Амалий машғулот керамик иссиқлик изоляция маҳсулотларини ишлаб



Download 107,02 Kb.
bet1/2
Sana29.04.2022
Hajmi107,02 Kb.
#594511
  1   2
Bog'liq
12-амалий машғ. Керамик иссиқлик изоляция маҳсулотларини ишлаб чиқариш усуллари


12-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ


Керамик иссиқлик изоляция маҳсулотларини ишлаб
чиқариш усуллари.


Амалий ишнинг мақсади: Керамик иссиқлик изоляция маҳсулотларини ишлаб чиқариш усулларини ўрганиш.

Керамик иссиқлик изоляцион маҳсулотларни блок, ғишт, қобиқ ва сегментлар куринишида, қолиплаш, қуритиш ва куйдириш йўли билан олинади.


Керамик иссиқлик изоляцион маҳсулотларнинг хоссалари ва ишлаб чиқариш усуллари қурилиш керамикаси хоссалари ва уни тайёрлаш усуллари билан ўхшашликларга эга. Аммо, улар орасида фарқлар ҳам бор, бу фарқлар қурилиш керамикасига қараганда бу маҳсулотларнинг юқори ғоваклигидан келиб чиқади. Масалан, девор керамик маҳсулотлари ғоваклиги 20 дан 30% гача чегарада (ҳажм бўйича), иссиқлик изоляцион керамик маҳсулотларда эса 55 дан 75% гача ва кўпроқ бўлади. Керамик иссиқлик изоляцион маҳсулотларнинг юқори ғоваклилиги кичик ҳажмий оғирликни, кичик мустаҳкамлик ва паст иссиқлик ўтказувчанликни таъминлайди.
Асосий хом ашё турига кўра керамик иссиқлик изоляцион маҳсулотлар қуйидагича бўлиши мумкин:
-диатомитли, уларни ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида диатомит ёки трепел хизмат қилади;
-вермикулитли, кўпчитилган вермикулит ва лойли боғловчидан олинади;
-перлитли, уларни ишлаб чиқариш учун асосий хом ашё сифатида кўпчитилган перлит ва лойли боғловчи хизмат килади;
-енгил ёнғинга чидамли, ёнғинга чидамли тупроқ ва кварцитдан олинади.
Турли хом ашёли маҳсулотларда юқори ғовак тузилишни олишнинг алоҳида усулларини қўллаш қуйидаги жадвалда кўрсатилган.
Керамик иссиқлик изоляция маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ғовак ҳосил қилиш усуллари
1-жадвал.

Хом ашё

Кўпик ҳосил қилиш

Газ ҳосил қилиш

Ғовак тўлдирувчилар

Ёнувчи қўшимчалар

Учиб кетувчи қўшимчалар

Диатомит (трепалл)

+

+

--

+

+

Перлит

+

--

+

--

--

Ёнғинга чидамли тупроқ

+

+

--

+

+

Кварцит

+

+

--

+

--

Керамик иссиқлик изоляцион маҳсулотларнинг энг тарқалган турлари – бу кўпик ҳосил қилиш ёки ёнувчи қўшимчалар усули билан олинувчи диатомит (трепел) маҳсулотларидир.


Диатомит ва трепел керамик иссиқлик изоляцион маҳсулотларининг физик – механик хоссалари кўрсаткичлари қуйидаги жадвалда кўрсатилган.
Диатомитли керамик иссиқлик изоляцион маҳсулотларнинг физик-механик хоссалари
2- жадвал

Хоссалар

Маҳсулот маркаси

Кўпик-диатомитли

Ёнувчи қўшимчали

350

400

450

500

600

700

Қуруқ ҳолатдаги ҳажмий оғирлик, кг/м3да, ортиқ эмас

350

400

450

500

600

700

Сиқилгандаги мустаҳкамлик чегараси, кг/см2, кам эмас

6

8

10

6

8

10

Қуруқ ҳолатда иссиқлик ўтказувчанлик ко-эффициенти, ккал/м соат град, ортиқ эмас:
50оС да
350оС да

0,072
0,105

0,083
0,117

0,101
0,137

0,1
0,16

0,12
0,17

0,15
0,23

Керамик иссиқлик изоляция маҳсулотларни қўллашнинг чегаравий ҳарорати, уларни куйдириш ҳароратидан (одатда 800-9000С га тенг) ошмаслиги керак. Иссиқлик изоляцион ғишт ўлчамлари қурилиш ва печ конструкцияларини ўрнатишда чокларни мослаш қулайлиги учун, қурилиш ва ёнғинга чидамли ғиштлар ўлчамлари билан мос тушади: узунлиги 250 ва 230 мм, эни 123 ва 113 мм, қалинлиги 65 ва 40 мм. Қувурлар изоляцияси учун қобиқлар ва сегментлар 330 мм узунликка ва 50 дан 80 мм гача қалинликка эга.


Керамик иссиқлик изоляция маҳсулотларининг асосий афзалликлари – бу энергетик ускуналар ва трубопроводларнинг иссиқлик изоляцияси учун қўлланувчи бошқа материалларга кўра, ҳароратга, сувга чидамлилигининг юқори қийматларидир.
Иссиқлик изоляция керамика ишлаб чиқаришда асосий хом ашё тури бўлиб чўкма қумтупроқ жинсларни ўзида акс эттирувчи диатомит ва трепеллар хизмат қилади.
Диатомит ва трепеллар орасида кимёвий таркиби бўйича кескин фарк йўқ. Уларнинг тоза кўринишидаги кимёвий таркиби mSiO2 . nH2O формула билан ифодаланиши мумкин. Диатомит ва трепеллардаги SiO2 микдори 70 дан 95% гача, гидрат сув миқдори эса 3 дан 8 % гачани ташкил қилади. Диатомит ва трепеллардаги қумтупроқ аморф ҳолатда бўлади. Қумтупроқдан ташқари уларнинг таркибида кам миқдорда лой-тупроқли моддалар, карбонатлар, натрий, кальций ва магний сульфатлари, айрим ҳолларда эса органик моддалар аралашмалари ҳам мавжуд. Қуйидаги жадвалда айрим конларнинг диатомит ва трепелларини кимёвий таркиби келтирилган.

Турли конларнинг диатомит ва трепелларини кимёвий таркиби % ларда


3-жадвал

Конлар

SiO2

Al2O3

Fe2O3

CaO

МgO

П.п.п.

Дабу (Калуга обл)

78

10

3,5

1

1,5

__

Инзен (Ульянов обл)

78

6

2

0,6

1

10

Камиш (Севердлов обл)

80

7

4

1,5

1

5

Кисатиб (Грузия)

94

1

0,3

__

0,1

__

Табиий ҳолатда диатомит ва трепеллар 80-85% етувчи катта ғоваккка эга. Ғоваклари майда, кўпи ёпиқ, бир текис тақсимлангандир.
Диатомитлар трепелларга қараганда, кичик ҳажмий оғирликка эга.
Улар кам қаттикликка эга, шунинг учун улардан юқори табиий ғовак ғиштларни осон кесиб ёки арралаб олиш мумкин.
Трепел ва диатомитларнинг юқори сув шимувчанлик ҳусусиятидан тўғри фойдаланиб, маҳсулотлар ғовакгини ошириш мумкин. Треппелларнинг айрим турларини сув шимувчанлигини алоҳида майда хом ашёни қўллаб, ҳамда юза-фаол қўшимчаларни киритиш билан кўпайтириш мумкин.
Кўпик ҳосил қилувчилар. Кўпикдиатомит маҳсулотларини ишлаб чиқаришда икки тур кўпик ҳосил қилувчилар: Смолосапонин ва казеинканифоллар ишлатилади.
Кўпикдиатиомит маҳсулотларини ишлаб чиқариш тажрибаси шуни кўрсатадики казеинканифол кўпик ҳосил қилувчи смолосапонинга қараганда катта ғовакликкни таъминлайди.
Ёнувчи моддалар. Ёнувчи қўшимчалар сифатида одатда ёгоч қириндилари, айрим холларда эса торф хизмат қилади.
Ҳажмий оғирлиги 500-700 кг/м3 бўлган яхши сифатли маҳсулотларни олиш учун қуруқ қоришмадаги қириндилар миқдори 25 дан 35% гача бўлиши (оғирлик бўйича) керак.
Иссиқлик изоляция керамик махсулотлари ишлаб чиқаришдаги асосий технологик жараёнлар: массани тайёрлаш, қолиплаш, қуритиш ва пиширишдир.
Ишлаб чиқаришнинг технологик схемасини ишлаб чиқишда асосийси – юқори ғовак маҳсулотлар олиш усулини танлашдир.
Керамик диатомит (трепел) махсулотларида юқори ғовакк тузилишини яратиш учун, иссиқлик изоляция материаллари саноатида ёнувчи қўшимчалар ва ғовак ҳосил қилиш усуллари қўлланилади.
Ёнувчи қўшимчалар (деярли ҳар доим ёғоч қириндилари)ни қўллашга асосланган ишлаб чиқариш усули оддий бўлиб, ундан оддий ғишт заводларида фойдаланиш мумкин.
Хом ашё (диатомит ва қириндилар)ни тайёрлаш, шунингдек махсулотларни қолиплаш жараёнлари осон амалга оширилади: қолипланган маҳсулотлардаги қириндилар мавжудлиги тез қуритиш ва пишириш режимларини кўзда тутади. Аммо бу усул камчиликларга ҳам эга:
а) қириндили махсулотлар амалда 500 дан кам маркага эга бўлмайдилар, чунки кичик қийматли ҳажмий оғирликда мустаҳкамлик кескин пасаяди ва структура ёмонлашади;
б) ёғоч қириндилари, аввал ёғочни қайта ишловчи саноат чиқиндилари бўлиб, ҳозирги вақтда, масалан пластик массали маҳсулотлар ишлаб чиқишда қўлланилади.
Шунинг учун, ёнувчи қўшимчаларни қўллаб диатомит материалларни ишлаб чиқариш усули – ғовак ҳосил қилувчиларни қўллашга асосланган, замонавийроқ усулга ўз ўрнини бўшатади.
Керамик кўпик диатомит маҳсулотларнинг технологияси учта асосий босқичдан иборат:
а) пластик ғовак диатомит массаларни тайёрлаш ва ундан маҳсулот қолиплаш;
б) кўпик диатомит массани қуритиш вақтида стабиллаш;
в) маҳсулотни ғовак керамик қобиғини куйдиришда ҳосил қилиш.
Ишлаб чиқариш учун ишлатилувчи диатомит катта чегаралардаги табиий намликка эга бўлиши керак – 40 дан 60% гача ва юқори.
Диатомитни қуритиш ва майдалаш кўпик диатомитли маҳсулотлар сифатини аниқлайди. Хом диатомитни қуритиш ва уни майдалаш зарурдир, агар диатомит сувда ёмон хўлланса, уни бевосита шликерга айлантириш мумкин эмас. Бундай холларда диатомит қуритилади, сўнгра эса зарбли ҳаракатлар тегирмонида майдаланади.
Кўпик диатомит маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг технологик схемаси



Download 107,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish