МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ГЕОГРАФИЯ ВА ТАБИИЙ РЕСУРСЛАР ФАКУЛЬТЕТИ
ГЕОДЕЗИЯ ВА ГЕОИНФОРМАТИКА КАФЕДРАСИ
ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ ВА КАДАСТР ЙЎНАЛИШИ
УЧИНЧИ БОСҚИЧ СИРТҚИ ЎЗБЕК ГУРУҲИ
ГЕОГРАФИК АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ ФАНИДАН
АМАЛИЙ ИШ
МАВЗУ: MAPINFO ДАСТУРИДА TIN ВА IDW УСУЛЛАРИДА УЧ ЎЛЧАМЛИ МОДЕЛЛАРНИ ЯРАТИШ.
БАЖАРДИ: АСЛАНОВ Н.
ҚАБУЛ ҚИЛДИ: АБДУЛЛАЕВ И.
ТОШКЕНТ – 2022
РЕЖА:
MapInfo дастурида 3D моделларни яратиш функцияларини ўрганиш.
Дастлабки маълумотларни тайёрлаш ва қайта ишлаш.
Баландлик маълумотларини киритиш ва матрица яратиш.
TIN ва IDW усулларида уч ўлчамли моделларни яратиш.
Моделларни жиҳозлаш ва нашрга тайёрлаш.
Хулоса.
Адабиётлар.
1.MAPINFO ДАСТУРИДА 3D МОДЕЛЛАРНИ ЯРАТИШ ФУНКЦИЯЛАРИНИ ЎРГАНИШ
Уч ўлчамли моделини яратишда уч ўлчамли координата систе-масидан фойдаланилади. Ушбу қўлланманинг бошланғич бобларида DEM (Digital Elevation Model) ёки рельефнинг рақамли модели деган тушунчага дуч келдик. Бу баъзи жойларда DTM ёки юзанинг рақамли модели (Digital Terrain Model) деб ҳам юритилади. DTM бу жой паст-баландликлари (рельеф, қиялик, бурчаклар, каналлар ва бошқа паст-баландликлар) хусуси-ятларининг рақамли намояндаси ҳисобланади. Ушбу моделни яратишда тўрт хил нуқтали тизимлардан фойдаланилади. GRID, TIN, IDW (Inverse distance weighting), тасодифий ёки ўзгарувчан нуқталар орқали, контур чизиқлар ва кўндаланг кесмалар орқали яратиш бунга мисол бўла олади.
GRID орқали. Бунда нуқталар ўзаро бир-бирига тенг масофада жойлаш-тирилиб, бу нуқталардаги координаталар орқали баландликлар берилади ва махсус фазовий таҳлил (Spatial Analyst) дастури орқали ўша нуқталарнинг баландликлари аниқланиб, жойнинг рельефи ҳосил қилинади. Бу усулда берилган ҳар бир катакчадаги баландликлар маълум бир баландликка референсланади, яъни боғланади. Масалан, денгиз сатҳига нисбатан. Бу
нуқталар кейинчалик тўрлар ёрдамида ўзаро бирлаштирилади. Ушбу усул орқали ҳосил қилинган моделда ҳар бир катакча юза қийматини беради. Бу усул растр ёндашувига асосланган бўлиб, моделларни ҳосил қилишда энг мақбул ҳисобланади. Ёр юзасининг ҳар бир нуқтасидан маълумот олиш жуда мураккаб саналади. Бу усулда юза квадратларга бўлинади ва иложи борича юзанинг кўпроқ қисмидан маълумот олишга эътибор қаратилади.
Бунда берилган квадратларнинг қийматлари орқали қўшни томондаги юза қийматлари интерполация орқали дастур ёрдамида ҳисобланади ва баландлик аниқланади. Интерполация- бу аниқ қийматлар орқали номаълум нуқталарнинг қийматини тахминий аниқлаш усулидир. Бу, ўз навбатида, янада қийинроқ маълумот олишга имконият яратади. Интерполация натижалари қийматларнинг аниқлиги, сони ва жойлашувига боғлиқ.
Тасодифий ёки ўзгарувчан нуқталар орқали. Бунда нуқталар ҳар хил масофаларда қўйилади ва Нотўғри учбурчаклар тармоғи (TIN – Triangulated Irregular Network) ҳосил қилинади. Бунда квадрат катакчалар ўрнига турли хил масофаларда жойлашганнуқталарнинг уч ўлчамли координаталари асос қилиб олинади. Бунда квадрат катакчалар ўрнига турли хил масофаларда жойлашганнуқталарнинг уч ўлчамли координаталари асос қилиб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |