сўнг автоматик равишда gmail адрес ва парол киритишни сўрайди.
Менинг телефонимда бу тайёр ёзилган холатда турибди (бошқа телефондан кирсам бу маълумотлар қўлда киритилади) шунинг учун “Продолжить как Mirzohid” бўлимига кирамиз (15-расм).
Gmail пароли киритилгандан сўнг, Войти кнопкасини босамиз (16-расм).
Бир оздан сўнг дастур ОТКЛОНИТЬ, РАЗРЕШИТЬ сўров ойна пайдо бўлади, РАЗРЕШИТЬ кнопкасини босамиз.
Шундан сўнг дастур ичига кирилади ва ПРИНЯТЬ кнопкаси босилади.
Find My Device дастури телефон қаерда эканлигини харитадан аниқ кўрсатиб беради. У ерда телефон модели қанча зарядкаси бор ва қайси операторга улангани тўғрисида маъумотлар намойиш этилади. Шу ердан телефон қилишингиз ёки блоклаб қўйишингиз мумкин (17-расм).
Изох: Агар телефонингиз ўз қўлингизда бўлса, “У вас в руках” ёзуви акс этади.
Демак шу усули билан йўқолган телефонигизни бир зумда топиб оласиз.
Агар телефонни топиб олган одам уни ўз эгасига қайтариб бериш нияти бўлмаса, биринчи навбатда хаёлига келган фикр сим картани чиқариб ташлаб юбориш бўлади. Бироқ телефон ичига кириб аккаунтни ўзгартириб қўйиш хаёлига келмайди. Агар телефон сим картасини ўзгартириб қўйса ҳам сиз уни Google картадан кузатиб борасиз. Шундан сўнг телефонигизни тезда топиб оласиз. Бу маълумотлар сизларга фойдали бўлди деб ўйлайман.
Телефон оқ қора (черно-белий) бўлиб қолганда нима қилинади? Бугун Redmi телефонларида учрайдиган бир муаммо тўғрисида сухбатлашамиз. Яъни телефон экрани оқ-қора ранга ўтиб қолади. Ушбу машғулотимизда бундай холатда нима қилиш кераклиги баён этилади. Агар телефонигиз оқ-қора рангга ўтиб қолса телефон устасига олиб боришга шошилманг. Чунки бу муаммони Настройка дан тўғрилаш имкони бор. Яна бир бор эслатиб ўтамиз бу муаммо Redmi телефонларига таълуқли.
Дастлаб телефон “Настройка” сига кирамиз (18-расм).
Бу Настройка дан спец.возможности бўлимини қидириб топишимиз керак.
Бунинг учун Спец.возможности'>Расширенные настройки-Спец.возможности бўлимларига кирамиз.
Ёки Настройка нинг юқори қисмидаги Поиск настроек қаторига ўтамиз (19-расм) ва Спец жумласини киритамиз ва топилган Спец.возможности бўлимига кирамиз.
У ердан Инверция цветов вкладка ёқилиб қолган бўлиши мумкин (20-расм). Бу вкладкани ўчириб қўямиз. Агар у ёниқ бўлса телефон экрани оқ-қора рангда ишлайди. Redmi телефонларига бундай имконият бўлишига сабаб, кўриш қобилияти паст ёки кўриш қобилиятига ранглар тез, салбий таъсир кўрсатадиган фойдаланувчилар учун махсус тайёрланган. Шу билан бирга бу режимга ўтилса, телефон батерияси ҳам сарфи анча камайишига эришилади.