МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ГЕОГРАФИЯ ВА ТАБИИЙ РЕСУРСЛАР ФАКУЛЬТЕТИ
ГЕОДЕЗИЯ ВА ГЕОИНФОРМАТИКА КАФЕДРАСИ
ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ ВА КАДАСТР ЙЎНАЛИШИ
УЧИНЧИ БОСҚИЧ СИРТҚИ ЎЗБЕК ГУРУҲИ
ГЕОГРАФИК АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ ФАНИДАН
АМАЛИЙ ИШ
МАВЗУ: 2D ВА 3D ЎЛЧАМЛИ МОДЕЛЛАР БЎЙИЧА АМАЛИЙ МАСАЛАЛАР ЕЧИШ ВА НАТИЖАЛАРНИНГ АНИҚЛИГИНИ БАҲОЛАШ
БАЖАРДИ: АСЛАНОВ Н.
ҚАБУЛ ҚИЛДИ: АБДУЛЛАЕВ И.
ТОШКЕНТ – 2022
РЕЖА:
1. GАТ дастурларида амалий масалалар ечиш имкониятларини ўрганиш.
2. 2D ўлчамли моделлар бўйича масофа ва майдон ўлчаш.
3. 3D ўлчамли моделлар бўйича масофа ва майдон ўлчаш.
4. 2D ва 3D ўлчамли моделлар бўйича ечилган амалий масалалар.
натижаларини таққослаш ва аниқлигини баҳолаш.
Хулоса.
Адабиётлар.
GАТ ДАСТУРЛАРИДА АМАЛИЙ МАСАЛАЛАР ЕЧИШ ИМКОНИЯТЛАРИНИ ЎРГАНИШ
Уч ўлчамли моделлаштириш мавжуд жой, атроф муҳит объектлари ва уларнинг ўзаро жойлашишиини қулай кўринишда тасвирлаш имконини беради. Уч ўлчамли моделни қуриш технологияси ГИС Panorama ловалари таркибига киради. Бу иловалар: Харита таҳрири, Классификатор таҳрири, уч ўлчамли объектлари турлари кутубхонаси таҳрири, уч ўлчамли моделни яратиш, уч ўлчамли хариталар таҳрири, уч ўлчамли харита бўйича ўлчаш-лар, Тақдимот материалларини шакллантириш ва нашр қилиш кабилардан ташкил топган. Жойнинг уч ўлчамли моделини яратиш учун вектор хари-тадан, баландлик матрицасидан, рельефнинг трингаляцион моделидан, харита классификаторидан, объектларнинг уч ўлчамли моделлари кутуб-хонасидан, жойнинг рақамли фото тасвирларидан ва жойдаги объектлар-нинг рақамли фото тасвирларидан фойдаланилади.
Ҳозинги даврда амалиётда энг кўп ишлатиладиган ГИС дастурий таъминотлари – ArcGIS, ГИС Панорама, Map Info ва бошқаларда уч ўлчамли моделлар билан ишлаш, ҳисоблаш ишларини бажариш мумкин. Булар сирасига чизиқли объетлар узунликларини ҳисоблаш , майдонли объектлар-нинг юзаларини (майдонларини) ҳисоблаш, нуқталарнинг нисбий баландликларини ҳисоблаш, нуқталарнинг ўзаро нисбий баландликларини ҳисоблаш, кўрнинш масофа ва майдонларини ҳисоблаш кабиларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин.
ГИС Панорама дастури ѐрдамида кўплаб топографик карталарни яратиш, таҳрир қилиш, электрон ҳолатини яратиш ҳамда чоп қилиш каби ишларни бажариш мумкин. Ҳудуднинг рақамли топографик картасидан фойдаланиб, унинг 3D моделини «Panorama» GIS дастури ѐрдамида яратиш мумкин. Бунинг учун аввало компютерда «Panorama» GIS дастури мавжуд бўлиши керак. Дастур ишга туширилгач, кераклипапкага растр тасвир сақланиб олинади. Растр тасвир трансформация қилиболингач, шартли белгилар яратилиб олинади. Ушбу моделлар асосида турли амалий масала-ларни ечиш мумкин.
Амалий машғулот топшириқлари ҳам айнан ГИС Панорама дастури имкониятларидан фойдаланган ҳолда бажарилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |