Инновациясиз келажак йўқ. Бугунги кунда бу ибора ҳар бир соҳада янграётгани ва айнан инновация орқали ҳаётга чин маънода замонавий янгиликларни олиб кириш, шу билан аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш масаласи давримиз талаб этаётган муҳим омил экани сир эмас. Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлигининг Тадқиқотлар ва Иқтисодиётнинг реал секторига инновацияларни жорий этиш бошқармаси ўз вазифаси ва ваколатидан келиб чиққан ҳолда саноатнинг барча соҳаларини қамраб олиш ва инновацияларни жорий этишни мақсад қилган.
Шу мақсадда иқтисодиётнинг реал секторида саноат соҳасининг турли мулкчилик кўринишидаги корхона, уюшма ва ташкилотларида замон талабларига жавоб бермайдиган технологиялар ўрнига янги технологияларни жорий этиш, инвестицион сиёсат ҳамда инновацион фаолиятни такомиллаштириш бўйича таклифларни тўплаш ҳамда таҳлил қилиш, шунингдек корхона инновацион фаолиятини унинг самарадорлик индикаторлари асосида баҳолаш, замонавий ва илғор технологияларни иқтисодиётнинг энг муҳим тармоғи ҳисобланган саноатнинг барча соҳаларига кенг жалб қилиш мақсадида туркум тадбирлар ўтказишни режалаштирган.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан “ЎЗБЕКЧАРМПОЙАБЗАЛИ” уюшмасида тайёрланаётган маҳсулотлар сифатини ва рақобатдошлигини таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида соҳага инновацион технологияларни кенг жорий этиш борасида олиб бораётган ишлари ва келгусидаги режалари билан танишиш мақсадида учрашув ташкил этилди.
Амалий мулоқот тарзида ўтказилган мазкур учрашувда, уюшма томонидан амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалари тўғрисида тақдимот тақдим қилинди.
Бугунги кунга келиб, уюшма таркибида жами 95 та ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд бўлиб, уларда инновацион ғоялар ва технологияларини жорий этиш, шунингдек, ҳалқаро тажрибаларни ўрганиш бўйича алоҳида чора-тадбирлар кўрилмоқда. Бу борада Россия, Туркия, Корея давлатлари билан ўзаро ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилмоқда.
Уюшманинг асосий вазифалари этиб, уюшма таркибига кирган корхоналарнинг чарм, мўйна хом ашёсини тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш, ушбу хом ашёдан рақобатбардош маҳсулот - пойабзал ва чарм-галантерея буюмлари ҳамда мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ягона техникавий ва инвестиция сиёсатини ўтказиш, хорижий сармояларни кенг жалб этиш, илғор технологияларни жорий қилиш, ички ва ташқи бозорларнинг маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, экспортга мўлжалланган замонавий рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини кўпайтириш белгиланган.
Тадбир якунида Вазирлик ҳамда “ЎЗБЕКЧАРМПОЙАБЗАЛИ” уюшмаси ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича аниқ вазифалар, яъни, ёш кадрларни тайёрлаш, устоз шогирд тамойилини ривожлантириш, илм фан ютуқларидан кенг фойдаланиш, илм ва саноат интеграциясини кучайтириш бўйича амалий ишлар олиб борилиши, бунинг учун Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш лозимлиги ва бу борада Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликни кенгайтириш замон талаби эканлиги белгилаб ўтилди.
Аввалги саноат инқилоблари. Тарихда 3 та саноат инқилоби юз берган бўлиб, улар қуйидагилар билан боғлиқ бўлган: 1. Буғ двигателининг ихтиро қилиниши, ишлаб чиқаришни механизациялаштириш (XVIII аср охири); 2. Электрлаштириш, конвейер, меҳнат тақсимоти, оммавий ишлаб чиқариш (XIX аср охири – XX аср боши); 3. Электроника, ахборот технологиялари индустрияси, автоматлаштирилган ишлаб чиқариш (XX аср охири). «Индустрия 4.0»
Do'stlaringiz bilan baham: |