Мавзу№1: Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш фанининг ўрни, асосий вазифалари.
Амалий машғулотни ўқитиш технологияси
Амалий машғулот анатацияси
Ўқитувчининг берадиган маълумотлари:
Бу фан тиббиёт олий таълим тизимида, олий маълумотли врач шифокорларни айникса Соғлиқни сақлаш
ташкилотчиларини тайёлашда мухим урин эгаллайди. Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва
бошкариш фани фан сифатида тиббиёт, гигиена ва жамият фанлари ичидаги урни. Тингловчиларнинг диккат ва
эътиборларини фаннинг асосий ахамияти ва тутган урнига каратиш яъни ушбу фан тиббиёт таълимидаги энг мураккаб
фанлардан бири хисобланади ва у бўлғуси шифокорларни, ахоли саломатлигини мухофазаси билан шугулланувчи
Соғлиқни сақлаш ташкилотчисини шакиллантиришда катта ахамия касб этади. Тингловчилар диккатини ушбу
предметни чукур ўзлаштириш учун ўз навбатида жамият, тиббий биологик, клиник фанлардан чукур билимга эга
бУлишлигига каратиш.
Шунинг учун хам «Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошкариш фани»ни тиббиёт
институтларининг Юқориори курсларда укитилада.
Ушбу фан маълум тарихий давр шарт-шароитларидан келиб чиккан холда ижтимоий шароитлар ва ташки мухит
омилларини инсон саломатлигига таъсирини ўрганади. Жамоат соғлиғини сақлаш ва менежмент илмий фан сифатида
ахоли саломатлигига ижтимоий шарт-шароитларини таъсирини ўрганиб, ахоли саломатлигини сақлаш ва мустахкамлаш
йўлини кўрсатибгина колмасдан, балки давлат хукуматнинг ёрдами оркали Соғлиқни сақлаш ташкилотчилари
муассасаларининг кенг амалий фаолиятини ташкил этишда бевосита иштирок этади.
Ушбу фан ахолини соғлиғини янада яхшилаш максадида ахоли саломатлигини унга таъсир этувчи омилларнинг
қонун иятларини ўрганади ва ахоли саломатлигини янада яхшилаш бўйича илмий асосланган Соғлом лаштириш
тадбирларини ишлаб чикади.
3. Давлатимизнинг Соғлиқни сақлаш борасидаги сиёсатига мос холда, ахолига тиббий ёрдам кУрсатишнинг янги
ташкилий форма ва усулларини соғлиқни сақлашнинг бошкарув тизимини ишлаб чикиш ва такомиллаштириш.
4. Тиббиёт ходимларини хозирги замон талабларига мос холда тайёрлаш, тарбиялаш
Бу фаннинг килиник фанлардан фаркли уларок томони, ижтимоий гигиена алохида олинган шахслар, индивидлар
саломатлигини эмас балки бир бутун жамоа, ахолини, жамият саломатлигини (демографик жараёналар, касалланиш,
ногиронлик, жисмоний ривожланиш) унинг турмуш тарзи, шарт шароитлари билан бглаб урганади.
Жамиятимизда социал гигиенистлар деб, Соғлиқни сақлаш амалиётига тадбик этиш учун тиббиётнинг социал
масалаларини илмий асослаш ва тиббиёт ходимлари билан биргаликда Соғлиқни сақлаш тизимини мустахкамлаш хамда
такомиллаштириш билан шугулланувчи мутахасисларга айтилади.
Хозирги кунда тиббий-ижтимоий омилларни инсон саломатлигига таъсирини урганишда илмий тадкикотларнинг
комплекслилигига катта эътибор каратиш зарур.
Хозирги кунга келиб ижтимоий гигиена ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш фанининг куйидаги таркибий
кисмларини кайд этиш мумкин.
1. Соғлиқни сақлашни тарихини урганиш.
2. Тиббиёт ва соғлиқни сақлашни назарий асослари ва муаммолари. Ахолининг турмуш шароити ва турмуш
тарзи, ижтимоий гигиеник муаммолари.
3. Ахоли саломатлиги ва уни урганиш усуллари. Тиббиёт статистикаси.
4. Тиббиёт ижтимоий ёрдам муаммолари. Ижтимоий таъминот ва саломатликни сугурталаш.
5. Ахолига тиббий ёрдамни ташил этиш.
6. Соғлиқни сақлашни иктисодиёти, режалаштириш, молиялаштириш моддий маблаг билан таъминлаш.
7. Согликни сақлашга рахбарлик килиш ва бошкариш.
Фаннинг бир-бири билан боглик булган тадкикот усул ва услубларига куйидагилар киради:
1. Статистик усул
2. Тарихий усул
3. Эксперт бахолаш усули
4. Иктисодий тадкикот усули
5. Эксперимент усули
6. Социологик усули.
Ушбу усул ва услублар, соғлиқни сақлашни режалаштириш, молиялаштириш, бошкариш, мехнатни илмий
ташкил килиш, материал техник ресуруслардан тўғри ва окилона фойдаланиш каби соғлиқни сақлашнинг масалаларини
урганиш ва ишлаб чикишда бевосита ишлатилади.
1. Статистик усул — хар каендай ижтимоий гигиеник тадкикотлар статистик усул ёрдамида амалга оширилади.
Статистик усул ахоли саломатлигини ва ундаги ўз гаришларни, тиббиёт муассасаларини фаолиятини ва унинг
самарасини объктив бахолаш имконини беради. Клиник, эксперементал илмий тадкикот ишларда санитария
статистикаси урганилаётган ходисаларни мохиятини, ички қонун ниятларин очиб беради. Статистик усулнинг энг
мухим боскичларидан бири олинган маълумотларни статистик хисоблаш, тахлил этиш ва бахолашдан иборатдир.
Статистик усул доимо тараккий эта бориб у купрок математик статистикага суянган холда тадкикот натижаларини
хисоблайди ва тахлил этади. Уларга куйидаги усуллар киради. Нисбий кийматлар, уртача кийматлар, стандартлаш
усули, кореляцион тахлил, дисперцион тахлил, бахолиш критетияси ва бошкалар.
2. Тарихий усул — социал гигиеник тадкикотларда ахоли саломатлигини, Соғлиқни сақлаш тизимини динамикасини
жамиятининг тарихий тараккиёт даврлардаги сиёсий, социал иктисодий шароитларнинг ўз гаришлари билан боглаб
урганиш усулида кенг фойдаланилади.
3. Эксперт бахолаш усули – тиббий ёрдам ни сифати ва саморадорлигини бахолашда уни режалигида кенг купланади.
4. Иктисодий тадкикот усули оркали иктисодий таракиётнинг согликни сақлашга ва унинг акси уларок, Соғлиқни
сақлаш тизимини иктисодиётга таъсирини урганади. Соғлиқни сақлаш иктисодиёти сиёсий иктисоднинг ажралмас
булаги хисобланиди. Республикамиз катта материал техник базага эга булган ва давлат бюджети томонидан
молиялаштириладиган Соғлиқни сақлаш тизимига эга, (амбулатория, поликлиника, диспанcерлар, стационарлар,
санитария эпидемиология назорат марказлари институтлар ва бошкалар),ушбу масалалардан ва уларга ажратилган
маблаглардан унумли, самарали фойдаланиш учун Соғлиқни сақлаш сохасини режалаштириш ва молиялаштириш
иктисодий тадкикотларни предмети булиб хисобланади. Бундан ташкари иктисодий усуллар оркали ,ижтимоий -
ктисодий таракиётнинг ахоли сломатлигига таъсири хам урганилади.
5. Эксперимент усул-тиббий ёрдам курсатишнинг янги энг рационал форма ва усулларини излаб топиш тиббий
ёрдамнинг самарадор моделларини яратиш,илгор тажрибаларни амалиётга тадбик этиш, проектларни, назарияларини
текшириш,тажриба базасини, тиббиёт марказларини яратиш ва улар фаолиятини илмий тахлил этиш эксперимент
усулнинг асосий максади хисобланади.
6. Социологик тадкиктлар утказиш усули – тиббиётда ва согликни сақлашда катта ахамиятга эга. Ушбу усул махсус
анкета – сурови, суров-интервью утказиш оркали олиб борилади. Ушбу усул хакида кейинги бобларда кенг тухталиб
утади.
Уткзиладиган тадкикотнинг олдига куйилган максадига караб, ахоли саломатлиги ва турмуш тарзини урганишга
каратилган ижтимоий-гигиеник тадкикотларда маълумотлар хар-хил манбалардан олинади.
Асосий маълумотлар манбаси булиб даволаш-профилактика, санитария-эпидемилогия ва бошка Соғлиқни сақлаш
муассасаларида ишлатиладиган давлат кайд-хисобот хужжатлари хисобланади.
Юқориоридаги манбалардан олинган маълумотларни тулдириш ва уларга янада аниклик киритиш учун махсус
кушимча тадкикотлар утказилиши мумкин.
Ахолииинг касалланиш, улим, жисмоний ривожланишига ижтимоий-гигиеник шароитларининг таъсинини
урганиш учун махсус кўз атув, анкета-суров ва инструментал усуллари кулланилиши мумкин
Фаннинг пайдо булиши ва ривожланиши.
Ушбу фан тиббиёт фанлари ичида энг ёш фанлардан бири хисобланади. Унинг дунёга келиши XIX- асрнинг
охири XX асрнинг бошлари деб, кайд этиш мумкин.
Ушбу фанни ривожланишини шартли равишда бир неча боскичга булиш мумкин, 1922 йилдан бошлаб 1930
йилгача “Ижтимоий гигиена” номли даврий илмий туплам чоп этила бошлади. Ушбу тупламлар купрок ижтимоий
гигиенанинг мухим масалалари ва тадкикот услубларига багишланган булиб, укув дарслиги сифатида бир неча йиллар
фойдаланилиб келди.
Биринчи марта 1922 йили чоп этилган ижтимоий гигиена фанинг увук дарстури асосан куийдаги кимслардан
иборат эди.
1. Ижтимоий гигиена фанинг услублари.
2. Коллектив хаёт муаммолари масаласи.
3. Ижтимоий касалликлар (паталогия).
4. Соғлиқни сақлашни ташкилий масалалари.
1923 йили Россияда “Ижтимоий гигиена” институти очилди, кеийнчали ушбу институт ижтимоий гигиена
кафедралари учун ташкилий-илмий база булиб колди.
- 1922-1929 йиллар- кафедраларнинг пайдо бУлиши ва унинг назарий асосларини ишлаб чикилиши билан
характерланади. Москвада 1922 йили Биринчи Давлат Университети тиббиёт факультети кошида Биринчи ижтимоий
гигиена кафедраси очилди ва унга Н. Семашко рахбарлик қилди. 1923 йили 2 Давлат Университет тиббиёт вакультети
кошида яна бир ижтимоий гигиена кафедраси очилди ва унга З.П. Солобоев кафедра мудири деб тайинланди.
Шу йили Санкт-Питербугда Киевда, Воронежда, Козонда, Харьковда, Саратовда шу жумладан Тошкентда ´рта
Осиё Давлат Университети тиббиёт факультети кошида ижтимоий гигиена кафедраси очилди ва унга Дембо рахбарлик
қилди.
- 1930-1940 йиллар. Ушбу йиллар ўз ичига куйидагиларни олади.
1930 йилларда даволаш-профилактика муассасаларини ташкил этиш, Қишлоқ ахолиси ва саноат корхоналари
ишчиларига тиббий хизматни ташкил этиш, уларни сифатини ошириш соғлиқни сақлашни статистикасини хамда
соғлиқни сақлашни режалаштириш молиялаштириш услубларини ишлаб чикиш социал гигиенистларни диккат
марказида булди.
1935 йили биринчи маротаба мустакил Статистика кафедраси очилди ва унга таникли профессор П.А.
Кувишенников рахбарлигида шахар ва Қишлоқ ахолиси касалланишлари табиий харакати урганилди ва касалликлар
улим сабаблари номенклатура ва классификацияси ишлаб чиқилди.
1936 йили Г.А. Баткис томонидан янги ижтимоий гигиена дарслиги ёзилди.
- 1941-1945 йиллар. Ушбу йилларда яъни Жахон уруши даврида соғлиқни сақлашни ташкил этиш
кафедраларининг диккат эътиборини фронтда тиббий-санитария хизматини ташкил этишга каратилган.
1966 йилга келиб соғлиқни сақлашни ташкил этиш кафедралари
«Ижтимоий гигиена ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш деб номланадиган бўлди.
Юқорида такидланганидек биринчи булиб 1923 йили Ўрта Осиё давлат университетининг тиббиёт факультети
кошида “Ижтимоий гигиена кафедраси очилган булса, кейинчалик 1930-1931 йилда Тошкент Давлат медицина
институти очилиб ушбу институтда Ижтимоий гигиена ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш кафедраси очилди .
Ушбу кафедрага 1969 йилдан бошлаб бир неча йиллар давомида Ўзбекистон республикаси Соғлиқни сақлаш
вазири булиб ишлаган т.ф.д.профессор Б.Х.Магзумов 1991 йилгача рахбарлик қилди .Урта Осиё врачлар малакасини
ошириш институти (Тошкент врачлар малакасини ошириш институти) ташкил этилганидан сунг ушбу институт
кошидаги ижтимоий гигиена ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш кафедрасига т.ф.д. профессор С.А.Аъзамхуджаев
рахбалик қилди .Сам Дав Мед институтида проф. Т.У.Орипова, 1972 Урта Осиё тиббиёт педиатрия инстстути
Тошкентда очилгандан сунг (кейинчалик Тошкент тиббиёт педиатрия институти) бу ердаги кафедрага профессор
Н.М.Махмудова бошчилик қилди. Хозирги кунда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти кошидаги ижтимоий
гигиена ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш кафедрасига проф. Д.А.Асадов, Тошкент тиббиёт академиясидаги кафедрага
проф Х.Е.Рустамова, Тошкент давлат педиатрия институдаги кафедрага т.ф.д. Ш.Т. Искандарова рахбарлик
килишмокда.
Олимларимиз томонидан собик Иттифок даврида купгина педагогик, илмий ишлар амалга оширилганига
карамасдан Республикамиз мустакил булгунга кадар барча сохалар катори Ижтимоий гигиена ва соғлиқни сақлашни
ташкил этиш масалалари бўйича хам марказга, яъни Москвага буйсунилар эди. Москвада ишлаб чикилган дастур ва
курсатмалар билан адабиётлар асосида гигина ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш фани укитилар, куп жихатдан Марказ
илмий йуналишларига мос холда илмий -тадкикот ишлари утказилар эди. 1991йили Республикамиз ўз мустакиллигини
эълон килгандан сунг барча сохалар катори ижтимоий гииена ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш сохасидахам
бирмунча ижобий бурилишлар юз берди.
Хозирги кунда ёш врачларидан, соғлиқни сақлашни долзарб масалаларини хал килишда чукур назарий ва амалий
билимга эга булиш талаб этилади. Ушбу мухум вазифани хал этишда олий тиббийт таълими системасида укитиладиган
“Ижтимоий гигиена ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш фани” мухим роль уйнайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |