Танлов фанлари каталоги. Кредит таълим тизимида танлов фанлари каталоги (ТФК) мутахассисликнинг ўқув-услубий мажмуасининг мажбурий элементларидан бири саналади ва у олий ўқув юртининг Услубий Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Мутахассисликнинг ТФК талаба томонидан ўзининг ўқув траекториясини мослашувчан тарзда шакллантириш учун танланадиган фанлар рўйхатидан иборат.
ТФК олий ўқув юртининг барча йўналиш ва мутахассисликлари бўйича тузилади ва келгусида касбий фаолият турлари ҳамда ва мутахассиснинг ҳар томонлама етук кадр бўлиб шаклланиши учун зарур бўлган фанларни ўзида қамраб олади. ТФК да таълим дастуридаги барча танлов фанларининг қисқа мазмуни келтирилади.
ТФК да йўналишнинг (табиий-илмий ва гуманитар, умумкасбий ва ихтисослик фан блоклари) ёки мутахассисликнинг (умумметодологик ва мутахассислик фан блоклари) танлов фанларининг кодлари, кредитлари ва мумкин қадар пререквизитлари ва постреквизитлари келтирилади.
ТФК талабанинг шахсий қобилиятлари, ўсиш истиқболлари, ишлаб чиқаришнинг талабалари асосида эдвайзер ва деканат раҳбарлигида ШЎР тузишда қўлланилади. Талабанинг ШЎР га пререквизитлар ва постреквизитлар ёрдамида тузатишлар орқали фанларни ўрганиш траекторияси мослашувчан қилинади.
ШЎР ҳар бир талабанинг ўқув траекториясини белгилаб беради. ШЎР бутун ўқув даври учун белгиланган тартибда РО да талабаларнинг олдиндан фанларга ёзилиши тартибида шакллантирилади (Enrollment) ва ҳар ўқув йилида эдвайзернинг ёрдами билан шахсан талаба томонидан тузатишлар киритилади.
Талабанинг ШЎР декан томонидан 3 нусхада тасдиқланади ва биринчиси – ўқитувчиларнинг ўқув юкламасини ҳисоблаш ва ўқув режасининг бажарилишини назорат қилиш учун деканатда, иккинчиси – якуний назорат ва аттестацияларни ташкил қилиш учун РО да, учинчиси – талабанинг ўзида сақланади.
ИЎР ўқитувчиларнинг ўқув юкламаларини ҳисоблаш учун асос бўлиб деканатлар томонидан барча фанларга ёзилган ва ўқиш учун тўловни амалга оширган талабаларнинг ШЎР тўплами асосида тузилади. ИЎР услубий кенгаш тавсияси асосида ректор томонидан тасдиқланади. ИЎР дарс жадвалларини тузиш ва профессор-ўқитувчилар штатини ҳисоблаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Ўқув режаларидаги фанларни ҳалқаро номлар асосида кодлаш мақсадга
мувофиқ. Қуйида намуна сифатида кимёвий технология йўналиши бўйича кодлаш намунаси келтирилган:
NSHD – Natural-Science disciplines and Humanities (табиий-илмий ва гуманитар фанлар)
MATH – Mathematics (Математика)
ITECH – Information Technologies (Ахборот технологиялари) PHYS – Physics (Физика)
GPRD – General professional disciplines (Умумкасбий фанлар) INCH – Inograngic Chemistry (Анорганик кимё)
ORCH – Organic Chemistry (Органик кимё) PHCH – Physic Chemistry (Физик кимё) CHAN – Chemical Analysis (Кимёвий таҳлил)
PHCA – Physic-Chemistry analysis (Физик-кимёвий таҳлил)
GCHT – General Chemical Technology (Умумий кимёвий технология) ENGR – Engineering Graphics (Муҳандислик графикаси)
MECH – Engineering mechanics (Муҳандислик механикаси)
THPS – Theory of Probability and Statistics (Эҳтимоллар назарияси ва статистика)
EEBE – Electrical Engineering and Basics of Electronics (Электротехника ва электроника асослари)
THED – Chemical Thermodynamics (Кимёвий термодинамика)
PROC – Technological processes and equipment (Технологик жараёнлар ва қурилмалар)
PMOD – Process Modeling (Технологик жараёнларни моделлаштириш) SPEC – Special disciplines (Ихтисослик фанлари)
INSP – Introduction to the specialty (Ихтисосликка кириш) POLY – Tehcnology of Polymers (Полимерлар технологияси) MATS – Material Sciences (Материалшунослик)
DCHE – Design of Chemical Enterprises (Кимёвий ишлаб чиқаришни лойиҳалаш)
ADDD – Additional disciplines (Қўшимча фанлар)
PRGR – Practices and Graduation (Амалиётлар ва битирув иши) PRAC2 – Introductory practice (Танишув амалиёти)
PRAC4,6 – Professional practice (Касбий амалиёт)
PRAC8 – Undergraduate practice (Битирув олди амалиёти)
GRAD8 – Preparation of Graduate Work (Битирув ишини тайёрлаш)
Қуйида ТФК намунаси келтирилган. Унда ҳар бир фан блокидан фақат битта фаннинг қисқа баёни (course description) келтирилган.