Амалий машғулот №2 Мавзу: Самолётни лойиҳалаш ва моделлаштириш Амалий машғулот технологик модели



Download 435,75 Kb.
bet2/3
Sana24.02.2022
Hajmi435,75 Kb.
#219652
1   2   3
Bog'liq
2-amaliy Samolayotni loyihalash

2-амалий машғулот.
У-2 ЎҚУВ-ТРАНСПОРТ САМОЛЁТИНИНГ МОДЕЛИ


Машҳур авиаконструктори Н.Н.Поли­карпов раҳбарлигида лойиҳаланган У-2 самолёти етарлича синашлардан кейин синовчи-учувчи М. М. Громов томонидан аъло даражада баҳоланди. 1928 йилда уни серияли ишлаб чиқаришга қабул қилинди ва 1953 йилгача ишлаб чиқарилди. Турли вариантларда тайёрланган У-2 самолётларининг умумий сони 40 мингтага етди. У-2 ўқув самолёти асосий вазифасидан ташқари қишлоқ хўжалик, йўловчилар, санитария, алоқа самолётлари ва бошқа вариантларда ҳам ишлаб чиқарилди. Бу самолёт (енгил ёғоч машина) дан тунги бомбардимончи ва корректировшчик сифатида ҳам фойдаланилди.(3.1-расм)
У-2 самолёти кўп йилларгача биринчи ўқув машинаси бўлиб қолди ва аэроклублар ҳамда Осоавиахим мактабларида учиш маҳоратини эгаллаган ўн мингларча учувчиларга хизмат қилди. У жуда мустаҳкам бўлиб, баъзан учувчиларнинг энг қўпол хатолари билан ҳам бузилавермасди.





У-2 бошқариш ручкаси қўйиб юборилган ҳолда ҳам учаверар, двигателнинг ишлаш режимига боғлиқ равишда юқорига кўтарилар ёки пастлай олар эди. Самолёт штопордан яхши чиқарди. Унинг қўнишдаги тезлиги атиги 65 км/соат, югуриш узунлиги эса 120 метрдан иборат бўлиб, ғилдиракларида тормозлар йўқ эди.
Машинанинг ҳар қандай текис ялангликдан кўтарила олиши жуда муҳим бўлиб, унинг югуриши учун 100 метр кифоя эди.
Самолётнинг конструктив ечими ҳам ниҳоятда муваффақиятли ҳал қилиниб, уни кўп тарқалган материаллардан қарағай, қайин фанери, полотно ва пўлатнинг арзон сортларидан ясалган. Жуда оз миқдорда дюралюминий ишлатилган. Конструкциясининг соддалиги, материалларининг арзонлиги, ремонт қилиш ва фойдаланиш осонлиги сабабли У-2 кўплаб ишлаб чиқарилган.
У-2 ҳам 20-йиллардаги кўп самолётлар каби биплан схемаси бўйича лойиҳаланган.
У-2 нинг фюзеляжи сим тортқилар боғланган қарағай рейкаларидан йиғилган. Олд қисмининг қоплами фанердан, дум қисмининг қоплами полотнодан қилинган.
Қанотларининг лонжеронлари ва нервюралари қарағай брускалар, рейкалар ҳамда фанердан елим ва михлар билан йиғилган. Қанотларининг қоплами полотнодан бўлиб, ҳам пастки, ҳам юқориги қанотига элеронлар ўрнатилган.
Думқаноати одатдагича бўлган, стабилизаторни фюзеляжга тиргак билан ўрнатилган.
Шасси дум костилли схемада тайёрланган. Қишда ғилдираклар ўрнига чанғилар осонгина алмаштирилган ва бу иш самолётнинг учиш сифатига зарар етказмаган.
У-2 га ўрнатилган М-11 двигателининг қуввати атиги 100 от кучига тенг бўлган.
У-2 самолёти 1928 йилда чиққан. Учиш массаси 890 кг, двигатели М-11—100 от кучига тенг, қанотининг юзаси 22,15 м2, максимол тезлиги 150 км/соат, учиш узоқлиги 400 км, экипажи 2 кишидан иборат бўлган.
3.2-расм 01—10 да У-2 самолёти модели деталларининг чизмалари кўрсатилган, бу деталларнинг номлари спецификацияси ифодаланган.

Download 435,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish